Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойназаров Эгамберган Мадрахимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бошланғич синф ўқувчилари мантиқий фикрлашини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped252. 
Илмий раҳбар: Рузиев Эркин Искандарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Термиз давлат университети,  PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Тўраев Расул Нортижиевич, физика-математика фанлари номзоди, доцент; Абдуллаева Барно Сайфиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчилари мантиқий фикрлашини ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
синфдан ташқари оммалаштиришга қаратилган ишларни ташкил қилиш асосида бошланғич синф ўқувчиларининг тахмин қилиш, асослов ва сабаблар устида фикр юритиш каби мантиқий фикрлаши ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик қонуниятлари асосида ривожлантирилиб, мантиқий кетма-кетлик ва изчилликда ўқитиш методикаси мазмунан такомиллаштирилган;  
таълим  мотивацияси ва ўқитишни назорат қилиш диагностикаси билан кенгайтирилган методик тизимнинг имкониятлари ҳамда дидактик шарт-шароитлари ўқувчиларни ривожлантиришда  аниқ ва равшан, танқидий, тизимли мантиқий фикрлашга йўналтирилган саволлар ва оғзаки машқлардан фойдаланишга асосланган ҳолда такомиллаштирилган; 
педагог, психолог, буюк алломаларнинг дидактик қарашлари асосида хулосалар чиқариш, далиллар келтириш, асослаш орқали бошланғич синф ўқувчилари мантиқий фикрлашини ривожлантириш кўрсаткичларининг омиллари аниқлаштирилган;
осон ва қулай оғзаки ҳисоблашларни амалга оширишда бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий фикрлашини ривожлантиришга йўналтирилган эврестик таълим методикасининг самарадорлик даражаси аниқланиб, конструкциялаш ва моделлаштириш тажрибаларига устуворлик бериш асосида амалиётга татбиқ этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчилари мантиқий фикрлашини ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида:
синфдан ташқари оммалаштиришга қаратилган ишларни ташкил қилиш асосида бошланғич синф ўқувчиларининг тахмин қилиш, асослов ва сабаблар устида фикр юритиш каби мантиқий фикрлаши ҳозиржавоблик, ишчанлик, фаоллик қонуниятлари асосида ривожлантирилиб, мантиқий кетма-кетлик ва изчилликда ўқитиш методикаси мазмунан такомиллаштирилганлиги, бошланғич синф ўқувчилари мантиқий фикрлашини ривожлантиришнинг педагогик хусиятларини ва методик омилларини аниқлашга оид илмий-методик таклифлар асосида “Педагогика назарияси ва тарихи (1-қисм)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сон буйруғи, 500-236-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, ўқув дастурлари мазмунан такомиллаштирилган ҳамда бошланғич синф ўқувчиларида мантиқий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга доир илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган;
таълим  мотивацияси ва ўқитишни назорат қилиш диагностикаси билан кенгайтирилган методик тизимнинг имкониятлари ҳамда дидактик шарт-шароитлари ўқувчиларни ривожлантиришда  аниқ ва равшан, танқидий, тизимли мантиқий фикрлашга йўналтирилган саволлар ва оғзаки машқлардан фойдаланишга асосланган ҳолда такомиллаштирилганлиги, синфдан ташқари ишларни ташкил қилиш орқали бошланғич синф ўқувчилари мантиқий фикрлашини ривожлантиришни педагогик асослари ишлаб чиқилиб “Математика ўқитиш методикаси” фанининг ўқув дастури “Математика ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2020 йил 06 октябрдаги 522-сон буйруғи, 522-060-рақамли нашр гувоҳномаси) ҳамда “Бошланғич синфларда математикадан синфдан ташқари ишлар” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-010-рақамли нашр  гувоҳномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида мантиқий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштиришга эришилган; 
педагог, психолог, буюк алломаларнинг дидактик қарашлари асосида хулосалар чиқариш, далиллар келтириш, асослаш орқали бошланғич синф ўқувчилари мантиқий фикрлашини ривожлантириш кўрсаткичларининг омиллари аниқлаштирилганлиги, оғзаки машқлардан фойдаланиш орқали бошланғич синф ўқувчилари  мантиқий фикрлашини ривожлантиришнинг тизимли моделини такомиллаштиришнинг дидактик шарт-шароитларини  асослашга оид муаллифлик ғояларидан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг ПЗ-2014-0903160552 – рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида модулли ўқитиш жараёнини технологик таъминлаш механизмлари” (2015-2017 й.й.) мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасини амалга ошириш ва натижаларини таълим жараёнига тадбиқ этишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университетининг 2022 йил 28 февралдагидаги 02-07-586/04-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантиришга йўналтирилган методик тизим такомиллаштирилган;
осон ва қулай оғзаки ҳисоблашларни амалга оширишда бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий фикрлашини ривожлантиришга йўналтирилган эврестик таълим методикасининг самарадорлик даражаси аниқланиб, конструкциялаш ва моделлаштириш тажрибаларига устуворлик бериш асосида амалиётга татбиқ этилганлиги, муаммоли вазиятларда ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантиришга хизмат қилишга қаратилган инновацион методлар ва технологияларни такомиллаштиришга оид таклифларидан “Бошланғич таълим концепсияси” ғояларини амалиётга тадбиқ этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 январдаги 06-02/2-652-сон маълумотномаси). Натижада, оғзаки машқлар ёрдамида бошланғич синф дарсларида эврестик таълим методидан фойдаланиб ўқувчиларнинг мантиқий фикрлашини ривожлантириш  методикаси такомиллаштирилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish