Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсуфалиев Элёржон Машрабовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим ва тарбияга оид педагогик терминларнинг лингвистик тадқиқи (Немис ва ўзбек тиллари материалида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fil1882.      
Илмий раҳбар: Умарходжаев Мухтар Ишонхужаевич, филология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Ёкубов Жамалиддин Абдувалиевич, филология фанлари доктори, профессор; Кахарова Мавлюда Мукарамовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади немис ва ўзбек тилларидаги таълим ва тарбияга оид терминларнинг функционал-семантик, прагмалингвистик, концептуал-семантик ва лингвокультурологик жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим-тарбияга оид педагогик терминлар онгнинг ўзига хос когнитив макроструктурасини ташкил этиб, ўз семантикасида маданиятнинг бир қисмини акс эттирувчи лингвокультурема сифатида ҳамда ахборот сақловчи, узатувчи ва қайта ишловчи когнитив механизм сифатида намоён бўлиши аниқланган;
немис тилидаги “Bildung” ҳамда “Erziehung” концептларининг таркибида  ўзбек тилидаги “таълим” ва “тарбия” концептларидан фарқли равишда “Reisen”(саёҳат) ҳам юқори ўринга эга эканлиги далилланган; 
немис ва ўзбек тилларидаги лексемалар орасида “таълим ва тарбия” тушунчаларининг ассоциатив ва семантик муносабатлари муҳим ўрин тутиб, уларнинг педагогик терминлар тизимида системавий изоморф ҳамда структуравий алломорф хусусиятлари аниқланган;
немис ва ўзбек тилларидаги “Bildung”, “Erziehung” ва “таълим”, “тарбия” терминлар мазмунида қатор универсалиялар “таълим”, “шахсий ривожланиш”, “статус кўрсаткичи”, “ўрганиш”, “билимларни ўзлаштириш”, “шахсий қобилият”, ижтимоий кўникмалар; ахлоқий тарбия,  ор-номус, меҳр-муҳаббат, иймон-инсоф, диёнат каби аҳамиятли семантик турлар мавжудлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим ва тарбияга оид педагогик терминларнинг лингвистик тадқиқини (немис ва ўзбек тиллари материали асосида) ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
таълим-тарбияга оид педагогик терминлар онгнинг ўзига хос когнитив макроструктурасини ташкил этиб, ўз семантикасида маданиятнинг бир қисмини акс эттирувчи лингвокультурема сифатида ҳамда ахборот сақловчи, узатувчи ва қайта ишловчи когнитив механизм сифатида намоён бўлишига оид илмий хулосалардан Қўқон давлат педагогика институтида бажарилган S-ECAGD-18-CA-0067 (PO20002335) рақамли “FY 2018 English Access Microscholarship Program” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2022 йил 13 майдаги  ИРД/21185-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа илмий жиҳатдан бойитилди, хусусан, ушбу лойиҳанинг таълим ва тарбияга оид педагогик терминларнинг педагогик, лингвистик, лингвокультурологик ва терминологияга доир назарий асослари такомиллаштирилган;
немис тилидаги “Bildung” ҳамда “Erziehung” концептларининг таркибида  ўзбек тилидаги “таълим” ва “тарбия” концептларидан  фарқли равишда “Reisen”(саёҳат) ҳам юқори ўринга эга экалиги хусусидаги хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” радиоэшиттиришларидa (2021-2022 йиллар) тадқиқотга тортилган мавзу юзасидан суҳбат ва дастурлар сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022 йил 10 августдаги 04-36-1289-сон маълумотномаси). Натижада радиоэшиттиришлар сценарийси немис ва ўзбек тилларида “Bildung”, “Erziehung”, “Таълим”, “Тарбия” терминлар мазмунида “таълим”, шахсий ривожланиш, статус кўрсаткич, ўрганиш, билимларни ўзлаштириш, шахсий қобилият, ижтимоий кўникмалар; ахлоқий “тарбия,  ор-номус, меҳр-муҳаббат, иймон-инсоф, диёнат” каби қатор сифатлар аҳамиятли семантик гуруҳлар ташкил этиши тўғрисидаги маълумотлар билан мазмунан бойитилган;
немис ва ўзбек тилларидаги “Bildung”, “Erziehung” ва “таълим”, “тарбия” терминлар мазмунида қатор универсалиялар: “таълим”, “шахсий ривожланиш”, “статус кўрсаткичи”, “ўрганиш”, “билимларни ўзлаштириш”, “шахсий қобилият”, ижтимоий кўникмалар; ахлоқий тарбия,  ор-номус, меҳр-муҳаббат, иймон-инсоф, диёнат каби аҳамиятли семантик гуруҳлар ва уларнинг таркибий материалларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган  I-OT-2019-42 рақамли “Ўзбeк ва инглиз тилларининг элeктрон (Инсон қиёфаси, фeъл-атвори табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поeтик луғатини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (А.Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 9 августдаги 04/1-2468-сон маълумотномаси). Натижада ушбу терминлар замонавий ўзбек тилшунослик терминологияси тараққиётини кўрсатувчи омил сифатида қайд этилган ва улар иштирокидаги жумлалар иллюстратив мисол тарзида кўрсатилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish