Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Насиба Жўраевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчиларда педагогик масъулиятни шакллантириш технологияларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.DSc/Ped218. 
Илмий маслаҳатчи:  Турғунов Собитхон, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/05.06.2020.Ped.76.03 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш.  
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Холбой, педагогика фанлари доктори, профессор; Кадирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари доктори, доцент; Кодиров Кувондик Айитбаевич, педагогика фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларда педагогик масъулиятни шакллантиришнинг самарали усулларини аниқлаш ва технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларда педагогик масъулиятни шакллантиришнинг касбий-амалий, ташкилий-психологик омиллари “виждон”, “эркинлик”, “бурч”, “жавобгарлик” каби экзистенционал компонентларни устоз-шогирд тизими мазмунига дидактик имплементaция қилиш орқали аниқлаштирилган; 
педагогик масъулиятни шакллантиришнинг дидактик имкониятлари касбий қадриятларни ривожлантириш (репродуктив, продуктив, ижодий, юқори даражада ижодий) даражаларини назарий ва амалий машғулотлар мазмунига рефлексив диагностика муҳитида оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда педагогик масъулиятни шакллантириш модели танлов барқарорлигини таъминловчи касбий фаолият мотивaциясини оширишга йўналтирилган авторитет устозга интилиш, жамият эътирофи каби мотивлар ҳамда рағбатлантирувчи, императив, экстериоризaция ва ижтимоий-педагогик интериоризация тамойилларига асосланган педагогик механизмларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак ўқитувчиларда педагогик масъулиятнинг шаклланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари ўқитувчилик фаолиятига қўйиладиган малака талабларини кузатувчилик, ассистентлик, модераторлик каби  касбий ўсиш компетенциялари билан фаолиятли-мазмунли уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда педагогик масъулиятни шакллантириш технологиялари рефлексив кўникма ва касбий билимларни импровизацион муҳитда интенсив ривожлантириш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларда педагогик масъулиятни шакллантириш технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
бўлажак ўқитувчиларда педагогик масъулиятни шакллантиришнинг касбий-амалий, ташкилий-психологик омиллари “виждон”, “эркинлик”, “бурч”, “жавобгарлик” каби экзистенционал компонентларни устоз-шогирд тизими мазмунига дидактик имплементaция қилишга доир таклиф ва тавсиялари “Халқ педагогикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-065 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада олий таълим муассасаларида талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш механизмлари такомиллаштирилган;
педагогик масъулиятни шакллантиришнинг дидактик имкониятлари касбий қадриятларни ривожлантириш даражаларини назарий ва амалий машғулотлар мазмунига рефлексив диагностика муҳитида оптималлаштиришга оид таклифларидан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги грант лойиҳа доирасидаги вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 7 июндаги 02-07-1536/04-сон далолатномаси). Натижада талабаларда педагогик масъулиятни шакллантириш жараёнига амалий-технологик жиҳатдан ёндашиш тизими такомиллаштирилган; 
бўлажак ўқитувчиларда педагогик масъулиятни шакллантириш модели танлов барқарорлигини таъминловчи касбий фаолият мотивaциясини оширишга йўналтирилган авторитет устозга интилиш, жамият эътирофи каби мотивлар ҳамда рағбатлантирувчи, императив, экстериоризaция ва ижтимоий-педагогик интериоризация тамойилларига асосланган педагогик механизмларни жорий этишга доир таклиф ва тавсиялари “Халқ педагогикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сонли буйруғи, 110-065-рақамли гувоҳнома). Натижада талабаларда педагогик масъулиятни шакллантиришнинг дидактик имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак ўқитувчиларда педагогик масъулиятнинг шаклланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари ўқитувчилик фаолиятига қўйиладиган малака талабларини кузатувчилик, ассистентлик, модераторлик каби  касбий ўсиш компетенциялари билан фаолиятли-мазмунли уйғунлаштиришга доир таклиф ва тавсиялари Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг ПЗ-20170923121 рақамли “Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 7 июндаги 02-07-1536/04-сон далолатномаси). Натижада талабаларда педагогик масъулиятни шакллантиришда таълим, оила ва маҳалла ҳамкорлигини уйғун ташкил этилишига эришилган;
бўлажак ўқитувчиларда педагогик масъулиятни шакллантириш технологиялари рефлексив кўникма ва касбий билимларни импровизацион муҳитда интенсив ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялари “Халқ педагогикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сон буйруғи, 110-065-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада олий таълим муассасаларида мутахассислик фанларини ўқитиш жараёнида педагогик масъулиятни шакллантириш самарадорлигининг ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish