Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонкулова Оксана Аликуловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳа ислоҳотларида хотин-қизларнинг ўрни (жанубий вилоятлар мисолида, 1991–2020 йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Tar635.
Илмий раҳбар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05. 
Расмий оппонентлар: Худойқулов Тўлқин Дустбобоевич, тарих фанлари доктори, доцент; Шамсиева Маҳфузахон Хўжа қизи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда 1991–2020 йилларда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларда хотин-қизларнинг ўрнини жанубий вилоятлар мисолида аниқлаш ва у билан боғлиқ тарихий жараёнларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий ва иқтисодий муаммоларини ҳал қилиш, уларнинг жамиятдаги фаол иштирокини таъминлаш, оиладаги мавқеини кўтариш учун зарур ҳуқуқий ва ижтимоий кафолатларнинг яратилганлигига қарамай, жанубий вилоятларда етарлича тарғиб этилмаганлиги ва ҳудудларда аёлларнинг маиший турмуш тарзини инобатга олиб оилада ва маҳаллий давлат идораларида хотин-қизларга нисбатан ишончсизлик, ҳудудлардаги туман ва қишлоқларнинг тарқоқлиги, масофанинг узоқлиги, мактабгача таълим муассасаларининг етарли эмаслиги, хотин-қизларни қулай иш жойлар билан таъминлашдаги қийинчиликлар каби ўзига хос муаммолари мавжуд бўлганлиги асосланган;  
хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлиб келган сабаблар (инфратузилмаларнинг етарли даражада ривожланмаганлиги, банклар томонидан кредитлар ажратишда хотин-қизларга ишончсизлик, аёлларнинг иқтисодий билимларининг пастлиги) ва аёллар сиёсий фаоллигини таъминлашдаги муаммолар (аёлларнинг раҳбарлик лавозимига ва сиёсий лидерликка интилиш сустлиги, сиёсий ва ҳуқуқий билимларнинг етарли эмаслиги) Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари мисолида аниқланган;
иқтисодий ислоҳотларда тадбиркор хотин-қизлар салмоғининг ўсиб бориш динамикаси жанубий вилоятлар мисолида шакллантирилиб, натижада уларнинг турмуш тарзидаги ижобий ўзгаришлар, аёлларнинг бандлигини таъминлашга хизмат қилганлиги билан бирга оила бюджетини бойитишда хизматлари ҳамда касаначиликда халқ амалий безак санъатининг ривожланишида Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти аёлларининг ўзига хос хусусиятлари, имкониятлари (ўтроқ деҳқончилик билан машғул аҳоли аёллари учун каштачилик, тикувчилик, қандолатчилик, чорвадор аҳоли аёллари учун гиламдўзлик, тўқимачилик) ва муаммолари (ҳудуднинг демографик хусусиятлари инобатга олинмаганлиги, аксарият қобилиятли ҳунарманд аёлларнинг фаолияти учун иқтисодий имкониятлар яратилмаганлиги), ҳунарманд хотин-қизларнинг ҳудудлар кесимида сифат ва сон жиҳатдан салмоғи ошганлиги исботланган;
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари хотин-қизларининг илм-фан ва таълимни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси охирги беш йил ичида икки баробарга ўсганлиги, хотин-қизларга эътиборнинг кучайиши, уларни қўллаб-қувватловчи “Олима аёллар” уюшмаларининг фаолияти жонланиши каби омиллар таъсир кўрсатганлиги ва ҳудудларнинг илмий салоҳиятини кўтаришда, ижтимоий-иқтисодий ривожланишида, маънавий-маърифий тарғибот ишларида хотин-қизларнинг муҳим аҳамият касб этганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳа ислоҳотларида хотин-қизларнинг ўрнига доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан: 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари хотин-қизларининг илм-фан ва таълимни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, маънавий маърифий тарғибот ишларда хотин-қизларнинг ўрни ҳақидаги натижалар, иқтисодий ислоҳотларда тадбиркор хотин-қизлар салмоғининг ўсиб бориш динамикаси жанубий вилоятлар мисолида шакллантирилиб, натижада уларнинг турмуш тарзидаги ижобий ўзгаришлар, оила бюджетини бойитишдаги хизматлари ҳамда касаначилик ва халқ амалий безак санъатининг ривожланишида хотин-қизларнинг ўрни, имкониятлари ва муаммолари ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканалида 2021 йил апрелда эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (O‘zbekiston milliy teleradiokompaniyasi “O‘zbekiston teleradiokanali” давлат унитар корхонасининг 2021 йил 9 апрелдаги 08-40-535-сон маълумотномаси). Натижада тақдим этилган материаллар Ўзбекистонда хотин-қизлар фаолияти тўғрисида янги илмий маълумотларни телетомошабинларга ҳақиқий ва холисона етказишга хизмат қилган; 
жанубий вилоятларда хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашда тўсиқ бўлиб келган сабаблар ва аёллар сиёсий фаоллигини таъминлашдаги муаммолар Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари хотин-қизлари ва улар орасида ўтказилган ижтимоий сўровлар натижалари таҳлили асосида аниқланганлиги, шунингдек, ҳукумат томонидан олиб борилган иқтисодий ислоҳотларда охирги ўн йил ичида тадбиркор хотин-қизлар салмоғининг ўсиб бориши натижасида уларнинг турмуш тарзидаги ижобий ўзгаришлар, аёлларнинг бандлигини таъминлаш тадбирлари хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси собиқ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тарғиботида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 15 декабрдаги 02-02/3078-сон далолатномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ёшларга Янги Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳадаги ислоҳотларда хотин-қизларнинг ўрнини асослаб бериш билан бирга уларнинг ролини янада кучайтиришга қаратилган самарали ёндашувларни ишлаб чиқишга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish