Sayt test rejimida ishlamoqda

Навруз-зода Лайли Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инсон тадбиркорлик қобилиятини баҳолаш механизмини такомиллаштириш», 08.00.15 –Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2348.
Илмий раҳбар: Муродова Нодира Қуллиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошалиева Саодат Тахировна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот:  Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инсон тадбиркорлик қобилиятини  баҳолаш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:   
тадбиркорлик қобилиятини баҳолаш мақсадида тадбиркор шахснинг сифат хусусиятларига кўра “уч даражали - қаттиқ (hard skills); юмшоқ (soft skills) ва рақамли (digital skills) тадбиркорлик кўникмалари” таснифи такомиллаштирилган;
инсон тадбиркорлик қобилиятини баҳолаш механизми “тадбиркорлик маҳорати” (business excellence, BEM) кўникмаларини “муҳим маҳорат индикаторлари”ни  (KPI) миқдорий мультипликаторини киритиш орқали такомиллаштирилган; 
тадбиркорлик қобилиятини реал эришилган ривожланганлигини баҳолашга ёндашувни оралиқ мультипликаторини (0,0-0,50) паст даражага эга “маҳоратсиз тадбиркор”, (0,51-0,79) ўрта даражага эга “салоҳиятли тадбиркор”, (0,80-1,0) юқори даражага эга “маҳоратли тадбиркор” тоифалар бўйича табақалаштириш орқали баҳолаш ёндошуви таклиф этилган;  
Бухоро вилоятида маҳоратли бизнес субъектларининг салмоғини ошириш ҳисобига тадбиркорликни ривожлантиришни 2022-2026 йилларга мўлжалланган инерцион ва оптимистик прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инсон тадбиркорлик қобилиятини  баҳолаш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тадбиркорлик қобилиятини баҳолаш мақсадида тадбиркор шахснинг сифат хусусиятларига кўра “уч даражали - қаттиқ (hard skills); юмшоқ (soft skills) ва рақамли (digital skills) тадбиркорлик кўникмалари” таснифи Бухоро вилояти хокимининг 2021 йил 23 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-55-сон қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги 198-2-0-Q/21-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери Миллий офисининг 2022 йил 16 августдаги  02-02/268-сон маълумотномаси). Мазкур тасниф бўйича ажратилган инновацион мезонларини амалиётга жорий қилиниши мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик қобилиятини реал эришилган даражасини KPI тизимида баҳолаш ва уни оширишнинг устувор йўналишларини аниқлаш имконияти яратилган;
инсон тадбиркорлик қобилиятини баҳолаш механизми “тадбиркорлик маҳорати” (business excellence, BEM) сифат аниқловчиси ва “муҳим маҳорат индикаторлари”  (KPI) миқдорий мультипликаторини киритиш орқали такомиллаштириш таклифи Бухоро вилояти хокимининг 2021 йил 23 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-55-сон қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги 198-2-0-Q/21 сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери Миллий офисининг 2022 йил 16 августдаги  02-02/268-сон маълумотномаси). Ушбу илмий-инновацион таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини сифат жиҳатидан KPI воситасида баҳолаш ва илғор хориж тажрибага асосланган “сифат менежментининг бизнес экселенс” (тадбиркорлик маҳорати) инновацион ёндашувини қўллаш эвазига тадбиркорликни юксалтириш имконияти яратилган; 
тадбиркорлик қобилиятини реал эришилган ривожланганлигини баҳолашга ёндашувни оралиқ мультипликаторини (0,0-0,50) паст даражага эга “маҳоратсиз тадбиркор”, (0,51-0,79) ўрта даражага эга “салоҳиятли тадбиркор”, (0,80-1,0) юқори даражага эга “маҳоратли тадбиркор” тоифалар бўйича табақалаштириш орқали баҳолаш механизми таклифи Бухоро вилояти хокимининг 2021 йил 23 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-55-сон қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги 198-2-0-Q/21 сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери Миллий офисининг 2022 йил 16 августдаги  02-02/268-сон маълумотномаси). Натижада тадбиркорлик қобилиятини баҳолашнинг ушбу инновацион механизмини амалиётга жорий этилиши кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини тадбиркорлик қобилиятини реал ривожланганлик даражасининг мультипликаторини ҳисоблаш ва тадбиркор шахснинг сифат мақомини аниқлаш ҳамда ушбу мультипликаторнинг коэффициенти юзасидан бизнес субъектларининг тадбиркорлик маҳоратини ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни тузиш имконини берган;
Бухоро вилоятида маҳоратли бизнес субъектларининг салмоғини ошириш ҳисобига ишлаб чиқилган тадбиркорликни ривожлантиришни 2022-2026 йилларга мўлжалланган инерцион ва оптимистик прогноз параметрлари Бухоро вилояти хокимининг 2021 йил 23 декабрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-55-сон қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги 198-2-0-Q/21 сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери Миллий офисининг 2022 йил 16 августдаги  02-02/268-сон маълумотномаси). Натижада, инерцион прогнозга мувофиқ  2021 йилда Бухоро вилоятида фаолият кўрсатаётган 22850 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сони 2026 йилда 39700 тага етиб, истиқболли даврда 73,7 фоизга оширилиши ва оптимистик прогноз бўйича, уларнинг сони 2026 йилда 47640 тага етиб бориб, 2 мартадан кўпроқ ортиш мумкинлиги аниқланган. Мазкур прогноз параметрлари ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик истиқболдаги  режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish