Sayt test rejimida ishlamoqda

Шаюсупов Бобир Баходировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гўштдор-сержун қўйлар маҳсулдорлик хусусиятларининг урчитиш муддатларига боғлиқлиги”, 06.02.03-Хусусий зоотехния. Чоравачилик маҳсулотларини ишлаб иқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Qx827.
Илмий раҳбар: Рўзибоев Нураддин Раҳимович, қишлоқ xўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр yниверситети, PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02.
Расмий оппонентлар: Соатов Ўткир Ражабович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Қиличев Зафар Сафарович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ипакчилик илмий тадқиқот иниститути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади республикамизнинг тоғ ва тоғолди худудларида гўштдор–сержун қўйларнинг маҳсулдорлигига урчитиш муддатларининг таъсирини аниқлаш асосида қўйларнинг гўшт ва жун маҳсулдорлиuини ошириш тадқиқотнинг мақсади ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор эрта урчитилган совлиқларнинг тирик вазни пуштдорлик (оталаниш даражаси, серпуштлиги, қочириш индекси) хусусиятлари ва йил фасллари бўйича клиник (тана ҳарорати, нафас олиши, юрак уриши) кўрсаткичлари маҳаллий иқлим шароитларига мослашувчанлиги аниқланган;
илк бор эрта туғилган қўчқорчаларнинг турли озиқлантириш (қўйхонада, қўшимча озиқлантирилиб яйловда ва йил давомида яйловда) шароитларида 12 ойлик ёшидаги тирик вазни баҳорда туғилган тенгқурларникидан 11,64 кг; 6,02 кг ва 5,15 кг га юқори бўлиши исботланган; 
илк бор қишда туғилган қўзиларнинг 18 ойлик ёшидаги тирик вазни баҳорда туғилган тенгқурларникига нисбатан қўчқорлари 13,2% ва урғочилари 13,7% юқори бўлиши исботланган;
озуқани маҳсулот билан қоплаш хусусиятлари қишда туғилган қўзиларда, баҳорда туғилган қўзиларга нисбатан 1 бош ҳисобига олинган қўшимча вазни 8,04 кг ёки 20,2%, кунлик ўсиши 33 грамм ёки 19,8% га юқорилиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гўштдор-сержун қўйларнинг хўжалик фойдали белгиларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
наслчилик фермер хўжаликларида гўшт маҳсулдорлигини ошириш бўйича “Жайдари зотли қўйларнинг сермаҳсул типини яратиш ҳамда гўштдор-жундор қўйларнинг генофондини сақлаш ва кўпайтириш бўйича тавсиянома” ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Охангарон тумани «Холтўраев Ойбек ХМ» наслчилик фермер хўжалигида қишда қўзилатишдан олинган 124 бош қўчқорчаларда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва Чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 21 июндаги 02/23-256-сон маълумотномаси). Натижада 1 бош қўчқорчадан назорат гуруҳидаги қўчқорчага нисбатан ўртача 11,64 кг қўшимча вазн олинган. 1 бош қўчқорчани бўрдоқилашдан олинган ўртача даромад 1973000 сўм, 1 бош қўчқорчага сарф этилган харажатлар 1112030 сўмни ташкил этган, фойда 860970 сўм (шундан 5% ягона солиқ учун), соф фойда эса 817921,5 сўмни ва рентабеллик даражаси 41,5 фоизни ташкил этган; 
    фермер хўжаликларида турли муддатларда уруғлантирилган совлиқларнинг серпуштлигини оширишнинг янги усули Тошкент вилояти”Охангарон Абдуллаев Абдурауф” генофонд фермер хўжалигида 100 бош совлиқларда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг2022 йил 21 июндаги 02/23-256-сон маълумотномаси). Натижада 100 бош совлиқдан122 бош қўзи олинди, 1 бош совлиқнинг серпуштлиги 1,22 га тенг бўлди. 1 бош туғилган қўзининг таннарх баҳоси 157500 сўмни, олинган даромад 192150 сўмни ташкил этди, фойда 34650 сўм, (шундан, 5% ягона солиқ учун) соф фойда эса 32917,5 сўмни ва рентабеллик даражаси 17,1 фоизни ташкил этган; 
гўштдор-сержун зот гурухидаги қўйларнинг сержунлигини баҳолаш усули Тошкент вилояти Охангарон туманидаги “Қизил Боур” наслчилик фермер хўжалигида 120 бош совлиқларда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 21 июндаги 02/23-256-сон маълумотномаси). Натижада бир бош совлиқдан қирқиб олинган жун миқдори 3,8 килограммни ташкил этиб, қирқиб олинган жундан даромад 57000 сўмни ташкил этди,1 бош совлиққа жун учун сарф қилинган харажат 34400 сўмни, 1 бош совлиқдан олинган ўртача фойда 22600 сўм, (шундан, 5% ижтимоий солиқ) соф фойда 21470 сўмни ва рентабеллик даражаси 37,6 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish