Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамеджанова Шаҳбора Камоловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Хитой тилида ҳаракат йўналиши феълларининг лексик-семантик ва функционал таҳлили”, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Fil.1292.
Илмий раҳбар: Каримов Aкрамжoн Aбилевич, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/Таr.21.01.
Расмий оппонентлар: Дадабоев Ҳамидулла Aрипович, филология фанлари доктори, профессор; Исматуллаева Наргиза Расулжановна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги хитой тилидаги ҳаракат йўналиши феълларининг таркиби, семантикаси ва функционал хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хитой тилида ҳаракат йўналиши феълларини ажратишда бешта мезоннинг грамматик асослари - ҳаракат йўналиши феъли етакчи феълдан кейин модификатор вазифасида келиши, ўрин ҳоли (方所宾语)ни бириктира олиши, қўшма феъл ясалишида иштирок этиши, қўшма феъл вазифасида ўрин ҳоли (方所宾语) ва тўлдирувчини бириктира олиши ва буларнинг қўшма феъл конструкцияси таркибида келиши аниқланган;
来 ва 去 ҳаракат йўналиши феъллари семантикасини белгилашда макон, фигура (ҳаракатланаётган жисм) ва сўзловчининг нутқий вазиятдаги ўрнининг таъсири далилланган;
去ҳаракат йўналиши феъли мустақил феъл вазифасида келганда макон, модификатор вазифасида эса сўзловчи нутқий вазиятнинг диққат марказида бўлиши исботланган ҳамда 去феълининг 来га нисбатан грамматикалашув даражаси юқорилиги 去нинг йўналиш маъносини заифроқ, субъект нуқтаи назарини кучли ифодалаши орқали асосланган;
феъл-йўналиш моделларини ҳодисалар аспекти орқали модификаторларнинг семантик имкониятлари ўрганилиб, хитой тилида кўчиш → ҳолатда юз берган ўзгариш → амалга ошириш ҳодисаларига ўтишда, кўчиш элементининг заифлашиб, моделнинг концептуал семантикаси “йўл” маъноси йўқолиши ҳисобига кенгайиб бориши, кўчиш ҳодисаларининг контекстуал маълумотлари (макон хабари)ни тушириб қолдириш мумкинлиги, йўналиш семантикасининг модификатор орқали ифодаланиши асосланган;
20 та модел таҳлили асосида модификаторларнинг қўлланилиши 位移事件 кўчишнинг 自移事件 ‒ ташқи таъсирсиз воқеланган ва 致移事件 ‒ таъсир остида воқеланган ҳодисадаларида юқори, 状态变化事件 - ҳолатда юз берган ўзгариш ва 实现事件 амалга ошириш ҳодисаларида паст эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хитой тилида ҳаракат йўналиши феълларининг лексик-семантик ва функционал таҳлили юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
хитой тилида ҳаракат йўналиши феълларини ажратишда бешта мезоннинг грамматик асослари - ҳаракат йўналиши феъли етакчи феълдан кейин модификатор вазифасида келиши, ўрин ҳоли (方所宾语)ни бириктира олиши, қўшма феъл ясалишида иштирок этиши, қўшма феъл вазифасида ўрин ҳоли (方所宾语) ва тўлдирувчини бириктира олиши ва буларнинг қўшма феъл конструкцияси таркибида келиши аниқланганлиги, хитой тилида ҳаракат йўналиши феъллари семантикаси ва уларнинг ўзбекча таржимада берилиши муаммоларига оид натижалардан Тошкент давлат шарқшунослик университети А-1-180 “Таржима ва маданиятлараро мулоқот масалаларига оид ўқув қўлланмалари яратиш” мавзусидаги илмий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2021 йил 7 апрелдаги А-1-180-2021/16-сон маълумотномаси). Олинган натижалар “Таржиманинг лингвомаданий аспектлари” дарслиги ва “Маданиятлараро мулоқот” ўқув қўлланмасини тайёрлашга хизмат қилган;
来 ва 去 ҳаракат йўналиши феъллари семантикасини белгилашда макон, фигура (ҳаракатланаётган жисм) ва сўзловчининг нутқий вазиятдаги ўрнининг таъсири далилланганлиги, 去ҳаракат йўналиши феъли мустақил феъл вазифасида келганда макон, модификатор вазифасида эса сўзловчи нутқий вазиятнинг диққат марказида бўлиши исботланган ҳамда 去феълининг 来га нисбатан грамматикалашув даражаси юқорилиги 去нинг йўналиш маъносини заифроқ, субъект нуқтаи назарини кучли ифодалаши орқали асосланганлиги, хитой тилида ҳаракат йўналиши феълларининг лексик-семантик ва функционал хусусиятлари бўйича таҳлилий фикрлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” радиоэшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2021 йил 9 апрелдаги 01-39-21-сон маълумотномаси). Натижада хитой тилидаги мазкур лексик-семантик гуруҳнинг лисоний табиатини англашда ўзига хос тенденция ва қонуниятларга оид маълумотлар эфирга узатилган эшиттиришларнинг илмий далилларга бой ва илмий-оммабоп бўлишини таъминлаган; 
феъл-йўналиш моделларини ҳодисалар аспекти орқали модификаторларнинг семантик имкониятлари ўрганилиб, хитой тилида кўчиш → ҳолатда юз берган ўзгариш → амалга ошириш ҳодисаларига ўтишда, кўчиш элементининг заифлашиб, моделнинг концептуал семантикаси “йўл” маъноси йўқолиши ҳисобига кенгайиб бориши, кўчиш ҳодисаларининг контекстуал маълумотлари (макон хабари)ни тушириб қолдириш мумкинлиги, йўналиш семантикасининг модификатор орқали ифодаланиши асосланганлиги, 20 та модел таҳлили асосида модификаторларнинг қўлланилиши 位移事件 кўчишнинг 自移事件 ‒ ташқи таъсирсиз воқеланган ва 致移事件 ‒ таъсир остида воқеланган ҳодисадаларида юқори, 状态变化事件 - ҳолатда юз берган ўзгариш ва 实现事件 амалга ошириш ҳодисаларида паст эканлиги аниқланганлиги хусусидаги хулосалардан Конфуций номидаги ўзбек-хитой институтида олиб борилаётган хитой тили дарслари ҳамда илмий йўналишларида ҳаракат йўналиши воситаларини қўллаш, тўғри таржима қилиш, хитой тилида ҳаракат йўналиши феъллари иштирок этган гапларда феълларнинг маъноларини тўғри тушунтиришда қўлланилган (Конфуций номидаги ўзбек-хитой институтининг 2021 йил 21 апрелдаги 37/21-сон маълумотномаси). Натижада хитой тилидаги ҳаракат йўналиши воситаларини тўғри қўллаш, тўғри таржима қилиш орқали ўқувчиларга осон етказиш, шунингдек, хитой тилида ҳаракат йўналиши феъллари иштирок этган гапларда феълларнинг ўз ва кўчма маъноларини тўғри тушунтиришда назарий ва амалий жиҳатдан ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish