Sayt test rejimida ishlamoqda

Воққосов Зуҳриддин Комолхон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий хомашёлар ва азотбоғловчи микроорганизмлар асосида органоминерал ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Т2233.
Илмий раҳбар: Қаноатов Хайрулло Муродиллаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.K/T.66.02.
Расмий оппонентлар: Султонов Боходир Элбекович, техника фанлари доктори; Жуманова Миясар Ортиковна, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чорвачилик чиқиндиси-қорамол гўнги, маҳаллий агрорудалар (бентонит ва фосфорит уни), турли хил минерал ўғитлар ва атмосферадаги молекуляр азотни боғлаш хоссасига эга бўлган микроорганизмлар асосида қишлоқ хўжалиги талабларига мос келувчи органоминерал ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорамол гўнги, бентонит, фосфорит уни, турли хил минерал ўғитларни турли хил нисбатларда азот боғловчи микроорганизмлар билан таъсирланиш жараёнлари асосланган;
қорамол гўнги, бентонит, фосфорит уни, турли хил минерал ўғитлар ва азот боғловчи микроорганизмлар асосида янги турдаги органоминерал ўғитлар олишнинг мақбул катталиклари аниқланган;
азот боғловчи микроорганизмлар қўшилган ҳолда олинган органоминерал ўғитлардаги умумий азотнинг миқдори азот боғловчи микроорганизмлар қўшилмаганга қараганда 3,4-4,8 марта ортиши аниқланган;
олинган янги турдаги органоминерал ўғитларда органик моддаларни йўқолиши 11,32-13,02% ва гуминланиш даражаси эса 63,78-66,41% га тенг эканлиги аниқланган;
фосфорит унидан фойдаланиб олинган органоминерал ўғитларда умумий фосфорнинг нисбий ўзлашувчан шаклини миқдори 72,8-75,40% га тенг эканлиги, яъни 4-5 марта катта бўлиши исботланган;
маҳаллий хомашёлар ва азотбоғловчи микроорганизмлар асосида олинган янги турдаги органоминерал ўғитлар ижобий физик-кимёвий ва товар хоссаларга эга эканлиги асосланган;
замонавий физик-кимёвий таҳлил усуларидан фойдаланилиб, олинган янги турдаги органоминерал ўғитларнинг элемент ва туз таркиби аниқланган;
янги турдаги органоминерал ўғитлар ишлаб чиқаришни иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган ва самарали технологик схемаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бентонит, фосфорит уни, қорамол гўнги, турли хил минерал ўғитлар ва азот боғловчи микроорганизмлар асосида янги турдаги органоминерал ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бентонит ва азотбоғловчи микроорганизмлар, қорамол гўнги асосида янги усулда органоминерал ўғитлар ишлаб чиқариш технологияси “Elektrokimyozavod” ҚК АЖнинг “2023-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Elektrokimyozavod” ҚК АЖнинг 2022 йил 7 сентябрдаги 195-сон маълумотномаси). Натижада, таркибида барча озуқа компонентлари мавжуд бўлган ва тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга хизмат қиладиган самарали органоминерал ўғитлар олиш имконини беради;
бентонит, фосфорит уни қорамол гўнги ва азотбоғловчи микроорганизмлар асосида донадор шаклидаги органоминерал ўғитларни олиш бўйича мослашувчан технологияси “Elektrokimyozavod” ҚК АЖнинг “2023-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Elektrokimyozavod” ҚК АЖнинг 2022 йил 7 сентябрдаг 195-сон маълумотномаси). Натижада, картошка ва пахта ҳосилдорликларини мос равишда 3,5-4,8 ц/га ва 1,6-2,5 ц/га ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish