Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Нуриддин Махамаджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахтани узоқ масофадан ташиш учун кўчма пневмотрансрорт ускунаси конструкчясини ишлаб чиқиш” 05.02.03 - Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2022.2.PhD/Т1005.
Илмий раҳбар: Саримсақов Олимжон Шарибжонович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: т.ф.д., проф. Д. А. Джўраев, PhD., доцент Бобоматов Абдуғани Хусаинивич.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўчма пневмотранспорт ускунасида пахта хомашёсининг табиий сифат кўрсаткичларини сақлаган ҳолда ҳаво оқимидан ажратиб олиш ва пахтани майда ифлосликлардан тозалаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахта ва ҳаво аралашмасининг сепаратор кириш қувури ичидаги ҳаракат қонуниятини аниқлаш йўли билан кириш қувурининг аэродинамик қаршилиги паст бўлган ва пахтани сепаратор кенглиги бўйича бир меъёрда тақсимлаб берадиган шакли ва ўлчамлари аниқланган;
сепаратор ишчи камерасида ҳаво ва пахтанинг ҳаракати қонуниятлари асосида унинг ички девори юқори ва пахта уриладиган қисмлари перфорация қилинган ва сўрувчи қувурга уланиб, ишчи камерада ҳосил бўладиган ҳаво уюрмасини камайтириш имконияти яратилган;
сепараторда ифлосланган ҳавонинг сўрувчи қувур бўйлаб ҳаракати қонуниятига асосланиб вентилятор билан сепараторни боғловчи қувурнинг рационал шакли ва ўлчамлари аниқланган;
режали экспериментлар натижаларига асосланиб, кўчма пневмотранспорт ускунаси сепараторининг кириш қувури кенгайиш бурчаги ва баландлигининг рационал параметрларининг регрессия моделлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахтани ташувчи кўчма пневмотранспорт ускунаси конструкциясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
пахтани ишлаб чиқаришга узатиб берувчи янги кўчма пневмотранспорт ускунаси «Ўзпахтасаноат» АЖ тасарруфидаги корхоналарда, жумладан, «Наманган пахта текс» МЧЖга қарашли «Косонсой пахта тозалаш» корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖ нинг 2021 йил 4-декабрдаги  №02/22-354-сонли маълумотномаси). Натижада пахта толаси таркибидаги ифлослик ва нуқсонли аралашмалар массавий улушини 0,4 %га камайган, электр энергияси сарфини 10 кВт/соат га камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish