Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Шахриёр Ҳамудиллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муқобил энергия манбалари асосида комбинациялашган “чорвачилик-гелиоиссиқхона комплекси”нинг энергия самарадорлигини ошириш”, 05.05.06-“ Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т1158. 
Илмий раҳбар: Хайриддинов Батир Эгамбердиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети ва Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.09.2020.T.111.03.рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Искандаров Зафар Самандарович, техника фанлари доктори, профессор; Имомов Шавкат Жахонович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти. 
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади муқобил энергия манбалари асосида комбинациялашган “чорвачилик-гелиоиссиқхона комплекси”нинг энергия самарадорлигини оширишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳавонинг айланма ҳаракатланиш имконини берувчи ёпиқ сўриш-чиқариш, шамоллатиш ва автоном иссиқлик таъминоти тизимли чорвачилик биносининг иккиламчи энергия ресурсларини утилизация қилиш ҳисобидан иситиладиган, комбинациялашган “чорвачилик-гелиоиссиқхона комплекси” ишлаб чиқилган; 
“чорвачилик-гелиоиссиқхона комплекси”даги чорва моллари сони, улардан ажраладиган иссиқлик ва карбонат ангидрид миқдорини ҳисобга олиб, иссиқҳона ўсимликларининг карбонат ангидридга бўлган эҳтиёжини ҳамда умумий иссиқлик юкламасини ҳисоблаш имконини берадиган дастурий таъминот ишлаб чиқилган;
атроф-муҳит, чорвачилик биноси ва гелиоиссиқхона девори конструкциясининг исиқлик-техник параметрлари, улар орасидаги циркуляцияланадиган ҳаво сарфи, чорва молларидан ажраладиган эркин иссиқлик ва намлик миқдорларини ҳисобга олган ҳолда, комбинациялашган “чорвачилик-гелиоиссиқхона комплекси”нинг статик ва динамик ҳолатдаги ҳарорат режимини ҳисоблаш имконини берадиган математик модель ишлаб чиқилган; 
чорвачилик биноси ва гелиоиссиқхона ўртасида иссиқлик узатиш жараёнини таъминлаш имконини берадиган сувли бак аккумулятори геометрик ўлчамларининг иссиқлик бериш коэффициенти ва энергетик самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда оптимал қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муқобил энергия манбалари асосида комбинациялашган “чорвачилик-гелиоиссиқхона комплекси”ни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
гелиоиссиқхона-чорвачилик комплекси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан фойдали моделга патент олинган (№ FAP 01722; 2021 йил). Натижада чорвачилик биносининг иккиламчи энергия ресурсларини утилизация қилиш ҳисобидан қизийдиган автоном иссиқлик таъминоти тизимли комбинациялашган “чорвачилик-гелиоиссиқхона комплекси” ишлаб чиқилган; 
чорвачилик иншоотининг иккиламчи энергия ресурсларини утилизация қилиш ҳисобидан исийдиган комбинациялашган “чорвачилик-гелиоиссиқхона комплекси”  Чироқчи туманидаги  “Тошпўлат бобо ўғли Ўрал” ва Қарши туманидаги “Бахт” фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 7 июндаги №07/30-04/3696 сонли маълумотномаси). Натижада таклиф этилган тизимнинг ёқилғи сарфи анъанавий тизимларга нисбатан 69-77 % га, эксплуатация харажатлари 1,4 бараваргача камайишига,  атроф-муҳитга  4,7-6,7 тонна карбонат ангидрид чиқарилишининг олди олинишига ҳамда анъанавий усулда органик ёқилғи ресурслари (табиий газ, кўмир) асосида иситиладиган гелиоиссиқхонага нисбатан бир иситиш мавсумида 5293 м3 табиий газ ёки 7176 кг шартли ёқилғи иқтисод қилинишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish