Sayt test rejimida ishlamoqda

Обидов Нуриддин Ғофуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Картошка туганаклари кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда саралаш машинасининг конструктив ва технологик параметрларини асослаш», 05.07.01 – «Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т2128.
Илмий раҳбар: Бахадиров Гайрат Атаханович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентлар: Норчаев Даврон Рустамович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Темиров Сайидрахим Умарович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади картошка туганакларини ташқи ўлчамларига кўра бир нечта фракцияларга ажратиш учун мўлжалланган такомиллашган саралаш юзасига ва юқори самарадорликка эга бўлган саралаш машинасининг конструкциясини ишлаб чиқиш ҳамда унинг параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
картошка туганакларини кам шикастлайдиган ва аниқлиги оширилган эластик тўр билан жиҳозланган барабанли саралаш машинасининг конструкцияси ишлаб чиқилган;
саралаш машинасининг туганакларни талаб даражасида сараланишини таъминлаш жараёнини ифодалайдиган аналитик боғланишлар думалаб ишқаланиш коэффициенти ва картошканинг геометрик ўлчамларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
саралаш машинаси барабани диаметрини аниқлаш имконини берадиган боғланиш эластик тўрнинг эластиклиги ва картошка туганакларининг массаларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
саралаш машинасининг ишчи юзаси қияликлари ва саралаш юзасининг ҳаракатланиш тезлигини саралаш аниқлигига биргаликдаги таъсирини ифодалайдиган регрессия тенгламалари олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Картошка саралаш машинасини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
картошкани кам шикастлайдиган, энергия ва ресурс тежамкор саралаш машинасининг техник ечимига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделига патент олинган («Илдизмеваларни саралаш машинаси», №FAP 01733-2021 й.). Натижада, картошкани саралаш аниқлиги юқори бўлган машинанинг конструкциясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
ишлаб чиқилган картошкани саралаш машинаси Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги «Муқим ота баракали замин» ва «Музаффар файзли ери» фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 27 сентябрдаги 02/023-3910-сон маълумотномаси). Натижада, бошқа конструциядаги саралаш машиналарига қараганда туганакларининг сараланиш аниқлиги 10-15 фоизга оширишга, картошка туганакларининг шикастланиш даражаси 20,5-22,4 фоиздан 5,1-7,1 фоизга, меҳнат сарфи 20,0 фоизга ва эксплуатацион харажатларни 17,7 фоизга камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish