Sayt test rejimida ishlamoqda

Шакиров Бобир Магруфовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Товон-кафт куйишлари ва уларнинг оқибатлари бор беморларда тиббий реабилитация», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Tib549.
Илмий раҳбар: Карабаев Худойберди Карабаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Лаврентева Атина, тиббиёт фанлари доктори; Фаязов Абдулазиз Джалилович, тиббиёт фанлари доктори; Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «И.И. Джанелидзе номидаги Санкт-Петербург шошилинч тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институти» Давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси) 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик 
II. Тадқиқотнинг мақсади профилактика, даволаш усулларини такомиллаштириш ва реабилитация тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш орқали товон-кафт куйишлари ва уларнинг оқибатларини жарроҳлик йўли билан даволаш натижаларини яхшилашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жарроҳлик аралашуви варианти ва ҳажмини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, репаратив жараёнлар фаоллигини қасмоқ боғлаш орқали яра битиши билан қиёсий баҳолаш орқали товон-кафт соҳасининг чуқур куйишларини комплекс даволашда намчил муҳит таъсирининг физик-биологик хусусиятлари аниқланган;
комбинацияланган яримўтказгичли лазер терапияси таъсирида яра жароҳатининг кечиши ва аутодермопластика учун жароҳатни эрта тайёрлаш нуқтаи назаридан товон-кафт чуқур куйишларида кўп функцияли “Колетекс” салфеткаларини маҳаллий қўллашнинг клиник мезонлари аниқланган;  
коллагенолитик, умумий протеолитик ва гликолитик фаолликни баҳолашни ҳисобга олган ҳолда товон-кафт куйишида чандиқ тўқималарининг шаклланиш жараёнига “Ферменкол” препарати таъсирининг патогенетик хусусиятлари очиб берилган;
товон-кафт соҳасидаги куйишдан кейинги патологик чандиқларни бартараф этишда криотерапиядан фойдаланишнинг клиник-биологик афзалликлари аниқланган; 
термик шикастланиш муддатларига ҳамда товон-кафтнинг III-IV даражали ростланувчи контрактуралари мавжудлигига боғлиқ ҳолда товон-кафт ва тўпиқ бўғимлари соҳасидаги чуқур куйишларни пластика қилиш усулини танлашнинг таснифий мезонлари модификацияланган;
товон-кафт бармоқлари эгилувчан контрактураларининг куйишдан кейинги кечишининг енгил, ўрта, оғир ва ўта оғир даражаларига, уларни бартараф этишнинг патогенетик асосланган усулини танлаш имкониятига йўналтирилган ҳолда аниқлик киритилган;
куйиш жароҳати соҳасидаги иккиламчи ўзгаришларнинг ривожланиш эҳтимоли ва даражасини ҳисобга олган ҳолда тўпиқ бўғимлари ва товон-кафт соҳасидаги контрактураларни бартараф этишнинг эрта мақбул муддатлари аниқланган; 
кўприксимон, икки паллали ва L-шаклдаги лахтаклар кўринишидаги яқин-атрофдаги шикастланмаган тўқималардан фойдаланган ҳолда товон-кафт хамда тўпиқ бўғимлари соҳасидаги куйишдан кейинги чандиқли контрактураларни пластика қилишнинг техник жиҳатлари ва тактик хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Товон-кафт куйиши ва унинг оқибатлари бор беморларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
товон-кафт куйиши билан оғриган беморларни реабилитация қилиш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Товон-кафт куйиши билан оғриган беморларни реабилитация қилиш тизими ва усуллари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 08-27190-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсиялар товон-кафтнинг чуқур куйиши билан оғриган беморларда реабилитациянинг тактик ва техник жиҳатларини оптималлаштириш имконини берган.
куйишдан кейинги чандиқли деформациялар ва контрактураларни консерватив ва хирургик даволаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Куйишдан кейинги чандиқли деформациялар ва контрактураларни консерватив ва хирургик даволашнинг замонавий имкониятлари ва тамойиллари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 08-27190-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсиялар тиббиётнинг энг илғор замонавий имкониятлари мажмуасидан фойдаланган ҳолда товон-кафт ва тўпиқ бўғимларининг чуқур куйишларини жарроҳлик йўли билан даволаш усулларини такомиллаштиришнинг асосий йўлларини белгилаш имконини берган.
Товон-кафт куйиши билан оғриган беморларга кўрсатилаётган консерватив ва хирургик ёрдам сифати ва уларнинг оқибатларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё ва Жиззах филиаллари комбустиология бўлимлари фаолиятига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 08-27190-сон маълумотномаси). Товон-кафт ва тўпиқ бўғимларнинг чуқур куйишларини жарроҳлик йўли билан даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштириш бўғимлар фаолиятининг тикланиш муддатини қисқартиришга, деформациялар ва контрактуралар частотасини пасайтиришга, беморларнинг тўлиқ жисмоний тикланиши учун шароит яратишга ва ногиронликни олдини олишга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish