Sayt test rejimida ishlamoqda

Хурсандов Комилжон Махматкулович
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Саноатнинг машинасозлик тармоғида инвестициялардан самарали фойдаланиш йўналишлари”, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”  (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt.2109.
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Салимов Бахтёр Тажиевич.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSс.15/31.12.2020.I.09.04.
Расмий оппонентлар: Рахманбаева Роза Абдурахмановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ханкелдиева Гузал Шеровна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик-иктисодиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади тизимли ёндашув асосида саноатнинг машинасозлик тармоғида инвестициялардан самарали фойдаланиш йўналишлари юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
машинасозлик ва металлга ишлов бериш тармоғи натижадорлигини оширишда инвестицияларни асосий ишлаб чиқариш фондларини янгилаш ва ишлаб чиқаришни модернизациялашга жалб этиш бошқа йўналишларга нисбатан самаралилиги асослаб берилган;
машинасозлик ва металлга ишлов бериш тармоғида асосий капиталга киритиладиган инвестициялар ҳажмининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
машинасозлик ва металлга ишлов бериш корхоналарига жалб этилган инвестициялар самарадорлигини оширишда ишлаб чиқариш қувватларидан тўла фойдаланишда машина ва ускуналар қуввати ва вақти бўйича фойдаланиш даражасини ошириш ишлаб чиқаришнинг  муҳим заҳираси (резерви) эканлиги асослаб берилган;
машинасозликда инвестициялардан самарали фойдаланишни таъминлашда юқори технологиялар ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқаришга нисбий устунлик ва имтиёзлар бериш, янги объектлар қурилиш даврини қисқартириш ва соҳага юқори малакали кадрларни жалб этиш, ходимлар малакасини мунтазам равишда ошириб боришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноатнинг машина-созлик тармоғида инвестициялардан самарали фойдаланиш йўналишлари бўйича олинган натижалар асосида:
келажакда асосий ишлаб чиқариш фондларини янгилаш ва ишлаб чиқаришни модернизациялашга инвестицияларни жалб этиш машинасозлик ва металлга ишлов бериш тармоғи самарадорлигини оширишнинг туб йўналиши бўйича таклифлар “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан соҳани модернизациялаш дастурларини ишлаб чиқшда фойдаланилган (“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 14 мартдаги 19/04-25-0389-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлардан фойдаланиш компания асосий ишлаб чиқариш фондлари таркибини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни модернизациялашга инвестицияларни устувор жалб этиш асосида самарадорликни оширишга хизмат қилган;
машинасозлик ва металлга ишлов бериш тармоғида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлардан “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан соҳани ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 14 мартдаги 19/04-25-0389-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар соҳани узоқ муддатга ривожлантириш параметрлари асосида мақсадли чора-тадбирларни режалаштириш аниқлигини ошириш, натижада истиқболда самарали параметрларни таъминлашга муайян даражада хизмат қилган;
машинасозлик ва металлга ишлов бериш корхоналарига  жалб этилган инвестициялар самарадорлигини оширишда машина ва ускуналар қуввати ва вақти бўйича фойдаланиш даражасини ошириш бўйича таклифлардан “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан соҳани модернизациялаш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 14 мартдаги 19/04-25-0389-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида акциядорлик жамияти иқтисодий самарадорлиги 1,2-1,4 фоизга оширишга хизмат қилган;
машинасозликда инвестициялардан самарали фойдаланишни таъминлашда юқори технологиялар ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқаришга нисбий устунлик ва имтиёзлар бериш, янги объектлар қурилиш даврини қисқартириш ва соҳага юқори малакали кадрларни жалб этиш, ходимлар малакасини мунтазам равишда ошириб бориш бўйича таклифлар “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан соҳани модернизациялаш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 14 мартдаги 19/04-25-0389-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар тармоқнинг инвестицион жозибадорлиги юқори бўлган йўналишга инвестицияларни жойлаштириш натижасида ушбу тармоқ йўналиши самарадорликка эришда ҳамда юқори технологияли машинасозлик тармоқларини янада ривожлантириш, илм юқори талаб этувчи машинасозлик тармоқларида бандликни ошириш ва мазкур тармоқларда иш ҳақи ва ишлаб чиқариш инфратузилмалари янада яхшиланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish