Sayt test rejimida ishlamoqda

Мўминов Абдужалил Абдусалом ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистон боғдорчилик ва узумчилик веб атласини яратиш масалалари», 11.00.06 - Геодезия. Картография (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Gr192.
Илмий раҳбар: Эгамбердиев Асамберди, география фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги DSс.03/30.12.2019.Gr.01.06 рақамли лмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Реймов Полат Расбергенович, география фанлари доктори, доцент; Хакимова Камолатхон Рахимжоновна, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий геоинформацион, картографик ва веб харитага олиш методлари асосида Ўзбекистон Республикасининг боғдорчилик ва узумчилик веб атласини яратишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ГАТ технологиялари асосида боғдорчилик ва узумчилик объектларининг (қишлоқ хўжалиги, экин майдонлари таркиби, ер турлари, деҳқончиликда фойдаланиладиган ерлар, боғлар, узумзорлар) географик маълумотлар базасини яратиш усуллари такомиллаштирилган; 
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати очиқ маълумотлари базаси,  геоинформацион харитага олиш усуллари ва технологияларига асосланган ҳолда боғдорчилик ва узумчилик динамик хариталари яратилган;
боғдорчилик ва узумчилик тармоқларини картографик, геоинформацион ва веб харитага олиш усуллари орқали веб атласини яратиш методикаси такомиллаштирилган;
Ўзбекистон Республикаси боғдорчилик ва узумчилик веб атласи яратилган ва ундан фойдаланиш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ўзбекистон боғдорчилик ва узумчилик веб атласини яратиш масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ГАТ технологияларининг ArcGIS дастурида Ўзбекистон Республикаси боғдорчилик ва узумчилик объектлари бўлган қишлоқ хўжалиги ерлари, экин майдонлари таркиби, ер турлари, боғлар ва узумзорларнинг геомаълумотлар базасини яратиш усуллари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 18 августдаги 03-03-749-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу геомаълумотлар базаси Ўзбекистон Миллий атласининг «Қишлоқ хўжалиги» бўлимига киритилган хариталарини яратиш имкониятини берган;
Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги ва унинг асосий тармоқларидан бири бўлган боғдорчилик ва узумчилик мавзусидаги қатор мавзули динамик хариталари, хусусан, «Қишлоқ хўжалиги», «Ер турлари», «Экин майдонлари таркиби», «Деҳқончиликда фойдаланиладиган ерлар», «Боғдорчилик» ва «Узумчилик» хариталари Ўзбекистон Миллий атласининг «Қишлоқ хўжалиги» бўлимига киритилган «Қишлоқ хўжалиги», «Ер турлари», «Экин майдонлари таркиби», «Деҳқончиликда фойдаланиладиган ерлар», «Боғдорчилик» ва «Узумчилик» хариталарини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 18 августдаги 03-03-749-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Миллий атласининг мазмунини бойитиш, ундаги хариталарнинг илмий ва амалий аҳамиятини ошириш имкониятини берган;
Ўзбекистон Республикаси боғдорчилик ва узумчилик тармоқларини веб харитага олиш усуллари орқали такомиллаштирилган веб атласни яратиш методикаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида Тошкент вилояти маҳаллаларининг веб хариталарини яратишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 18 августдаги 03-03-749-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу такомиллаштирилган методика маҳаллаларнинг интерактив веб хариталарини яратиш имкониятини берган;
Ўзбекистон Республикасининг боғдорчилик ва узумчилик веб атласи Картография давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси томонидан тузилган веб хариталарни яратишда асос сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 18 августдаги 03-03-749-сон маълумотномаси). Натижада, веб харита ва атласларнинг структураси ва дастурини такомиллаштириш имкониятини берган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish