Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдиқулов Фаррух Илҳомжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Самарқанд вилояти биоиқлимий шароитлари ва улардан туризмни ривожлантиришда фойдаланиш имкониятлари», 11.00.04 - Метеорология. Иқлимшунослик. Агрометеорология (география фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Gr185.
Илмий раҳбар: Холматжанов Бахтияр Махаматжанович, география фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти, DSc.27/30.12.2019.Gr.47.01.
Расмий оппонентлар: Камалов Баходир Асомович, география фанлари доктори, доцент; Холбоев Гулмон Холбоевич, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд вилоятининг иқлимий тавсифини тузиш, биоиқлимий шароитлари ҳамда вилоятда туризмни ривожлантиришда улардан фойдаланиш имкониятларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ҳаво қурғоқчилигининг термогигрометрик коэффициентини ҳисоблаш ифодасига кирувчи ҳаво ҳарорати ва намлигининг инсон организми иссиқлик ҳиссиётига таъсир йўналишлари математик таҳлил асосида аниқланган ва уни Ўзбекистонда биоиқлимий шароитларни тавсифлашда қўллаш мумкинлиги асосланган; 
туристик мақсадларда фойдаланиш учун Самарқанд вилоятида жойлашган метеорология станцияларининг сўнгги ўн йиллик (2009-2018 йй.) даврдаги ҳаво ҳарорати ва намлиги, булутлилик, атмосфера ёғинлари, шамол тезлиги ва йўналиши тўғрисидаги муддатли кузатув маълумотларини статистик таҳлили асосида вилоятнинг иқлимий тавсифи тузилган;
ҳаво қурғоқчилиги термогигрометрик коэффициентининг яққол ифодаланган суткалик ва йиллик ўзгаришларга эгалиги аниқланган ҳамда унинг асосида иссиқлик ҳиссиёти зоналарининг кузатиш муддатлари бўйича декадалик такрорланувчанликлари миқдорий баҳоланган;
иссиқлик ҳиссиёти, об-ҳаво шароитларининг эстетик ва физикавий ташкил этувчилари декадалик тақсимоти орқали ифодаланган кўп йиллик ўртача биоиқлимий шароитларни қулайлик даражалари бўйича акс эттирувчи “Иқлимий-туристик-ахборот схемаси” ишлаб чиқилган;
биоиқлимий шароитларни ҳисобга олган ҳолда Самарқанд вилоятида туризм турларини диверсификациялаш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Самарқанд вилояти биоиқлимий шароитлари ва улардан туризмни ривожлантиришда фойдаланиш имкониятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳаво қурғоқчилигининг термогигрометрик коэффициентини ҳисоблаш ифодасига кирувчи ҳаво ҳарорати ва намлигининг математик таҳлили асосида аниқланган инсон организми иссиқлик ҳиссиётига таъсир йўналишлари ва уни Ўзбекистонда биоиқлимий шароитларни тавсифлашда қўллаш имкониятлари Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази амалиётида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2022 йил 13 июндаги 30-06/66-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистоннинг турли табиий-географик шароитларга эга бўлган минтақаларида биоиқлимий шароитларни баҳолашнинг услубий асосларини яратиш имконини берган;
туристик мақсадларда фойдаланиш учун Самарқанд вилоятида жойлашган метеорология станцияларининг сўнгги ўн йиллик (2009-2018 йй.) даврдаги ҳаво ҳарорати ва намлиги, булутли ва қуёшли кунлар, атмосфера ёғинлари миқдори, шамол тезлиги ва йўналиши тўғрисидаги муддатли кузатув маълумотларини статистик таҳлили асосида тузилган вилоятнинг иқлимий тавсифи Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази амалиётида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2022 йил 13 июндаги 30-06/66-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятга ташриф буюрувчи сайёҳларни ишончли иқлимий маълумотлар билан таъминлаш имконини берган;
ҳаво қурғоқчилиги термогигрометрик коэффициентининг аниқланган яққол ифодаланган суткалик ва йиллик ўзгаришларга эгалиги ҳамда унинг асосида ҳисобланган иссиқлик ҳиссиёти зоналарининг кузатиш муддатлари бўйича декадалик такрорланувчанликларини миқдорий баҳолаш натижалари Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази амалиётида  жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2022 йил 13 июндаги 30-06/66-сон маълумотномаси). Натижада, иссиқлик ҳиссиётининг суткалик ва йиллик тақсимотини баҳолаш усули биометеорологик шароитларнинг картографик моделини яратишга имкон берган;
иссиқлик ҳиссиёти, об-ҳаво шароитларининг эстетик ва физикавий ташкил этувчилари декадалик тақсимоти орқали ифодаланган кўп йиллик ўртача биометеорологик шароитларни қулайлик даражалари бўйича акс эттирувчи “Иқлимий-туристик-ахборот схемаси” Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази ва Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги амалиётида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2022 йил 13 июндаги 30-06/66-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 27 июндаги 04-18-2885-сон маълумотномаси). Натижада, таклиф этилган схема туристик марказларнинг биоиқлимий шароитлари буклетларини яратишга асос бўлиб хизмат қилган;
биоиқлимий шароитларни ҳисобга олган ҳолда Самарқанд вилоятида туризм турларини диверсификациялаш бўйича ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги амалиётида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 27 июндаги 04-18-2885-сон маълумотномаси). Натижада, Самарқанд вилояти ҳудудида биоиқлимий шароитларни ҳисобга олган ҳолда туристик фаолият турларини барқарор ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish