Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Шавкат Мухамажановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Тошкент вилоятининг ландшафт хилма-хиллигини сақлаш ва геоэкологик вазиятини яхшилаш масалалари», 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSс/Gr14.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSс.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Хамроқул Турсунқулович, география фанлари доктори, профессор; Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович, география фанлари доктори, доцент;  Хожамуратова Роза Тажимуратовна, география фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Сейсмология институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилояти ландшафт хилма-хиллигини сақлаш ва геоэкологик вазиятини яхшилаш тадбирларини амалга ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент вилояти ландшафтларининг хусусиятлари ва чегаралари дала тадқиқотлари, фонд материаллари ҳамда аэрокосмик методлар асосида аниқланган ва илк бор йирик (1:100 000) масштабли ландшафт картаси яратилган;
Тошкент вилояти ландшафтларининг ҳудудий табақаланишидаги зонал - кенглик зоналлиги, секторлик ва азонал - баландлик минтақаланиши, инсоляция ва циркуляция асимметрияси, ландшафтларнинг экспозиция асимметрияси қонуниятлари аниқланган;
суғорма деҳқончиликда фойдаланилаётган дарё террасаларининг ўзидан юқорида жойлашган терраса билан туташган жойидан канал ва ариқлар ўтказилиши, қуйида жойлашган террасалар билан туташган жойида ирригация эрозияси ва суффозион-карст жараёнлар тарқалиши қонунияти  аниқланган;
Тошкент вилоятининг ландшафт хилма-хиллиги ландшафтларнинг тур, тоифа, хил таснифий бирликлари учун алоҳида аниқланган ҳамда Шеннон ва Симпсон индексларини қўллаш асосида ландшафт хилма-хиллигини аниқлаш методикаси такомиллаштирилган; 
юқори даражадаги геологик-геоморфологик тузилмалар (морфоструктуралар) пастки даражадагиларига нисбатан ландшафт хилма-хиллиги (тоғлар адирларга нисбатан, адирлар текисликларга нисбатан ва ҳ.к.) юқори бўлиши аниқланган ҳамда бунинг омиллари асосланган;
Тошкент вилоятида аҳоли энг зич жойлашган ландшафтлар мирзачўл комплексига тегишли қайир усти III террасасидаги ландшафтлар эканлиги ва улардан тоғларнинг сувайирғичига (юқорига) ва дарёларнинг ўзанига (қуйига) томон аҳоли сийраклашиб бориши қонунияти аниқланган;
ландшафт хилма-хиллигини сақлаш ва геоэкологик вазиятни яхшилаш тадбирларини ландшафтларнинг индивидуал хусусиятларига мутаносиб амалга ошириш зарурлиги асосланган ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тошкент вилояти ландшафт хилма-хиллигини сақлаш ва геоэкологик вазиятни яхшилаш бўйича олинган натижалар асосида:
Тошкент вилоятининг ландшафт картаси Ўзбекистон Миллий атласининг “Ландшафт харитаси”, “Ландшафтларни шаҳарсозлик мақсадларида районлаштириш” карталарини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 8 августдаги № 03-03-726 сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Миллий атласининг “Ландшафтлар ва табиий географик районлаштириш” бўлими мазмунини бойитиш, илмий ва амалий аҳамиятини ошириш имкониятини берган;
Тошкент вилояти ландшафтлари ва ер ресурсларининг баландлик минтақалари, ёнбағирлар экспозицияси бўйича ҳудудий тарқалишининг аниқланган натижалари ер ресурсларидан фойдаланишни режалаштиришда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 7 январдаги № 03-03-10 сон маълумотномаси). Натижада, ер ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш, бузилган ерларни тиклаш ва хўжалик оборотига қайта киритиш ишларини такомиллаштириш имкониятини берган;
Тошкент вилоятининг суғорма деҳқончиликда фойдаланилаётган дарё террасаларидаги канал ва ариқлар террасанинг юқори қисмидан ўтказилиши, қуйида жойлашган террасалар билан туташган жойида ирригация эрозияси ва суффозион-карст жараёнлари тарқалишини аниқланган натижалари ер ресурсларидан қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда фойдаланишни тақсимлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 8 августдаги № 03-03-726 сон маълумотномаси). Натижада, ерларни муҳофаза қилиш, бино ва иншоотларни жойлаштиришни жойнинг рельеф хусусиятларидан келиб чиқиб такомиллаштириш имкониятини берган; 
Тошкент вилоятининг ландшафт хилма-хиллигини ландшафтларнинг тур, тоифа, хил таснифий бирликлари учун алоҳида аниқлаш усуллари ҳамда Шеннон ва Симпсон индексларини қўллаш асосида ландшафт хилма-хиллигини аниқлашнинг такомиллаштирилган методикаси “Геоэкология ва ландшафт экологияси” номли дарсликга сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрь 676-043 рақамли гувоҳнома). Натижада,  талабаларнинг ландшафт хилма-хиллигини сақлаш ва экологик муаммоларни олдини олиш хақидаги компетенциясини такомиллаштириш имкониятини берган;    
рельефнинг юқори даражадаги геологик-геоморфологик тузилмалари (рельеф шакллари) пастки даражадагиларига нисбатан хилма-хиллиги юқори бўлиши аниқланган ва бунинг асосланган омиллари Ўзбекистон Миллий атласининг “Рельефни қишлоқ хўжалигида фойдаланиш мақсадида типлаштириш” ва “Геоморфологик” карталарини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 8 августдаги № 03-03-726 сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Миллий атласининг “Рельеф” бўлими мазмунини бойитиш, илмий ва амалий аҳамиятини ошириш имкониятини берган; 
Тошкент вилоятида аҳоли жойлашувидаги, яъни аҳоли энг зич жойлашган ландшафтлар мирзачўл комплексига тегишли қайир усти III террасасидаги ландшафтлар эканлиги ва улардан тоғларнинг сувайирғичига (юқорига) ва дарёларнинг ўзанига (қуйига) томон аҳоли сийраклашиб боришидаги аниқланган қонунияти“Геоэкология ва ландшафт экологияси” номли дарсликга сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрь 676-043 рақамли гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг геоэкологик вазият аҳоли жойлашуви ва зичлигига ҳамда хўжалик фаолиятига боғлиқ эканлиги, геоэкологик вазиятларни яхшилашда антропоген омиларни баҳолаш компетенциясини такомиллаштириш имкониятини берган;  
Тошкент вилояти ландшафт хилма-хиллигини сақлаш ва геоэкологик вазиятини яхшилаш чора-тадбирлари картаси Ўзбекистон Миллий атласининг “Табиатни муҳофаза қилиш” картасини тайёрлашда фойдаланилган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 8 августдаги № 03-03-726 сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Миллий атласининг “Ўзбекистон Республикасининг экологияси ва атроф муҳитини муҳофаза қилиш” бўлими мазмунини бойитиш, илмий ва амалий аҳамиятини ошириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish