Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайитбоева Наргиза Алиқуловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат томонидан аграр секторни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашнинг молиявий механизмини такомиллаштириш (Тожикистон Республикаси материаллари асосида)” 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”, 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Илмий маслаҳатчи: Мадаминов Абдурахим Асрорович, иқтисoдиёт фaнлaри дoктoри, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна иқтисoдиёт фaнлaри дoктoри, профессор; Чариев Курбан Амирович иқтисoдиёт фaнлaри дoктoри, прoфeссoр; Пиризода Джалил Сафар иқтисoдиёт фaнлaри дoктoри, академик
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тожикистонда аграр секторни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг молиявий механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мева-сабзавот етиштириш мажмуаларини молиявий рағбатлантириш мақсадида хорижий валютада олинган кредитларнинг курсларини ўртасидаги фарқни давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш таклиф этилган;
ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш рақобатдошлигини оширишда нархларни давлат томонидан тартибга солишнинг рағбатлантирувчи молиявий механизмининг 2030 йилгача бўлган прогнози ишлаб чиқилган;
чорвачилик мажмуаларида наслчилик ва генетик инновацияларнинг илғор усулларини ривожлантириш орқали маҳсулот таннархини пасайтириш ва максимал фойда олишнинг 2025 йилгача прогноз сценарийлари ишлаб чиқилган;
пахта етиштириш кичик мажмуаларини молиявий қўллаб-қувватлаш ва молиявий рағбатлантириш мақсадида хорижий инвесторларнинг лойиҳадаги улуши 50 фоиздан ошганда давлат кафолатларини тақдим этиш амалиёти таклиф этилган;
тоғли ҳудудларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида даромад солиғидан 50 фоизгача имтиёз бериш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Аграр секторни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг молиявий механизми бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мева-сабзавот етиштириш мажмуаларини молиявий рағбатлантириш мақсадида хорижий валютада олинган кредитларнинг курсларини ўртасидаги ошган фарқни давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш таклифи Тожикистон Республикаси ҳукуматининг 2019 йил 31  майдаги 271-сон «2019-2021 йилларда Тожикистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инвестиция муҳитини яхшилаш ва қишлоқ хўжалиги савдосини ривожлантириш бўйича тадбирлар режаси тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 1 мартидаги 13/7-сон маълумотномаси). Натижада, мева-сабзавот етиштириш мажмуаларини молиявий рағбатлантириш ҳажми 2020 йилда 7,6 фоизга ошишига эришилган;
ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида нархларнинг давлат томонидан тартибга солишнинг молиявий механизмларининг 2030 йилгача бўлган прогнози Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси вакиллар палатасининг 2016 йил 1 декабрдаги 36-сон «Тожикистон Республикасининг 2030 йилгача Миллий тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 1 мартдаги 13/7-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, 2020 йилда ўсимлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш ҳажми 11 фоизга ошишига эришилган;
чорвачилик мажмуаларида наслчилик ва генетик инновацияларнинг илғор усулларини ривожлантириш орқали маҳсулот таннархини пасайтириш ва максимал фойда олишнинг 2025 йилгача прогноз сценарийлари Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси вакиллар палатасининг 2016 йил 1 декабрдаги 36-сон «Тожикистон Республикасининг 2030 йилгача Миллий тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 1 мартдаги 13/7-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, агросаноат комплексини ривожлантириш учун 250 млн. АҚШ доллари миқдорида чет эл инвестициялари жалб қилишга эришилган;
пахта етиштириш кичик мажмуаларини молиявий қўллаб-қувватлаш ва молиявий рағбатлантириш мақсадида хорижий инвесторларнинг лойиҳадаги улуши 50 фоиздан ошганда давлат кафолатларини тақдим этиш таклифи Тожикистон Республикаси ҳукуматининг 2014 йил 3 мартдаги 144-сон «Тожикистон Республикасининг инновацион агросаноат комплексини ривожлантириш концепцияси тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 1 мартдаги 13/7-сон маълумотномаси). Натижада, пахта етиштириш кичик мажмуаларни молиявий рағбатлантиришда хорижий инвестициялар ҳажми 2020 йилда 28 фоизга ошишига эришилган;
тоғли ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида даромад солиғидан 50 фоизгача имтиёз бериш таклифи Тожикистон Республикаси ҳукуматининг 2014 йил 3 мартдаги 144-сон «Тожикистон Республикасининг инновацион агросаноат комплексини ривожлантириш концепцияси тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 1 мартдаги 13/7-сон маълумотномаси). Натижада, Сўғд вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг молиявий ресурслари ҳажми 2020 йилда 23 фоизга ўсишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish