Sayt test rejimida ishlamoqda

Матчанова Феруза Абадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ахборот коммуникация технологиялари асосида саноат корхоналарининг рақобатбардошлигини оширишнинг бозор усуллари», 08.00.03 - Саноат иқтисодиёти. (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Iqt1184.
Илмий раҳбар: Юсупходжаева Гулчехра Бахадирходжаевна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, Dsc. 03/30.12.2019. I.03.05.
Расмий оппонентлар: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Самад Нормўминович, иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат корхоналари рақобатбардошлигини ошириш ва ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат корхоналари рақобатдардошлигини таъминлашда корхона ресурсларини режалаштириш (ERP) жараёнида ишлаб чиқариш бўлинмалари фаолиятининг самарали интеграциясини харажатларни «инқирозли» (0 - 0,34), «рухсат этилган» (0,35 - 0,80) ва «юқори» (0,81 - 1) даражаларда баҳолаш ёндашуви негизида баҳолаш асосланган; 
тўқимачилик корхоналари рақобатбардошлигини баҳолашга услубий ёндашув активлар даромадлилик даражасини (ROA) ишлаб чиқаришда рақамли лойиҳалаш технологияларини қўллаш ва кастомизациялаш орқали ошириш негизида такомиллаштирилган;
тўқимачилик корхоналарининг рақобатбардошлик даражасига активлар рентабеллиги,  ишлаб чиқариш активлари, ликвидлик, инвестициялар, экспорт даражаси, ахборот-коммуникация технологиялар фойдаланиш кабиларнинг таъсири даражасига кўра кўп факторли эконометрик модел такомиллаштирилган;
саноат корхоналарининг рақобатбардошлигини баҳолашнинг итератив механизми ҳар бир муайян сектор бўйича эксперт хулосаси, эмпирик маълумотларни қуйидан юқорига йиғиб бориш  таҳлилига кўра такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
АКТ асосида саноат корхоналарининг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
саноат корхоналари рақобатдардошлигини таъминлашда корхона ресурсларини режалаштириш (ERP) жараёнида ишлаб чиқариш бўлинмалари фаолияти самарали интеграциясини харажатларни «инқирозли», «рухсат этилган» ва «юқори» даражаларда таъминлаш ёндашуви негизида таъминлаш бўйича ёндашув «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси корхоналари, хусусан «AMUDARYOTEX» МЧЖ ва «ZARAFSHON TEKSTIL» МЧЖ фаолиятига жорий қилинган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 23 февралдаги 03/12-0393-сонли, «AMUDARYOTEX» МЧЖ ва «ZARAFSHON TEKSTIL» МЧЖ нинг 2021 йил 2 ноябрдаги 372-сонли ва «ZARAFSHON TEKSTIL» МЧЖнинг 2021 йил 12 ноябрдаги 541-сон маълумотномалари). Ушбу ёндашувнинг жорий этилиши маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва «AMUDARYOTEX» МЧЖ бўлинмалари ўртасида ҳамкорликнинг оптималлигига кўра 2020 йилда 115 000 000 сўм тежашга эришилишига хизмат қилган;
тўқимачилик корхоналари рақобатбардошлигини баҳолашга услубий ёндашув активлар даромадлилик даражасини (ROA) ишлаб чиқаришда рақамли лойиҳалаш технологияларини қўллаш ва кастомизациялаш орқали такомиллаштириш бўйича таклифлар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси корхзоналари, хусусан «AMUDARYOTEX» МЧЖ ва «ZARAFSHON TEKSTIL» МЧЖ фаолиятига жорий қилинган. («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 23 февралдаги 03/12-0393-сонли, «AMUDARYOTEX» МЧЖ ва «ZARAFSHON TEKSTIL» МЧЖ нинг 2021 йил 2 ноябрдаги 372-сонли ва «ZARAFSHON TEKSTIL» МЧЖнинг 2021 йил 12 ноябрдаги 541-сон маълумотномалари). Таклифни «AMUDARYOTEX» МЧЖ ва «ZARAFSHON TEKSTIL» МЧЖда жорий этиш мазкур корхоналарда АКТ дан фойдаланиш даражасини 15 фоизга ошириш имконини берди.
активлар рентабеллиги, ишлаб чиқариш активлари, инвестициялар, ликвидлик, экспорт даражаси, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш кабиларнинг рақобатбардошлик даражасига таъсирини аниқлаштирувчи кўп факторли эконометрик модел «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси корхоналари, хусусан «AMUDARYOTEX» МЧЖ ва «ZARAFSHON TEKSTIL МЧЖ фаолиятида қўлланилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 23 февралдаги 03/12-0393-сон, «AMUDARYOTEX» МЧЖ ва «ZARAFSHON TEKSTIL» МЧЖ нинг 2021 йил 2 ноябрдаги 372-сонли ва «ZARAFSHON TEKSTIL» МЧЖнинг 2021 йил 12 ноябрдаги 541-сон маълумотномалари). Ушбу таклифни амалга ошириш «AMUDARYOTEX» МЧЖга ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш 2020 йилда 2,53% га оширилиши натижасида активлар рентабеллигини 15 фоизга ошириш имконини берган;
саноат корхоналарининг рақобатбардошлигини баҳолашнинг итератив механизмини ҳар бир муайян сектор бўйича такомиллаштирилган таклифларидан «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси корхоналари, хусусан «AMUDARYOTEX» МЧЖ ва «ZARAFSHON TEKSTIL» МЧЖ фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 23 февралдаги 03/12-0393-сонли, «AMUDARYOTEX» МЧЖ ва «ZARAFSHON TEKSTIL» МЧЖ нинг 2021 йил 2 ноябрдаги 372-сон ва «ZARAFSHON TEKSTIL» МЧЖнинг 2021 йил 12 ноябрдаги 541-сон маълумотномалари). Ушбу таклифни амалга ошириш натижасида корхонада иқтисодий самарадорликнинг муайян даражага ошишига олиб келадиган маҳсулотлар сифати ва миқдорини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish