Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматкулов Бахтиёр Халмурадовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фермер хўжаликларининг иқтисодий қўллаб-қувватлаш механизмлари самарадорлигини статистик баҳолаш усулларини такомиллаштириш (Ўзбекистон Республикаси фермер хўжаликлари мисолида)», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.DSc/Iqt203.
Илмий маслаҳатчи: Набиев Хамидулла, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Салимов Бахтиёр Таджиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Касимов Саидахрол Магрупович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хатамов Очилди Қурбанбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси фермер хўжаликларининг иқтисодий қўллаб-қувватлаш механизмлари самарадорлигини статистик баҳолаш усулларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фермер хўжаликлари даромадига таъсир этувчи омилларни баҳолаш методологияси хўжаликларда янги иш ўринларини яратиш, ҳосилдорлик ва бозор хизматларининг ортиши, ер олиш имкониятларининг кенгайиши каби омилларнинг мақсадли комбинацияси неизида такомиллаштирилган ҳолда “Probit” ва “logit” моделларининг аниқлик даражаси оширилган;
фермер хўжаликлари хусусиятларига кўра анкета-сўровномалар натижа-маълумотларини маълумотлар базаси таркибига киритилган ҳолда фермер хўжаликлари самарадорлигини статистик баҳолаш методологияси такомиллаштирилиб, “Google format” дастурий таъминоти учун махсус алгоритм ишлаб чиқилган;
фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигига таъсир этувчи омиллар “гипотеза”га асосланган ёндашув суғориладиган ер моҳиятига сув ресурсларининг жараёнда бевосита қатнашиши, сувни миллий бойлик таркибида ҳисоблаган ҳолда ер (тупроқ)нинг табиий унумдорлик даражасини мезон қилиб олган ҳолда логирфмланган қийматларга кўра такомиллаштирилган;
фермер хўжаликлари ялпи ишлаб чиқаришига таъсир этувчи омиллар, уларга бириктирилган ер майдони асос омилидан келиб чиққан ҳолда “Panel data” модели методологияси такомиллаштирилган ҳамда фермер хўжаликларини ривожлантириш, жумладан, Сирдарё вилоятида кўп тармоқли фермер хўжаликлари экинлар майдонини мақбуллаштириш, янги токзорлар ташкил қилиш, хорижий инвестициялар иштирокида хўжаликларга замонавий техника ва технологияларни жорий қилиш асослаб берилган;  
фермер хўжаликларининг ялпи ишлаб чиқариш ҳажмининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган кўп вариантли прогноз сценарийлари асосланиб, унга кўра  “Holt Winter seasonal” модели такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фермер хўжаликларининг иқтисодий қўллаб-қувватлаш механизмлари самарадорлигини статистик баҳолаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хўжаликларда янги иш ўринларини яратиш, ҳосилдорлик ва бозор хизматларининг ортиши, ер олиш имкониятларининг кенгайиши каби омиллар негизида фермер хўжаликлари даромадилигига таъсир этувчи омилларни комплекс баҳолашнинг такомиллаштирилган  методологиясидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фермер хўжаликларини ривожлантириш ва ялпи ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 4 августдаги 06/31-1-10/10-3892-сонли маълумотномаси; Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг  2022 йил 7 июндаги 01/03-1505-сон маълумотномаси). Натижада фермер хўжаликлари даромадига таъсир этувчи энг кучли ижобий омиллар комбинациясига кўра тегишлилигига кўра даромад позицияларини оширишнинг қўшимча имконият ва уларнинг аниқлик даражасини оширишга эришилган;
фермер хўжаликларида маълумотлар базаси таркибига соҳа хусусиятларига кўра анкета-сўровномалар натижа-маълумотлари киритилган ҳолда фермер хўжаликлари самарадорлигини статистик баҳолашнинг такомиллаштирилган методологиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 20 июль 2019 йилдаги 654-сонли буйруғига асосан чоп этилган “Қишлоқ хўжалиги статистикаси” фани дарслиги мазмунига сингдирилган ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фермер хўжаликларини ривожлантириш ва ялпи ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 4 августдаги 06/31-1-10/10-3892 сонли маълумотномаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг  2022 йил 7 июндаги 01/03-1505 – сон маълумотнома) Ушбу таклифни жорий этиш натижасида анкета-сўровномаларида қатнашган 150 та фермер хўжаликлари фаолиятидаги муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, уларни бартараф этиш чоралари амалга оширилди ҳамда иқтисодий-статистик кўрсаткичларни  очиқ, шаффоф эълон қилиш имконияти кенгайтирилган ва “Google format” дастурий таъминоти учун алгоритм ишлаб чиқилиши натижасида фермер хўжаликларини рўйхатга олиш методологияси амалиётга тадбиқ этилган;
фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигига таъсир этувчи омилларни баҳолашнинг “гипотеза”га асосланган ёндашув суғориладиган ер моҳиятига сув ресурсларининг жараёнда бевосита қатнашиши, сувни миллий бойлик таркибида ҳисобланган, ер (тупроқ)нинг табиий унумдорлик даражасини мезон қилиб олган ҳолда логирфмланган қийматларга кўра такомиллашган ёндашув Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 20 июль 2019 йилдаги 654-сонли буйруғига асосан чоп этилган “Қишлоқ хўжалиги статистикаси” фани дарслиги мазмунига сингдирилган ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси фермер хўжаликларининг иқтисодий қўллаб-қувватлаш механизмлари самарадорлигини статистик баҳолаш усулларини такомиллаштириш учун амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2022 йил 7 июндаги 01/03-1505-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши суғориладиган ерлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг методологик-услубий асосларини такомилаштиришга, фермер хўжаликлари самарадорлигига таъсир этувчи омиллар, жумладан, инвестициялар, асосий капитал, бандлик  кабилардан мақсадли, натижада самарали фойданиш бўйича қўшимча имкониятлар яратилишига хизмат қилган;
фермер хўжаликлари ялпи ишлаб чиқаришига таъсир этувчи омиллар, уларга бириктирилган ер майдони асос омилидан келиб чиққан ҳолда “Panel data” модели методологияси такомиллаштирилган ҳамда фермер хўжаликларини ривожлантириш, жумладан, Сирдарё вилоятида кўп тармоқли фермер хўжаликлари экинлар майдонини мақбуллаштириш, янги токзорлар ташкил қилиш, хорижий инвестициялар иштирокида хўжаликларга замонавий техника ва технологияларни жорий қилиш бўйича таклифлардан Сирдарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича 2021 йил учун “Йўл харитаси” ни, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишга оид Сирдарё вилоятини иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 4 августдаги 06/31-1-10/10-3892-сон маълумотномаси; Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг  2022 йил 7 июндаги 01/03-1505-сон маълумотномаси). Таклифлардан фойдаланаиш фермер хўжаликлари фаолиятини режалаштиришда мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш имкониятини яратган ҳамда такомиллашган эконометрик модел асосида фермер хўжаликлари сонининг ўзгариши ҳисобига POLS модели бўйича 0,0075 фоизга, FDE  модели бўйича 0,0019 фоизга камайиши,  REE модели бўйича 0,0075 фоизга,  FEE модели бўйича эса 0,0051 фоизга ошишининг аниқлаш даражасининг оширишига хизмат қилган;
ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир этувчи омилларга комплекс ёндашган  ҳолда  фермер хўжаликларининг ялпи ишлаб чиқариш ҳажмининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган кўп вариантли прогноз сценарийлари  ва унга кўра  такомиллашган “Holt Winter seasonal” моделидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фермер хўжаликларини ривожлантириш ва ялпи ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 4 августдаги 06/31-1-10/10-3892 сонли маълумотномаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2022 йил 7 июндаги 01/03-1505-сон маълумотномаси). Натижада миллий ҳисоблар тизими стандартлари асосида фермер хўжаликларида қўлланиладиган статистик ҳисоботларни халқаро даражаларда баҳолаш ва прогноз услубини ахборотлар базаси янада кенгайтирилиб, 2026 йилда фермер хўжаликлари ялпи ишлаб чиқариши ҳажми пессемистик прогноз бўйича 124516 млрд сўм, ўртача прогноз бўйича 136438 млрд.сўм, оптимистик прогноз бўйича 148360 млрд.сўмни ташкил этиши юқори аниқлик даражасида асослаб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish