Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Сафибулло Хабибуллаевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малака ошириш жараёнида технологик таълим ўқитувчиларининг эргономик компетентлигини такомиллаштириш”, 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Ped315. 
Илмий маслаҳатчи: Ибраимов Холбой, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш.  
Расмий оппонентлар: Чориев Рўзимурод Кунгиратович, педагогика фанлари доктори, профессор; Байбобоев Набижон Ғуломович, техника фанлари доктори, профессор; Хамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Чирқиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади малака ошириш жараёнида технологик таълим ўқитувчиларининг эргономик компетентлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
технологик таълим ўқитувчиларининг эргономик компетентлигини такомиллаштириш жараёнларига таъсир этувчи илмийлик, мавжудлик, очиқлик, тушунарлилик, кўргазмалилик, педагогик мослашувчанлик, технологиклик, тизимлилик, изчиллик, таълим ва ҳаёт узвийлиги, дифференциаллик педагогик тамойиллари хавфсизлик, қулайлик, ишончлилик, психофизиологик мослашиш, дидактик дизайн, хронометрик мувофиқлик эргономик тамойиллари билан тўлдирилган; 
умумий ўрта таълим мактаблари технология фани ўқитувчиларида эргономик компетентликнинг шаклланганлик даражаси ҳавфсиз ва қулай таълим муҳитини яратиш кўникмасининг касбий фаолиятда намоён бўлиши педагогик эргономика ва эргономик ёндашувнинг компонент(мақсадли, мазмунли, фаолиятли ва рефлексив)лари интероризация ва интегратив ёндашувга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган; 
малака ошириш жараёнида ўқитувчиларнинг эргономик компетентлигини такомиллаштиришга хизмат қиладиган технология (педагогик фаолиятда эргономик, когнетив рефлекция, эргономик ёндашув, интероризация, педагогик синергия ва деантология, хавфсиз ва қулай таълим муҳитини яратиш, коррекция)ларни қўллаш асосида уларнинг анъанавий таълим муҳити билан онгли равишда ҳавфсиз ва қулай таълим муҳитини яратишга йўналтирилган фаолиятни ўзаро фарқлаш кўникмасини ривожлантириш жараёни такомиллаштирилган; 
технологик таълим ўқитувчиларининг эргономик компетентлиги хавфсиз ва қулай таълим муҳитини, “ўқитувчи-ўқувчи-таълим воситаси-муҳит” эргономик тизимни таҳлил қилиш имконияти хавфсиз, қулай ва самарали ўзаро алоқаларни таъминлайдиган дидактик таъминотни танлаш ва қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
ўқувчиларга қулай ва хавфсиз билим олиш шароитини яратиш билан бир қаторда, ўқувчиларни меҳнат муҳити ҳақидаги замонавий ғоялар билан таништириш, ўқувчиларни ўз иш жойи учун масъулиятли муносабатда бўлишини ва ижтимоийлашуви жараёнини шакллантириш борасидаги педагогик фаолиятни кенгайтириш имкониятлари ўқувчилар фаолиятига доир компонентларига горизонтал ва вертикал таъсир кўрсатиш хусусиятлари ҳамда изчиллик тамойилларига кўра такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малака ошириш жараёнида технологик таълим ўқитувчиларининг эргономик компетентлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
технологик таълим ўқитувчиларининг эргономик компетентлигини такомиллаштириш жараёнларига таъсир этувчи илмийлик, мавжудлик, очиқлик, тушунарлилик, кўргазмалилик, педагогик мослашувчанлик, технологиклик, тизимлилик, изчиллик, таълим ва ҳаёт узвийлиги, дифференциаллик педагогик тамойиллари хавфсизлик, қулайлик, ишончлилик, психофизиологик мослашиш, дидактик дизайн, хронометрик мувофиқлик эргономик тамойиллари билан тўлдиришга доир таклиф ва тавсиялардан Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг ФЗ-2019081212 рақамли “Ўзбек миллий нақшларида мураккаб фрактал тузилишларни баён этишни геометрик моделлаштириш технологиясини ишлаб чиқариш” мавзусидаги амалий лойиҳа бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 14 июндаги 02-07-1597/04-сон далолатномаси). Натижада технологик таълим ўқитувчиларининг эргономик компетентлигини аниқлашга имкон яратилган;
умумий ўрта таълим мактаблари технология фани ўқитувчиларида эргономик компетентликнинг шаклланганлик даражаси ҳавфсиз ва қулай таълим муҳитини яратиш кўникмасининг касбий фаолиятда намоён бўлиши педагогик эргономика ва эргономик ёндашув имкониятлари асосида аниқлашга доир амалий таклифларидан  Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг И-ОТ-2021-67 рақамли “Экстремал вазиятга тушган инсонларда ижтимоий-тиббий-психологик иммунитетни шакиллантириш учун информацион платформа яратиш” номли грант доирасида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 14 июндаги 02-07-1597/04-сон далолатномаси). Натижада ўқитувчи касбий ва педагогик “эргономик компетентлик” феноменининг моҳиятини ва ўқув эргономик муҳитни яратиш учун эргономик компетентлик таркибий қисмларини аниқлашга шароит яратилган;
малака ошириш жараёнларида ўқитувчиларнинг эргономик компетентлигини такомиллаштиришга хизмат қиладиган технологияларни қўллаш асосида уларнинг анъанавий таълим муҳити билан онгли равишда ҳавфсиз ва қулай таълим муҳитини яратишга йўналтирилган фаолиятни ўзаро фарқлаш кўникмасини ривожлантириш жараёни такомиллаштиришга оид тавсияларидан Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг ФЗ-2019081212 рақамли “Ўзбек миллий нақшларида мураккаб фрактал тузилишларни баён этишни геометрик моделлаштириш технологиясини ишлаб чиқариш” мавзусидаги амалий лойиха бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 14 июндаги 02-07-1597/04-сон далолатномаси). Натижада технологик таълим ўқитувчиларининг эргономик компетентлигини такомиллаштиришни, хавфсиз, қулай ва самарали ўзаро алоқаларни таъминлайдиган ўқув билиш муҳити дидактик имкониятларини тадқиқ этишга эришилган;
технологик таълим ўқитувчиларининг эргономик компетентлиги хавфсиз ва қулай таълим муҳитини, “ўқитувчи-ўқувчи-таълим воситаси-муҳит” эргономик тизимни таҳлил қилиш имконини берадиган педагогик эргономика воситасида хавфсиз, қулай ва самарали ўзаро алоқаларни таъминлайдиган дидактик таъминотини танлаш ва қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг И-ОТ-2021-67 рақамли “Экстремал вазиятга тушган инсонларда ижтимоий-тиббий-психологик иммунитетни шакиллантириш учун информацион платформа яратиш” номли грант доирасида фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 14 июндаги 02-07-1597/04-сон далолатномаси). Натижада тингловчи-ўқитувчиларнинг эргономик компетентлигини такомиллаштириш муҳити мазмуни ва амалга ошириш моделини такомиллаштиришга шароит яратилган;
умумий ўрта таълим мактаблари технология фани ўқитувчиларининг дарсларда эргономик ёндашув асосида ўқувчиларга қулай ва хавфсиз билим олиш шароитини яратиш билан бир қаторда, ўқувчиларни меҳнат муҳити ҳақидаги замонавий ғоялар билан таништириш, ўқувчиларни ўз иш жой учун масъулиятли муносабатда бўлишини ва ижтимоийлашуви жараёнини шакллантириш борасидаги педагогик фаолиятни кенгайтириш имкониятларини такомиллаштириш юзасидан берилган таклифларидан “Технологик таълим методикаси”, “Технологик таълим практикуми” дарсликлари яратилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июндаги 233-0259-сон, 233-0260-сон  гувоҳномалари). Натижада технологик таълим ўқитувчиларининг эргономик компетентлиги такомиллашувини мезон ва кўрсаткичлар асосида баҳолаш имкони оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish