Sayt test rejimida ishlamoqda

Ганиев Зиёдулла Акрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Амударё ҳозирги дельтаси геотизимларини экологик ҳолатини яхшилашнинг географик асослари», 11.00.01 - Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Gr178.
Илмий раҳбар: Рафиков Вахаб Асамович, география фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Уразбаев Абдукарим Кендирбаевич, география фанлари доктори, доцент; Дусанова  Шарафат Болтабоевна, география фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: геотизимларнинг структуравий ва динамик ҳолатидан келиб чиқиб, Амударё дельтаси чўлга айланиб бораётган худудининг табиий муҳитини оптималлаштириш бўйича табақалаштирилган ва интеграл тадбирларнинг географик асосларини ишлаб чиқиш ва асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Амударё дельтаси микрорельеф шакллари (ботиқлараро текисликлар, ўзанлараро пастқамликлар, дельтанинг субаэрал қисмидаги ясси текисликлар) га ажратилган ҳамда ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўллари такомиллаштирилган;
дельта геотизимларини миқдор ва сифат жиҳатидан қайта ўзгартириш орқали уларнинг динамикасини бошқаришга доир табақалаштирилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган;
суғорма деҳқончилик ва яйловлар мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда сув билан таъминлаш ишларини жойнинг рельефи, ер ости сувларининг хусусияти боғлиқ ҳолда олиб бориш мақсадида дельтанинг чўллашган қисмини табиий шароити ва ресурслари комплекс баҳоланган;
тўқай геотизимларини сув билан таъминлаш мақсадида Амударё дельтаси районларга ажратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Амударё дельтаси геотизимлари экологик ҳолатини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Амударё дельтаси микрорельеф шакллари (ботиқлараро текисликлар, ўзанлараро пастқамликлар, дельтанинг субаэрал қисмидаги ясси текисликлар) га ажратилган бўлиб, улардан қишлоқ хўжалиги тармоқларини ва яйлов чорвачилигини ривожлантириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2022 йил 7 майдаги 02/18-1456-сон маълумотномаси). Натижада, дельта ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш имконини берган;
ландшафт-экологик ёндашув асосида геотизимларни сифат жиҳатдан қайта ўзгартириш, динамикасини бошқаришга доир ишлаб чиқилган табақалаштирилган комплекс  чора-тадбирлардан ва ҳудуд бўйича яратилган турли мавзудаги карталардан Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2022 йил 7 майдаги 02/18-1456-сон маълумотномаси). Натижада, ер ва сув хўжалиги тизимларини истиқболда ривожлантириш стратегиясини такомиллаштириш имконияти яратилган;
дельтанинг чўллашган қисмини табиий шароити ва ресурслари комплекс баҳоланган бўлиб, суғорма деҳқончилик, яйловлар, пичанзорлар, қамишзорлар мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув билан таъминлаш ишларини жойнинг рельефи, грунт хусусияти ва таркибига боғлиқ ҳолда олиб боришга доир илмий натижаларидан Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётида бузилган экологик мувозанатни яхшилашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2022 йил 7 майдаги 02/18-1456-сон маълумотномаси). Натижада Оролбўйи минтақаси (Амударё дельтаси) нинг бузилган экологик мувозанатини яхшилашга доир комплекс чора-тадбирларни такомиллаштириш имконини берган;
тўқай геотизимларини сув билан таъминлаш ва Амударё дельтасини районлаштиришга доир илмий натижаларидан Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётида геотизимларини функционал-динамик ҳолатини яхшилаш ва бошқаришни такомиллаштиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2022 йил 7 майдаги 02/18-1456-сон маълумотномаси). Натижада тўқайларни сув билан таъминлашни самарали ташкил этиш, Орол денгизининг қуриган қисмидан кўтарилаётган чанг ва туздан ҳудудни ҳимоялаш механизмини қайта ишлашда ва унга қарши чора-тадбирларни такомиллаштиришга имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish