Sayt test rejimida ishlamoqda

Cуюнбаев Шинполат Мансуралиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Магистрал ва саноат темир йўл станцияларида манёвр ишларини ташкил этиш транспорт жараёнларининг инновацион технологиялари, 05.08.03 – Темир йўл транспортини ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Т421
Илмий раҳбар: Арипов Назиржан Мукарамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/30.12.2019.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Назрилла Набиевич, техника фанлари доктори, профессор; Даусеитов Ерген Балгаевич, техника фанлари доктори, профессор; Севинов Жасур Усмонович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент aхборот технологиялари университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: магистрал ва саноат темир йўл станцияларида манёвр ишларини ташкил этиш транспорт жараёнларининг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш ва уни амалий қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
манёвр рейсларини бажаришга сарфланадиган вақтни аниқлаш усули вагонларнинг ҳисобий параметрларидан келиб чиққан ҳолда тортув бирликлари таркибини ҳаракатига солиштирма қаршилик ва нишабликнинг қаршилиги таъсирини ҳисобга олиб такомиллаштирилган;
ажратиш пунктларидаги иш ҳажми ва турини эътиборга олиб манёвр локомотивлари паркини янгилаш зарурати устувор станцияларни танлаш ва улардаги тортув ҳаракат таркиблари мақбул турини ажратиб олиш ва техник-иқтисодий асослашнинг янги ёндашуви ишлаб чиқилган;
поезд таркибидаги узилмаларни кетма-кет жойлашганлиги ва сонини ҳисобга олган ҳолда станция йўлларининг мақбул схемасини танлаб олиш асосида вагонлар гуруҳини иккита йўналишга ажратиш бўйича манёвр ишларининг инновацион технологияси ишлаб чиқилган;
локомотивларни ишларнинг кутишини минималлаштириш ва йўл-йўлакай маршрутларни бирлаштириш имкониятини эътиборга олиб темир йўл станцияларидаги манёвр локомотивлардан унумли фойдаланишни режалаштиришнинг математик модели ишлаб чиқилган;
темир йўл станцияларидаги тортув ҳаракат таркибларини тезкор тақсимлашнинг илғор усули манёвр локомотивларининг захира юришини минималлаштириш ва самарали қарор қабул қилишни автоматлаштириш имкониятини эътиборга олиб ишлаб чиқилган;
станциялардаги манёвр локомотивлари билан юк объектларига тартиблаштирилган тарзда хизмат кўрсатиш усули узатишлар графигини режалаштириш ва локомотивларнинг фойдали иш кўрсаткичларини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Магистрал ва саноат темир йўл станцияларида манёвр ишларини ташкил этиш транспорт жараёнларининг инновацион технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
манёвр ярим рейсларини бажаришга сарфланадиган вақтни аниқлаш усули, манёвр ишларини бажаришга сарфланадиган вақт ва ёқилғи миқдорини индивидуал меъёрлашнинг автоматлаштирилган тизими, таркибларни тарқатиш навбатини танлаш бўйича комплекс амалий тадбирлар “Тошкент Минтақавий темир йўл узели” Унитар корхонасига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2022 йил 1 июлдаги 07/2309-22-сонли маълумотномаси). Натижада ёқилғи сарфини меъёрлаш ва назорат қилишда инсон омилини камайтириш, ёқилғини меъёрдан ортиқ ишлатишга таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш орқали ёқилғи сарфини 6% га камайтириш, ўзгармас ва ўзгарувчан график шароитида юк поезди таркибини тўлдириш, саралаш парки йўлларнинг бандлигини камайтириш ва вагонларнинг туриб қолиш вақтини 7% га қисқартириш ва бир йилда 87,5 млн. сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган;
муайян станцияга тааллуқли бўлган манёвр ишларини бажаришга доир янги ишлаб чиқилган зарурий қўшимча кўрсатмалар “Ташишларни ташкил этиш” бошқармасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ темир йўл станцияларининг техникавий-бошқарув далолатномасини тузиш бўйича йўриқномани ишлаб чиқишда қўлланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2022 йил 1 июлдаги 07/2309-22-сонли маълумотномаси). Натижада шохобча йўлларига хизмат кўрсатиш ва ҳаракатни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тизимлаштирилган тартибда тузиш имконини берган;
вагонлар гуруҳини иккита йўналишга ажратиш бўйича манёвр ишларини бажаришнинг технологик ечимлари, темир йўл станцияларидаги манёвр локомотивларидан фойдаланишни режалаштиришнинг математик модели, темир йўл станцияларидаги тортув ҳаракат таркибларини тезкор тақсимлаш ва юк объектларига тартиблаштирилган тарзда хизмат кўрсатиш усуллари “Логистикани ривожлантириш ва рақамлаштириш бош бошқармаси”га жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 
2022 йил 1 июлдаги 07/2309-22-сонли маълумотномаси). Натижада вагонларнинг темир йўл объектларига узатилишини кутиш вақтини камайтириш, вагонларни иккита гуруҳга жамлаш вақтини 15% га, манёвр локомотиви босиб ўтадиган йўлни 24% га ва юк фронтлариаро юриш масофасини 13% қисқартиришга эришилган ҳамда манёвр локомотивлари юкланганлигини, бўш юриш вақти ва масофасини камайтириш, манёвр локомотивлари ҳаракатини ташкил этиш бўйича тезкор қарор қабул қилиш имкони яратилган;
манёвр локомотивлари паркини янгилаш зарурати устувор бўлган станцияларни танлаш ва улардаги тортув ҳаракат таркибларининг мақбул турини ажратиб олиш ва техник-иқтисодий асослашнинг янги ёндашуви “Темир йўл цехи”га жорий қилинган (“Узметкомбинат” АЖнинг 2022 йил 
1 июлдаги 01/06-01/04-238-сонли маълумотномаси). Натижада иш ва йўл хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тортув ҳаракат таркибларининг мақбул турини танлаш бўйича техник-иқтисодий асосланган қарор қабул қилиш ҳамда кутилаётган юк ҳажмидан келиб чиққан ҳолда темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ҳисобидан кутилаётган иқтисодий самарадорлик 832,0 млн. сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish