Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамсидинов Зайниддин Зиёовиддинович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жиноят қонунининг вақт бўйича амал қилиши», 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Yu203.
Илмий раҳбар: Зуфаров Рустам Ахмедович, юридик фанлар доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Махкамов Отабек Мухторович, юридик фанлар доктори; Хасанов Темур Холмаматович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят қонунининг вақт бўйича амал қилишига оид жиноят ҳуқуқи назарияси қоидалари орқали жиноят-ҳуқуқий ва бошқа нормаларни амалиётда қўллаш билан боғлиқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорлик субъектларининг жавобгарлигини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар улар расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга кириши лозимлиги асосланган;
қилмишнинг нафақат жиноийлиги ва жазога сазоворлиги, балки бошқа ҳуқуқий оқибатлар ҳам ана шу қилмиш содир этилган вақтда амалда бўлган қонун билан белгиланиши лозимлиги асосланган;
жиноий оқибат келиб чиққан вақтдан қатъий назар ижтимоий хавфли қилмиш содир этилган вақт жиноят содир этилган вақт деб топилиши лозимлиги асосланган;
жиноят иши бўйича суд қарори чиққунга қадар жиноят қонуни бир неча марта ўзгарган бўлса, ушбу қонунларнинг энг енгили қўлланилиши лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Жиноят қонунининг вақт бўйича амал қилиши масалаларини тадқиқ этиш натижалари асосида:
тадбиркорлик субъектларининг жавобгарлигини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар улар расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга кириши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 апрелда қабул қилинган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги ЎРҚ–682-сонли Қонунининг 40-моддасининг иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2022 йил 17 майдаги 06-13/13-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан боғлиқ жиноий қилмишлар учун жавобгарлик белгилашда жиноят қонунининг вақт бўйича амал қилишига оид қоидаларга риоя қилинишини таъминлашга хизмат қилган;
қилмишнинг нафақат жиноийлиги ва жазога сазоворлиги, балки бошқа ҳуқуқий оқибатлар ҳам ана шу қилмиш содир этилган вақтда амалда бўлган қонун билан белгиланиши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ–3723-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси асосида ишлаб чиқилаётган Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасидаги 12-моддада ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 4 июндаги 27/2-115/22-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши жиноят қонунини қўллашда қилмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлигини белгиламайдиган, лекин бошқа жиноят ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи жиноят-ҳуқуқий нормаларнинг вақт бўйича амал қилиши масаласига ойдинлик киритишга хизмат қилган;
жиноий оқибат келиб чиққан вақтдан қатъий назар ижтимоий хавфли қилмиш содир этилган вақт жиноят содир этилган вақт деб топилиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ–3723-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси асосида ишлаб чиқилаётган Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасидаги 12-моддада ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 4 июндаги 27/2-115/22-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши жиноят қонунини қўллашда ижтимоий хавфли қилмиш содир этилган вақтни аниқлаштиришга хизмат қилган;
жиноят иши бўйича суд қарори чиққунга қадар жиноят қонуни бир неча марта ўзгарган бўлса, ушбу қонунларнинг энг енгили қўлланилиши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ–3723-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси асосида ишлаб чиқилаётган Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасидаги 13-моддада ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 4 июндаги 27/2-115/22-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши жиноят қонунини қўллашда шахсга нисбатан айнан қайси жиноят қонунини қўллаш лозимлигини аниқлаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish