Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайитов Умиджон Ҳамидовичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошлaнғич синф ўқувчилaрининг компетенцияларини шaкллaнтириш вa ривожлaнтиришдa инновaцион технологиялaрдaн фойдaлaниб ўқитиш методикaсини тaкомиллaштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3193.
Илмий тадқикот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК раками: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг компетенцияларини шакллантириш ва ривожлантиришда инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларининг ахборот билан ишлаш ва ўз-ўзини ривожлантириш, когнитив фикрлаш компетенцияларини шакллантиришда “мустақил билим олиш”, “ўзини-ўзи баҳолаш”, “ўзини-ўзи назорат қилиш”, “ахборотни саралаш”, “салбий ахборотга нисбатан ҳимоя”, “бузғунчи ахборотга қарши кураш”га ўргатишнинг имкониятлари педагогик, психологик ва физиологик жиҳатдан аниқлаштирилган; 
бошланғич синф ўқувчиларининг ахборотлар билан ишлаш, нутқий ва лингвистик компетенциялари шакллантириш, ижодий фикрлаш, мустақил ишлай олиш компетенцияларини жамоавий ва индувидуаллик асосида объектив баҳолашнинг интегративлигини амалий таъминлаш орқали  такомиллаштирилган;
ўқувчилар таълим трaекториясига оид жараёнларни олдиндан тасаввур қилиш, башорат қилиш, гипотезаларни шакллантириш, дунёқарашини кенгайтириш, яратувчанлик, креативлик компетенциялари ишлаб чиқилиб, ўқув платформаси ва мобил иловалардан фойдаланиш орқали ўқитиш методикаси мазмунан такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларини компетенцияларини ривожлантиришда электрон кутубхона, виртуал ва интеллектуал борлиқ, робототехника, ардуино, масофадан ўқитиш, таълим контентини бошқариш тизимлари, тўлдирилган борлиқ, ҳисоблаш математикаси, ижтимоий тармоқлар, интернет тижорат, рақамли ахборотлар билан ишлаш ва уларни қайта ишлаш технологиялари ҳамда педагогларнинг дидактик таъминотини яхшилаш, ўқитувчилар ва менторлар учун масофадан ўқитиш, LMS, MOOC курсларининг жорий этиш самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг компетенцияларини шакллантириш ва ривожлантиришда инновацион технологиялардан фойдаланиб ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар:
ўқувчиларнинг компетенцияларини инновацион технологиялардан фойдаланиб ривожлантириш жараёнини такомиллаштиришда мафкуравий иммунитетнинг “ахборотни саралаш”, “салбий ахборотга нисбатан ҳимоя”, “бузғунчи ахборотга қарши кураш”, “ижобий мотивация”, “ўзини-ўзи назорат қилиш”, “ўзини-ўзи баҳолаш” сингари етакчи ижтимоий-психологик сифатларнинг мотивацион, когнитив ва хулқ-атвор компонентларини ривожлантиришга доир назарий маълумотлардан Бухоро давлат университетининг ОТ-Ф1-002 рақамли “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” (2017-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг “Ўсмирларда мафкуравий иммунитет шаклланганлик даражаларини тадқиқ қилиш услуби” қисмини  бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2022 йил 10 февралдаги 02-101-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг ижтимоий-психологик сифатларнинг мотивацион, когнитив ва хулқ-атвор компонентлари ривожлантирилган;
инновацион технологиялардан фойдаланиб бошланғич синф ўқувчиларнинг ахборотлар билан ишлаш, нутқий ва лингвистик компетенцияларини шакллантиришга қаратилган “Бошланғич синф ўқувчилари учун ўқув платфомаси”, “Таълимда ахборот технологиялари фани электрон дарслиги” асосида ижодий фикрлаш доирасини кенгайтириш, мустақил ишлай олиш қобилиятларини ривожлантиришга оид мобил илова ва дастурий ўқув-методик воситалардан Бухоро мухандислик технология институтининг 2019-2021 йилларда бажарилган А-5-37 рақамли “Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали мухандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини ошириш” (2019-2021 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Бухоро мухандислик технология институтининг 2022 йил 22 февралдаги 02/02-89-192-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг ахборотлар билан ишлаш, нутқий ва лингвистик компетенциялари шакллантирилиб, ижодий фикрлаш, мустақил ишлай олиш қобилиятлари ривожлантирилган; 
бошланғич синф ўқувчиларини компетенцияларини ривожлантиришда электрон кутубхона, виртуал ва интеллектуал борлиқ, робототехника, ардуино, масофадан ўқитиш, таълим контентини бошқариш тизимлари, тўлдирилган борлиқ, ҳисоблаш математикаси, ижтимоий тармоқлар, интернет тижорат, рақамли ахборотлар билан ишлаш ва уларни қайта ишлаш технологиялари ҳамда педагогларнинг дидактик таъминотини яхшилаш, ўқитувчилар ва менторлар учун масофадан ўқитиш, LMS, MOOC курсларининг жорий этишга оид  методик тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-134-сон Фармони ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 20 майдаги 01/11-02/02-735-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқувчиларининг мантиқий тафаккурини шакллантириш, ақлий саводхонлигини ошириш, ўзини ва ўзгалар фикрини англаш, бошқалар билан мулоқотда ўзини тутиш, эркин фикрлаш, ўз фикрини дадил баён этишга ўргатиш каби компетенцияларни шакллантириш ва ривожлантиришга эришилган.
ўқувчилар таълим трaекториясига оид жараёнларни олдиндан тасаввур қилиш, башорат қилиш, гипотезаларни шакллантириш, дунёқарашини кенгайтириш, яратувчанлик, креативлик компетенциялари ишлаб чиқилган ўқув платформаси ва мобил иловаларлардан фойдаланиш орқали ўқитиш методикаси мазмунан  такомиллаштирилга оид муаллифлик ғоялари “Бошланғич синф математика дарсларида инновацион технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сон буйруғи, 233-0335-рақамли гувоҳномаси). Натижада, инновацион технологиялардан фойдаланиб бошланғич синф ўқувчиларининг таянч ва фанга оид компетенцияларини шакллантириш ва ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish