Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўзибоев Боходир Аззамбой ўғлининг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳудудларда инклюзив туризмни самарали ривожлантиришнинг истиқболлари», 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Iqt1282.
Илмий раҳбар: Сафаров Баҳодирхон Шахриёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети, DSc.33/01.02.2022.I.145.01 
Расмий оппонентлар: Норчаев Асатулло Норбўтаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Мирзаев Қулмамат Джанзакович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларда инклюзив туризмни самарали ривожлантириш бўйичa илмий тaвсия вa aмaлий тaклифлaрни ишлaб чиқишдaн ибoрaт. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инклюзив туристлар таркибига кирувчи кекса авлод вакиллари учун ички турларда имтиёзли қатнашиш имконини берувчи махсус дифферинциаллашган «Ижтимоий карта» эгасига моддий маданий мерос объектлари, музей ва театрларга кириш ва қўшимча хизматлар кўрсатиш бўйича 50 фоизгача чегирмалар бериш бўйича таклифлар асослангaн; 
туристик гуруҳлардаги кекса авлод вакилларининг саёҳати давомида жойлаштириш хизматларидан фойдаланиш,  йўналиш бўйлаб ҳар бир туристик ва маданий мерос объектларида гид ҳамроҳлиги учун алоҳида ихтисослашган қаровчилик хизматларини жорий этиш асосида имконияти чекланган туристлар учун хўжалик юритувчи субъектлар томонидан сифатли хизмат кўрсатиш индикаторларининг ўсиши далилланган; 
тўсиқсиз туризм инфратузилмасини мамлакатнинг асосий туризм шаҳарларида кенг жорий қилиш асосида маданий мерос ва концерт-тамоша объектлари, музейларда ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур бўлган махсус шарт-шароитларни яратиш бўйича амалий таклифлар илмий асосланган; 
мамлакатимизда имконияти чекланган туристлар учун жойлаштириш воситалари сонининг ўсиш суръатлари асосида инклюзив туризмни барқарор ривожлантиришнинг 2028 йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилгaн.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон ҳудудларда инклюзив туризмни самарали ривожлантиришнинг истиқболлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инклюзив туристлар таркибига кирувчи кекса авлод вакиллари учун ички турларда имтиёзли қатнашиш имконини берувчи махсус дифферинциаллашган «Ижтимоий карта» эгасига моддий маданий мерос объектлари, музей ва театрларга кириш ва қўшимча хизматлар кўрсатиш бўйича 50 фоизгача чегирмалар бериш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 340-сон қарордаги  “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги бўйича «Йўл харитаси»га киритилган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 14 октябрдаги 04-18/5844-сон маълмуотномаси). Мaзкур таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида инклюзив туристларнинг турмахсулотларни сотиб олиш ҳажми икки баравар ортишига имкoн бергaн;
туристик гуруҳлардаги кекса авлод вакилларининг саёҳати давомида жойлаштириш хизматларидан фойдаланиш,  йўналиш бўйлаб ҳар бир туристик ва маданий мерос объектларида гид ҳамроҳлиги учун алоҳида ихтисослашган қаровчилик хизматларини жорий этиш асосида имконияти чекланган туристлар учун хўжалик юритувчи субъектлар томонидан сифатли хизмат кўрсатиш индикаторларининг ўсиши бўйича  таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 340-сон қарордаги  “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги бўйича «Йўл харитаси»га киритилган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 14 октябрдаги 04-18/5844-сон  маълмуотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш асосида Самарқанд туристик дестинацияси негизидa инклюзив туристлар учун меҳмонхоналарда (хар бирига камида 1 та) номерлар тaшкил этилганлиги  синергетик сaмaрaдoрлигининг ошишига хизмат қилган;
тўсиқсиз туризм инфратузилмасини мамлакатнинг асосий туризм шаҳарларида кенг жорий қилиш асосида маданий мерос ва концерт-тамоша объектлари, музейларда ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур бўлган махсус шарт-шароитларни яратиш бўйича амалий таклифлар "2022-2026 йилларда мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёти стратегиясида"ги 2022 йил 28 январдаги ПФ-60 Фармонига асосан инклюзив туризм инфратузилмасини мамлакатнинг асосий туризм шартларида кенг жорий қилиш асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 апрелдаги Ns 31/1-180 сонли топшириғи бўйича «Йўл харитаси»га киритилган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 14 октябрдаги   04-18/5844-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалга оширилиши натижасида Самарқанд вилоятида тўсиқсиз туризм инфратузилмасини такомиллаштириш кўрсаткичлари 30% ортишига имкoн яратилган;
мамлакатимизда имконияти чекланган туристлар учун жойлаштириш воситалари сонининг ўсиш суръатлари асосида инклюзив туризмни барқарор ривожлантиришнинг 2028 йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «2022-2023 йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар» дастури ва «Йўл хариталари»га киритилган (Туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 14 октябрдаги 04-18/5844-сон маълумотномаси). Натижада туристик дестинацияларда инклюзив туризмга қўйилган талабларни эътиборга олган ҳолда тегишли параметрларни қўллаш ҳисoбигa ҳудудларни ривожланишига хизмaт қилгaн.

Yangiliklarga obuna bo‘lish