Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердиева Гулмира Жўраевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):  
«Талабаларда низоли хулқ-атворни бартараф этишнинг психодиагностикаси ва психокоррекцияси», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/P241. 
Илмий раҳбар: Бекназарова Лола Садинова, психология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, доцент; Исмоилова Нуржаҳон Зухуриддиновна, психология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот:Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларда низоли хулқ-атворни аниқлаш ҳамда бартараф этишнинг психодиагностикаси ва психокоррекциясини бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар гуруҳида низоли хулқ-атворни намоён бўлиш даражаларига мувофиқ, агрессивлик, деструктив танқидийлик хусусиятларини бошқаларни эмоционал қабул қилмаслик негизида кучайиши коммуникатив нокомпетентликни ривожланишига олиб келганлиги сабабали, конфликтоген шахс хулқ-атворининг баҳолаш мезонлари динамик характерда ифодаланиши исботланган;
низолашувчанлик даражаси юқори бўлган талабаларнинг агрессив хулқга мойиллигига кўра, шахсдаги интропунитив реакцияларнинг вербал, жисмоний, билвосита агрессия кўринишлари таъсирида камайиши гуруҳдаги муносабатларда негатизмни кучайтирганлигига асосланиб, уларда душманлик индексининг барқарор характерга эга бўлиши исботланган;
талабаларнинг низоли вазиятлар ечимини топишда индивидуал хусусиятларини ифодаланишига кўра, киришимлилик, ҳиссий барқарорлик, етакчиликка интилиш, ижтимоий меъёрларга риоя қилиш, ўзини-ўзи тартибга солиш каби сифатларнинг, гуруҳий муносабатларда рефлексив даражада ривожланишига асосланиб, низоли хулқ-атворга мойилликнинг шахслилик омиллари дифференциал таъсирга эга эканлиги далилланган;
талабалардаги низоли хулқ-атворни бартараф этишнинг психологик модели коммуникатив, иродавий, интеллектуал сифатларни ижтимоий оптимистик руҳда шакллантириш муҳимлигига кўра, хулқ-атворнинг когнитив, аффектив, мотивацион компонентларига комплекс психодинамик таъсир механизмларини қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Талабаларда низоли хулқ-атвор ва уни бартараф этишнинг психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида: 
талабалар гуруҳида низоли хулқ-атворни намоён бўлиш даражаларига мувофиқ, агрессивлик, деструктив танқидийлик хусусиятларини бошқаларни эмоционал қабул қилмаслик негизида кучайиши коммуникатив нокомпетентликни ривожланишига олиб келганлиги сабабали, конфликтоген шахс хулқ-атворининг баҳолаш мезонлари динамик ҳарактерда ифодаланиши исботланганлигига оид илмий натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ 52а-сон буйруғига биноан «Ижтимоий психология» модули мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ 52а-сон буйруғи). Натижада бўлажак педагог-психолог ва амалиётчи психолог мутахассисларни тайёрлашда талабалардаги низоли хулқ-атворни аниқлашнинг психодиагностик ва психокоррекцион воситаларини такомиллаштиришда назария ва амалиёт узвийлиги кучайтирилган; 
низолашувчанлик даражаси юқори бўлган талабаларнинг агрессив хулқга мойиллигига кўра, шахсдаги интропунитив реакцияларнинг вербал, жисмоний, билвосита агрессия кўринишлари таъсирида камайиши гуруҳдаги муносабатларда негатизмни кучайтирганлигига асосланиб, уларда душманлик индексининг барқарор ҳарактерга эга бўлиши исботлангангига доир илмий хулосалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги  Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ 52а-сон буйруғига биноан «Умумий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ 52а-сон буйруғи). Натижада бу таълим муассасаларида фаолият юритадиган мутахассисларнинг тарбияси қийин ўсмирлар билан ишлашга доир зарур илмий-амалий билим, малака ва кўникмаларининг ошишига хизмат қилган;
талабаларнинг низоли вазиятлар ечимини топишда индивидуал хусусиятларини ифодаланишига кўра, киришимлилик, ҳиссий барқарорлик, етакчиликка интилиш, ижтимоий меъёрларга риоя қилиш, ўзини-ўзи тартибга солиш каби сифатларнинг, гуруҳий муносабатларда рефлексив даражада ривожланишига асосланиб, низоли хулқ-атворга мойилликнинг шахслилик омиллари дифференциал таъсирга эга эканлиги шакллантирилганлигига доир илмий натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ 52а-сон буйруғига биноан «Психогигиена» модулига киритилган  (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ 52а-сон буйруғи). Натижада бу таълим муассасаларида фаолият юритадиган мутахассисларни психокоррекцион ишларни олиб боришга доир зарур илмий-амалий билим, малака ва кўникмаларининг ошишига хизмат қилган;
талабалардаги низоли хулқ-атворни бартараф этишнинг психологик модели коммуникатив, иродавий, интеллектуал сифатларни ижтимоий оптимистик руҳда шакллантириш муҳимлигига кўра, хулқ-атворнинг когнитив, аффектив, мотивацион компонентларига комплекс психодинамик таъсир механизмларини қўллаш асосида такомиллаштирилган ва далилланган маълумотлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ 52а-сон буйруғига биноан «Касб психологияси» модули мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ 52а-сон буйруғи). Натижада талабаларда низоли хулқ-атворнинг келиб чиқиши билан боғлиқ психодиагностик ва психокррекцион хусусиятларни аниқлаш ва бартараф этишнинг асосий омилларини аниқлашга хизмат қиладиган илмий-методик таъминот бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish