Sayt test rejimida ishlamoqda

Кулимова Хуснида Махсуд қизи 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экспорт-импорт операцияларида солиқ назоратини такомиллаштириш», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Iqt1902. 
Илмий раҳбар: Тошмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кузиев Равшан Рамазонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
II. Тадқиқотнинг мақсади экспорт-импорт операцияларида солиқ назоратини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экспортёр корхона валюта тушумларини ўз вақтида тўлаб келса, муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаса, банкдаги ҳисобрақамига валюта келиб тушган ёки тушмаганлигидан катъий назар хақиқатда экспорт қилинган товарларни ишлаб чиқаришга сарфланган хом-ашё материалларга тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисобга олиш зарурлиги илмий асосланган;
импортёр корхоналарга қўшилган қиймат солиғи ва бож тўловларидан қўлланилган имтиёздан мақсадли фойдаланилмасдан маҳсулотлар сотиб юборилганлиги аниқланганда солиқ даврида умумбелгиланган тартибда солиққа тортиш таклиф этилган;
экспорт-импорт операцияларини амалга оширувчи корхоналарнинг умидсиз қарздорликларини ҳисобдан чиқариш амалиётини қўллаш зарурлиги илмий асосланган;
товарларни импорт қилувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар импорт шартномаси тузилган ёки товарлар импорт қилинган санадан бошлаб қўшилган қиймат ҳамда фойда солиғини тўлашга ўтилиши зарурлиги таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Экспорт-импорт операцияларида солиқ назоратини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
экспортёр корхона валюта тушумларини ўз вақтида тўласа, муддати ўтган дебитор қарздорлиги бўлмаса, хақиқатда экспорт қилинган товарларни ишлаб чиқаришга сарфланган хом-ашё материалларга тўланган қўшилган қиймат қиймат солиқ суммаси ҳисобга олиниши бўйича таклифи 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сон «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 21 апрелдаги 18/1-52914-сон маълумотномаси). Натижада, хом-ашё ёки тайёр маҳсулот учун ишлатилган қўшилган қиймат солиғи  бюджет томонидан қайтариб берилиши пул айланмада қолдириш, экспортёр корхонани қўллаб-қувватлаш, валюта тушуми кўпайиши, экспорт корхоналарнинг фаолиятини давом эттиришига эришилмоқда шу билан биргаликда, мамлакатга валюта келиб тушиши ва унда солиқ назоратининг амалга оширилиши тўлов балансининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда;
импортёрларнинг қўшилган қиймат қиймат солиғи ва божхона тўловларидан имтиёзлари мақсадли фойдаланилмаганда, махсулотлар сотиб юборилганлиги аниқланганда, умумбелгиланган тартибда солиққа тортиш зарурлиги қўлланиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 майдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган «Импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 21 апрелдаги 18/1-52914-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, импорт операциялари бўйича солиқ назоратини ўтказишда импорт товарлар ҳужжати бўлиб, лекин уларни сотиш суммаси қўшилган қиймат қиймат солиғини ҳисобга олиш рўйхатида кўрсатилмаганлиги  ва товарларни сотиш ҳужжатларини рўйхатга мос келмаслиги аниқланиб жарималар қўллаш натижасида умумбелгиланган тартибда 153,2 млрд. сўм солиқ ва бошқа тўловлар тўлиқ ундирилган;
экспорт-импорт операцияларини амалга оширувчи корхоналарда юзага келадиган умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш амалиётини қўллаш таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 октабрдаги 601-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 21 апрелдаги 18/1-52914-сон маълумотномаси). Натижада, ташқи савдо операциялари бўйича шартномалар юзасидан 2021 йил якуни бўйича 55 та корхонанинг 346,3 млн.доллар миқдоридаги умидсиз қарздорликлари ҳисобдан чиқарилган;
товарларни импорт қилувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қайси сана олдинроқ келишига қараб импорт шартномаси тузилган ёки товарлар импорт қилинган санадан бошлаб қўшилган қиймат ҳамда фойда солиғини тўлашга ўтилиши бўйича таклифи 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сон «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 21 апрелдаги 18/1-52914-сон маълумотномаси). Натижада, товар импорт қилувчи импортёр корхона ва якка тартибдаги тадбиркорнинг шартнома тузилганда тадбиркорларнинг давлат олдидаги масъулиятини янада оширишга, шартномадаги аниқ белгиланган муддатда операциялар амалга оширилишига эришилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish