Sayt test rejimida ishlamoqda

Халимова Машрабой Вахидовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тадбиркорлик фаолиятида шахслараро муносабатларга оид масъулиятни оширишнинг ижтимоий-психологик детерминантлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.DSc/P32.
Илмий раҳбар: Сафаев Нуриддин Салихович, психология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01.
Расмий оппонентлар: Умаров Бахриддин, психология фанлари доктори, профессор; Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, доцент; Умаров Илхом Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тадбиркорлик фаолиятида шахслараро муносабатларга оид масъулиятни оширишнинг ижтимоий-психологик детерминантларини маҳаллий муҳитдаги устуворлигини аниқлаш ва тадбиркор масъулиятини оширишнинг ижтимоий-психологик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий тасаввурларнинг тадбиркорлар иқтисодий ижтимоийлашувига таъсири натижасида «қаттиқ малака» (hard skills) тадбиркор профилини профессионал жиҳатларини, «юмшоқ малака» (soft skills) маълумотларни визуализациялаш, ахборотлар билан рационал-мақсадли ишлаш, коммуникативлик қобилиятларни проектив тафаккур асосида шакллантиришига мувофиқ, «интернал» ва «экстернал» хусусиятларни дифференциал ривожланиши асосланган;
фаолиятдаги «креация», «антиципация», «рефлексия»  хусусиятларининг ривожланишига «крауд-сорсинг» ва «ко-креациялар» усуллари орқали таъсир этиш натижасида терминал қадриятлардаги альтруизм ва праксик ҳиссларни муваффақиятга эришиш мотивациясининг когнитив жиҳати билан интегратив шаклланиши туфайли, тадбиркорларнинг «ишлаб чиқариш калити», «фаолият индикаторлари», «KPI» даражаларини кўтарилиши далилланган;
тадбиркорда иқтисодий ролларни трансформацияланиши билан боғлиқ «силлогизм» (оддий), «индукция» (умумий), «дедукция» (хусусий) тафаккур шаклларини намоён бўлишига кўра, ижтимоий масъулият, креативлик, СМАРТ мақсадларни белгилай олиш ва тўғри қарор қабул қилиш компетенцияларини ўз-ўзига адекват баҳонинг коррекцион таъсири орқали шакллантиришга асосланиб, «келажак-Мен» ва «динамик-Мен»нинг ментал хусусиятларини адаптив ривожланиши исботланган;
тадбиркорларда ижтимоий масъулият ҳиссининг паст даражада намоён бўлиши «мақсадли» иқтисодий тафаккурнинг эмоционал-когнитив қадриятларга номутаносиб ривожланганлигига ҳамда «психологик масъулият ва маданият»ни мужассамлаштирган социал компетенцияларни шакллантириш муҳимлига кўра, «муваффақиятга интилиш», «эртанги кунга ишонч» хусусиятларига тескари пропорционал эканлиги асосланган;   
тадбиркорлардаги креативликни даражавий намоён бўлишида коммуникатив ва ташкилотчилик қобилиятларининг динамик хусусиятларини фаолиятдаги вазиятли ўзгаришларни бошқариш ва ҳаққоний баҳолаш (аутентлик) кўникмасини шаклланиши орқали ўзгаришига асосланиб, «ақлнинг танқидийлиги», «интуитив ижтимоий тафаккур» каби сифатларнинг ривожланганлик ҳолати муҳим эканлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадбиркорлик фаолиятида шахслараро муносабатларга оид масъулиятни оширишнинг ижтимоий-психологик детерминантларини аниқлаш юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ижтимоий тасаввурларнинг тадбиркорлар иқтисодий ижтимоийлашувига таъсири натижасида «қаттиқ малака» (hard skills) тадбиркор профилини профессионал жиҳатларини, «юмшоқ малака» (soft skills) маълумотларни визуализациялаш, ахборотлар билан рационал-мақсадли ишлаш, коммуникативлик қобилиятларни проектив тафаккур асосида шакллантиришига мувофиқ, «интернал» ва «экстернал» хусусиятларни дифференциал ривожланиши асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил 6 майдаги ПМ-03-а-сон буйруғига асосан «Касб психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 6 майдаги ПМ-03-а-сон маълумотномаси). Ушбу тaклифнинг қўлланилиши натижасида замонавий рақобатбардош амалиётчи-психолог кадрларни тайёрлаш жараёнининг илмий-методик таъминоти бойитилишига эришилган;
фаолиятдаги «креация», «антиципация», «рефлексия»  хусусиятларининг ривожланишига «крауд-сорсинг» ва «ко-креациялар» усуллари орқали таъсир этиш натижасида терминал қадриятлардаги альтруизм ва праксик ҳиссларни муваффақиятга эришиш мотивациясининг когнитив жиҳати билан интегратив шаклланиши туфайли, тадбиркорларнинг «ишлаб чиқариш калити», «фаолият индикаторлари», «KPI» даражаларини кўтарилиши далилланганлигига оид маълумотлар асосида «Тадбиркорлик фаолиятида шахслараро муносабатларга оид масъулиятни оширишнинг ижтимоий психологик хусусиятлари» номли монография нашр қилинган ҳамда амалий тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил 6 майдаги ПМ-03-а-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модули таркибида ўқув жараёнида фойдаланилган ва. (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 6 майдаги ПМ-03-а-сон маълумотномаси). Натижада амалиётчи психологларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ қарорларни қабул қила олиш компетенцияларини муваффақиятли намоён қилиш имкони яратилган;
тадбиркорда иқтисодий ролларни трансформацияланиши билан боғлиқ «силлогизм» (оддий), «индукция» (умумий), «дедукция» (хусусий) тафаккур шаклларини намоён бўлишига кўра, ижтимоий масъулият, креативлик, СМАРТ мақсадларни белгилай олиш ва тўғри қарор қабул қилиш компетенцияларини ўз-ўзига адекват баҳонинг коррекцион таъсири орқали шакллантиришга асосланиб, «келажак-Мен» ва «динамик-Мен»нинг ментал хусусиятларини адаптив ривожланиши исботланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил 6 майдаги ПМ-03-а-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 6 майдаги ПМ-03-а-сон маълумотномаси). Мaзкур тaклифнинг жорий этилиши амалиётчи психологларни бўлажак психологик хизмат фаолиятига доир, билим, малака, кўникма ва компетенцияларининг ошишига хизмат қилган;
тадбиркорларда ижтимоий масъулият ҳиссининг паст даражада намоён бўлиши «мақсадли» иқтисодий тафаккурнинг эмоционал-когнитив қадриятларга номутаносиб ривожланганлигига ҳамда «психологик масъулият ва маданият»ни мужассамлаштирган социал компетенцияларни шакллантириш муҳимлига кўра, «муваффақиятга интилиш», «эртанги кунга ишонч» хусусиятларига тескари пропорционал эканлиги асосланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил 6 майдаги ПМ-03-а-сон буйруғига асосан «Шахслараро муносабатлар психологияси» модулига киритилган ва ўқув жараёнида фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 6 майдаги ПМ-03-а-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этилиши амалиётчи психологларни бўлажак тадбиркорларда шахслараро муносабатларга оид масъулиятни оширишнинг ижтимоий психологик детерминантларини аниқлашга доир билимларини такомиллашишишга, тадбиркорлик соҳасидаги амалий жиҳатдан психологик тайёргарлигини янада ошишига хизмат қилган;
   тадбиркорлардаги креативликни даражавий намоён бўлишида коммуникатив ва ташкилотчилик қобилиятларининг динамик хусусиятларини фаолиятдаги вазиятли ўзгаришларни бошқариш ва ҳаққоний баҳолаш (аутентлик) кўникмасини шаклланиши орқали ўзгаришига асосланиб, «ақлнинг танқидийлиги», «интуитив ижтимоий тафаккур» каби сифатларнинг ривожланганлик ҳолати муҳим эканлиги далилланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2022 йил 6 майдаги ПМ-03-а-сон буйруғига асосан «Касб психологияси» модулига киритилган ва ўқув жараёнида фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2022 йил 6 майдаги ПМ-03-а-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этилиши амалиётчи психологларни бўлажак тадбиркорларда шахслараро муносабатларга оид масъулиятни оширишнинг ижтимоий психологик детерминантларини аниқлашга доир билимларини такомиллашишишга, тадбиркорлик соҳасидаги амалий жиҳатдан психологик тайёргарлигини янада ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish