Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукуров Бахтиёр Сувоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабаларда интернет тобелигини келтириб чиқарувчи психологик омиллар ва уни бартараф этиш йўллари», 19.00.06–Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/P104.
Илмий раҳбар: Расулов Абдимўмин Ибрагимович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Камилова Нодира Гайратовна, психология фанлари доктори, доцент; Мелибаева Роза Носировна, психология  фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда интернет тобелигини келтириб чиқарувчи психологик омилларни аниқлаш ҳамда уни бартараф этиш йўлларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда интернет тобелигини келтириб чиқарувчи ўқув фаолиятидаги ижтимоий омиллар (муросасизлик, мулоқотдаги нокомпетентлик) таъсирида веб-сёрфингга агрессив мойилликнинг аутодеструктив кучайиши асосланиб, аддиктив хулқ намоён бўлишининг дифференциал фарқлари далилланган;
виртуал мулоқотнинг шахс психологиясига таъсири натижасида эмоционал беқарорликнинг фрустрацион толерантлик ва вақтни, фазони идрок қилиш кўникмасининг паст даражада намоён бўлиши асосида кучайишига кўра, талабалар аудиториясида интернетга қарамликнинг динамик тарзда ортиши асосланган;
маълумотларга саралаб, танқидий муносабат қилиш таъсирида интернетга мойилликнинг паст даражада бўлишига мувофиқ, «Мен»га нисбатан ички локус назорат, тафаккур сифатларини ривожланиши интернетга ҳаддан ортиқ деструктив иштиёқни пасайтирганлиги сабабли, талабаларда виртуал оламдан унумли фойдаланиш кўникмасини шаклланганлиги далилланган;
талабаларда ахборот оқимига қарши кибериммунитетни шакллантириш учун психокоррекцион дастурларга шахснинг ўз-ўзини ривожлантириш, вақтни рационал тақсимлаш, конструктив баҳо, тафаккур хусусиятларини ички локус назоратни кучайтиришга асосланиб, «рационал установкалар», «устувор қадриятлар» компонентларини бириктириш самарали эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда интернет тобелигини келтириб чиқарувчи психологик омиллар ва уни бартараф этиш йўллари бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда интернет тобелигини келтириб чиқарувчи ўқув фаолиятидаги ижтимоий омиллар (муросасизлик, мулоқотдаги нокомпетентлик) таъсирида веб-сёрфингга агрессив мойилликнинг аутодеструктив кучайиши асосланиб, аддиктив хулқ намоён бўлишининг дифференциал фарқларини далиллашга доир натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-24-а-сон буйруғи билан «Умумий психодиагностика» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 14 апрелдаги 4-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида талабаларда интернет тобелигига боғланиб қолишдан сақланишга нисбатан малака-кўникмаларни шакллантиришга эришилган;
виртуал мулоқотнинг шахс психологиясига таъсири натижасида эмоционал беқарорликнинг фрустрацион толерантлик ва вақтни, фазони идрок қилиш кўникмасининг паст даражада намоён бўлиши асосида кучайишига кўра, талабалар аудиториясида интернетга қарамликнинг динамик тарзда ортиши асосланганлигига оид натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-24-а-сон буйруғи билан «Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси»  модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 14 апрелдаги 4-сон маълумотномаси). Бу эса, олий таълим муассасалари ўқитувчилари фаолиятининг услубий методик таъминотини бойитишга хизмат қилган;
маълумотларга саралаб, танқидий муносабат қилиш таъсирида интернетга мойилликнинг паст даражада бўлишига мувофиқ, «Мен»га нисбатан ички локус назорат, тафаккур сифатларини ривожланиши интернетга ҳаддан ортиқ деструктив иштиёқни пасайтирганлиги сабабли, талабаларда виртуал оламдан унумли фойдаланиш кўникмасини шаклланганлигининг далилланганлигига доир натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-24-а-сон буйруғи билан «Ижтимоий психологик тренинг» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 14 апрелдаги 4-сон маълумотномаси). Бу эса, интернет тобелигини аниқлашга мўлжалланган методикаларнинг илмий-амалий таъминотини оширишга хизмат қилган.
талабаларда ахборот оқимига қарши кибериммунитетни шакллантириш учун психокоррекцион дастурларга шахснинг ўз-ўзини ривожлантириш, вақтни рационал тақсимлаш, конструктив баҳо, тафаккур хусусиятларини ички локус назоратни кучайтиришга асосланиб, «рационал установкалар», «устувор қадриятлар» компонентларини бириктириш самарали эканлиги асосланганлигига доир натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-24-а-сон буйруғи билан «Консультатив психология ва психокоррекция» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 14 апрелдаги ПМ-4-сон маълумотномаси). Натижада тингловчилар, амалиётчи психологлар фаолиятида талаба ёшларда вақтни тўғри идрок этиш, интернетнинг ижобий сифатларини кўра олмаслик, интернетга бутунлай қарам бўлиш, ортиқча иштиёқларнинг мавжудлиги каби салбий сифатларни меъёрлаштиришга хизмат қиладиган психогимнастик ва психокоррекцион машғулотлар  базаси бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish