Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибадуллаев Эргаш Бактурдиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минтақада туристик рекреацион хизматларни ривожлантириш механизмини такомиллаштириш», 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Iqt1957.
Илмий раҳбар: Матякубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Навруз-Зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори; Мирзаев Абдуллажон Топилович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот:  Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада туристик рекреацион хизматларни ривожлантириш  механизмини  такомиллаштириш  бўйичa таклиф ва тaвсиялaр ишлaб чиқишдaн ибoрaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“туристик-рекреацион хизматлар” тушунчаси Ўзбекистон Республикасини Тошкент, Фарғона, Жанубий, Мирзачўл, Зарафшон ва Қуйи Амударё минтақаларининг географик жойлашуви асосида табиий, ижтимоий-иқтисодий, демографик жиҳатдан умумлаштирилган ҳолда назарияси такомиллаштирилган;    
минтақа туристик-рекреацион хизматлар cоҳасида фаолият юритувчи “Гурлан”, “Шовот”, “Урганч”, “Хонқа”, “Green Grand Garden” санатория-курорт муассасалари хизматлари сифат даражаси эксперт баҳолаш усули ёрдамида рақобатбардошлик индекслари 1-“қониқарсиз”, 2-“қониқарли”, 3-“ўрта”, 4-“яхши”, 5-“жуда яхши” ликерт шкаласи (Likert scale) мезонлари асосида баҳолаш таклиф этилган;
Хоразм вилояти Шовот туманида “Улли Пир” (Юсуф Ҳамадоний) - “Бешмерган” туризм қишлоғи, Янгиариқ туманида “Шайх Мухтор Валий” - “Куранбой темирчи агротуризм маскани” ва Хива шаҳрида Паҳлавон Маҳмуд зиёратгоҳи - Ғоввук кўл каби туристик-рекреация хизмат турларининг ривожланиш кўрсаткичлари “Евклид масофаси” (Euclidean distance) асосида ўхшашлик даражаси юқори бўлган зиёрат-табиат  кластерларига ажратиш усули таклиф қилинган;
минтақа туристик-рекреацион объектларининг ривожланиш даражасини ифодаловчи муҳим кўрсаткичларини эконометрик моделлар асосида 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада туристик-рекреацион хизматларни ривожлантириш механизмини  такомиллаштириш  бўйичa  oлингaн  илмий нaтижaлaр асосида: 
“туристик-рекреацион хизматлар” тушунчаси Ўзбекистон Республикасини Тошкент, Фарғона, Жанубий, Мирзачўл, Зарафшон ва Қуйи Амударё минтақаларининг географик жойлашуви асосида табиий, ижтимоий-иқтисодий, демографик жиҳатдан умумлаштирилган ҳолда назарияси такомиллаштирилган бўлиб, ушбу таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2021 йил 21 августдаги “2021-2022 йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 83-12-0-Q/21-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги 2022 йил 16 июндаги 04-18/ 2534-сон маълумотномаси). Натижада туристик-рекреацион хизматларни кўрсатиш самарадорлигини оширишнинг йўналишарини такомилаштириш имконияти аниқланган;
минтақа туристик-рекреацион хизматлар cоҳасида фаолият юритувчи “Гурлан”, “Шовот”, “Урганч”, “Хонқа”, “Green Grand Garden” санатория-курорт муассасалари хизматлари сифат даражаси эксперт баҳолаш усули ёрдамида рақобатбардошлик индекслари 1-“қониқарсиз”, 2-“қониқарли”, 3-“ўрта”, 4-“яхши”, 5-“жуда яхши” ликерт шкаласи (Likert scale) мезонлари асосида ишлаб чиқилган баҳолаш механизми бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2021 йил 21 августдаги “2021-2022 йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 83-12-0-Q/21-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги 2022 йил 16 июндаги 04-18/2534-сон маълумотномаси). Натижада минтақанинг санатория-курорт муассасалари фаолияти самарадорлиги ўрта ҳисобда 4-6 фоизга ошган;  
Хоразм вилояти Шовот туманида “Улли Пир” (Юсуф Ҳамадоний) - “Бешмерган” туризм қишлоғи, Янгиариқ туманида “Шайх Мухтор Валий” - “Куранбой темирчи агротуризм маскани” ва Хива шаҳрида Паҳлавон Маҳмуд зиёратгоҳи - Ғоввук кўл каби туристик-рекреация хизмат турларининг ривожланиш кўрсаткичлари  “Евклид масофаси” (Euclidean distance) асосида ўхшашлик даражаси юқори бўлган зиёрат-табиат  кластерларига ажратиш усули бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2021 йил 21 августдаги “2021-2022 йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 83-12-0-Q/21-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги 2022 йил 16 июндаги 04-18/2534-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида минтақага ташриф буюраётган туристлар сонини 10-15 фоизгача, туризм инфратузилмаси корхоналар сонини 3-5 фоизга ошириш ҳамда қишлоқ жойларида 300 нафардан зиёд янги иш ўринларни яратиш имконини берган;
минтақа туристик-рекреацион объектларининг ривожланиш даражасини ифодаловчи муҳим кўрсаткичларини эконометрик моделлар асосида 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилиши бўйича таклиф Хоразм вилоят ҳокимининг 2021 йил 21 августдаги “2021-2022 йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 83-12-0-Q/21-cон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги 2022 йил 16 июндаги 04-18/2534-сонли маълумотномаси). Мазкур модел натижаларидан минтақада туризмни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish