Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсуфжонова Шаҳло Мухторовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Немис ва ўзбек тилларидаги фразеологик ибораларнинг миллий-маданий хусусиятлари ва таржима муаммолари”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Fi11186.      
Илмий раҳбар: Мухторжон Ишонходжаевич Умарходжаев, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Мирзахидова Муяссар Инамжановна, филология фанлари доктори, профессор; Садиқов Зоҳид Яқубжанович, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади немис ва ўзбек тилларида миллий ва маданий иуносабатни ифода этувчи фразеологизмларни қиёсий тадқиқ этиш ва у орқали миллий-маданий қарашлар ўртасидаги умумийлик ва фарқланишларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фраземаларнинг таржима усуллари ва  уларни такомиллаштиришда миллий-маданий хусусиятларнинг таржимада ифодаланиш жиҳатлари, унинг диний эътиқод ва маданий меъёрлар билан шартланган миллий тарихий-мифологик асослари далилланган;
фраземаларнинг мақол, матал, қанотли сўзлар билан чегаралари аниқланиб, бу бирликлар миллий-маданий хусусиятларининг аҳамияти таржима луғатлари тузиш билан боғлиқликда асослаб берилган;
немис тили фраземаларида ғарб маданияти белгилари таъсирида материалистик қараш нисбатан устунлик қилса, ўзбек тили материаллари ва фраземалари шаклланишида шарққа хос фалсафий-маданий қарашлар устуворлик қилиши аниқланган;
немис тили фраземалари ҳамда мақолларида қўрқув, хурсандлик, иккиланиш, қизиқиш, ҳаракатчанлик, аччиқланиш, ботирлик, хушомад, эркалатиш, тўғри сўзлик, севиш каби маъноларни ифодаловчи фраземалар кўпчиликни ташкил этиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Немис ва ўзбек тилларидаги фразеологик ибораларнинг аниқланган миллий-маданий хусусиятлари ва  ёритилган таржима муаммолари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фраземаларнинг таржима усуллари ва  уларни такомиллаштиришда миллий-маданий хусусиятларнинг ифодаланиш жиҳатлари, бунинг тарихий-мифологик асослари ҳақидаги хулосалардан Германиянинг Рур университети томонидан томонидан олиб борилган “Phraseologie im nationalen und kulturellen Aspekt (am Beispiel der deutschen und turkischen Sprachen)” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бохум университетининг 2022 йил 15 июндаги 106-сон маълумотномаси). Натижада немис ва туркий тилларидаги миллий в маданий хусусиятга эга бўлган фразеологизмлар ўхшаш ҳамда фарқли томонлари қиёсан тадқиқ қилишда асосли ва тизимли хулосалар чиқаришга ёрдам берган; 
фраземаларнинг мақол, матал, қанотли сўзлар билан чегаралари аниқланган ҳамда бу бирликлар миллий-маданий хусусиятларининг аҳамияти хусусидаги илмий хулосалардан Россия Федерацияси Бошқирд давлат университети томонидан олиб борилган “Олий таълим муассасасида ўзга тилли таълими(немистили)нинг долзарб муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бошқирд давлат университетининг 2022 йил 10 июндаги 3-1029-2204/1092-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган методик материаллар фразеологизмлар билан бойитилган, илмий далиллар билан асосланган;
немис тили фраземаларида ғарб маданияти белгилари таъсирида материалистик қараш нисбатан устунлик қилса, ўзбек тили материаллари ва фраземалари шаклланишида шарққа хос фалсафий-маданий қарашлар устуворлик қилишига оид хулосалардан “Yoshlar” телеканалининг “Ёшлар учун янги имкониятлар”, “Тафаккурга йўл”, “Янги Ўзбекистон ёшлари”, “Олтин фондимиз” номли кўрсатувлари дастурлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Yoshlar” телеканалининг 2022 йил 17 майдаги 12-01/121-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувлар юртдошларимиз, хусусан, ёш авлодни миллий-маданий тушунчаларини  табиялашга, чет тилларида мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантиришга, уларнинг илмий билимларини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish