Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахроров Ворис Юнусовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Олий таълим муассасалари талабалари психологик саломатлигини таъминлашнинг психологик-педагогик омиллари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Риваожланиш психологияси (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Psi81.
Илмий раҳбар: Самаров Рустамжон Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Камилова Нодира Ғайратовна, психология фанлари доктори, профессор; Расулова Феруза Файзуллаевна, психология фанлари бўйича (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабалар психологик саломатлигига таъсир кўрсатувчи психологик-педагогик омилларни аниқлаш ҳамда олий таълим муассасаси психологик хизмати фаолиятини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг соғлом турмуш тарзи ҳақидаги тасаввурларининг таълим муҳитидан қониқиш даржасига бевосита таъсири «субъект-субъект» муносабатларида вазият билан боғлиқ хавотирланишнинг ҳиссий-когнитив компонетини ўз-ўзига адекват муносабатни ривожлантириш асосида пасайтиришига кўра, психологик саломатликни таъминловчи психологик-педагогик омил эканлиги далилланган;
талабаларнинг ўз-ўзига берадиган баҳосининг адекватлигига кўра, «саломатлик», «ҳарактер», «ақлий фаолият» мезонларини марказга қўйиш тамойили негизида трансформацияланиши асосида психосоциал саломатликнинг рефлексив томонини ривожлантириш мумкинлиги далилланган;    
талабалар психологик саломатлигини таъминлашда саноген тафаккурнинг эмоционал барқарорлик ва соғлом турмуш тарзига оид тасаввурлар конатив жиҳатини кучайтириш орқали ривожлантиришга қаратилган «жамоавий ўйин», «десенсибилизация», «фединг» психокоррекцион усулларни интегратив ёндашув асосида қўллаш самарали эканлиги далилланган;
«Олий таълим муассасаларида психологик хизматни такомиллаштириш модели» психологик фаолиятда когнитив, эмоционал, хулқ-атвор жиҳатларни шакллантириши муҳимлигига кўра, психопрофилактик-коррекцион йўналишларга детерминизм тамойилига мувофиқ «саноген рефлексияни ривожлантириш» компонентини бириктириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабалари психологик саломатлигини таъминлашнинг психологик-педагогик омилларини тадқиқ этиш натижасида:
талабаларнинг соғлом турмуш тарзи ҳақидаги тасаввурларининг таълим муҳитидан қониқиш даржасига бевосита таъсири «субъект-субъект» муносабатларида вазият билан боғлиқ хавотирланишнинг ҳиссий-когнитив компонетини ўз-ўзига адекват муносабатни ривожлантириш асосида пасайтиришига кўра, психологик саломатликни таъминловчи психологик-педагогик омил эканлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ 14а-сон буйруғига асосан «Психодиагностика» модули мазмунига сингдирилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ 14а-сон маълумотномаси). Натижада психологларнинг психодиагностик ва психокоррекцион компетенцияларини оширишга эришилган;
талабаларнинг ўз-ўзига берадиган баҳосининг адекватлигига кўра, «саломатлик», «ҳарактер», «ақлий фаолият» мезонларини марказга қўйиш тамойили негизида трансформацияланиши асосида психосоциал саломатликнинг рефлексив томонини ривожлантириш мумкинлигига доир тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ 14а-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Ижтимоий психология» модули мазмунига сингдирилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ 14а-сон маълумотномаси). Натижада психологларнинг психокоррекцион ишларини олиб боришга оид билимларини ривожлантиришга эришилган;
талабалар психологик саломатлигини таъминлашда саноген тафаккурнинг эмоционал барқарорлик ва соғлом турмуш тарзига оид тасаввурлар конатив жиҳатини кучайтириш орқали ривожлантиришга қаратилган «жамоавий ўйин», «десенсибилизация», «фединг» психокоррекцион усулларни интегратив ёндашув асосида қўллашга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ 14а-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психологик тренинг» модули мазмунига сингдирилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ 14а-сон маълумотномаси). Натижада психологик саломатликни таъминлашга йўналтирилган услубий ишлар такомиллаштирилган; 
«Олий таълим муассасаларида психологик хизматни такомиллаштириш модели» психологик фаолиятда когнитив, эмоционал, хулқ-атвор жиҳатларни шакллантириши муҳимлигига кўра, психопрофилактик-коррекцион йўналишларга детерминизм тамойилига мувофиқ «саноген рефлексияни ривожлантириш» компонентини бириктириш асосланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ 14а-сон буйруғига асосан «Психологик хизмат» модули мазмунига сингдирилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ 14а-сон маълумотномаси). Натижада психологларнинг олий таълим муассасаси психологик хизмати фаолиятини такомиллаштириш, илмий-методик таъминотини ташкил этишга оид билимлари бойитилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish