Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоназаров Наврўз Ҳабибилаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда жағ суякларининг одонтоген кисталарини комплекс даволашни такомиллаштириш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Tib1550.
Илмий раҳбар: Дусмухамедов Дилшод Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc.04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Jun Paeng Yong, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Жанубий Корея); Боймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Токаи тиббиёт маркази (Япония).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда жағ суякларининг одонтоген кисталарини даволашда остегенезни стимуляциялаш мақсадида остеопластик препаратдан фойдаланишни эспериментда ва клиникада қуллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 тажриба хайвонларида сунъий ҳосил қилинган нуқсонда қўлланилган остеопластик препарати таркибидаги коллаген толалар дастлаб дағал, бир неча муддатдан сўнг пластинкасимон шаклланиб нуқсон атрофи суяк тўқимаси парчаланишини олдини олиши тажрибада асосланган;
болалардаги жағ суякларининг одонтоген кисталарида шаклланган нуқсонни бартараф этиш мақсадида қўлланилган  остеопластик материали остеогенезни стимуляция қилиши (рағбатлантириши), ҳосил бўлган тўқимага қон томирларнинг жадал кириб бориши ва натижада остеобласт суякланишга оптимал шароит яратилгани  илк бор аниқланган;
қўлланилган усулнинг 12-ойдан кейинги рентгенологик текширувлар  натижаларида  киста сабабли шаклланган нуқсон ўрнида тўлиқ тикловчи регенерат пайдо бўлиши ва тузилиши, зичлиги бўйича атрофдаги суяк тўқималарига конструктив яқинлиги аниқланган;
болаларда цистэктомиядан сўнг суяк бўшлиғини тўлдириш максадида остеопластик препарати қўлланилганда периостал ва эндостал суякларнинг қайта тикланишини ва кистоз бўшлиқнинг янги ҳосил бўлган суяк тўқимаси билан тўлдирилиши аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таклиф этилган остеопластик материални қўллаш орқали болаларда жағ суяклари одонтоген кисталаринининг комплекс давосини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
болаларда жағларнинг одонтоген кисталарини даволаш тактикасини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Совершенствование лечебной тактики одонтогенных кист челюстей у детей с использованием костного материала” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 июндаги 8н-р/480-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома болаларда жағларнинг одонтоген кисталарини даволаш тактикасини такомиллаштириш ва даволаш муддатини қисқартириш имконини берган; 
болаларда жағларнинг одонтоген кисталарини остеопластик материаллари ёрдамида даволаш усулларини ишлаб чиқишга қаратилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Способ лечения одонтогенных кист челюстных костей у детей с использованием остеопластических материалов А-Oss” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 6 апрелдаги 8н-р/285-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда жағларнинг одонтоген кисталарини «А-Oss» остеопластик материаллари ёрдамида даволаш усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш орқали даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган; 
олинган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган усуллар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали ҳамда Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 июлдаги 8н-з/242-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши болаларда жағ суякларининг одонтоген кисталарини касалликнинг оғирлиги ва даражасини ҳисобга олган ҳолда остеопластик материалдан фойдаланиб комплекс даволаш усулини такомиллаштириш, иккиламчи деформациялар пайдо бўлиш хавфини камайтириш, жағ суякларининг одонтоген кисталари мавжуд беморларда операциядан кейинги эрта ва кечки асоратларнинг олдини олиш ҳамда боланинг касалхонада қолиш муддатини қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish