Sayt test rejimida ishlamoqda

Салиходжаева Умида Абдуакбар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасининг статистик тадқиқи», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Iqt1421.
Илмий раҳбар: Ғайибназаров Баҳодир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Худаяр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турғунов Турсунбой Собирович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида аҳоли турмуш даражаси ва ундаги асосий тенденцияларни  статистик усулларда таҳлил қилиш ва баҳолаш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли турмуш фаровонлиги ва даромадлари табақалашувини баҳолаш мақсадида даромадлилик, эластиклик, квинтиль, дециль, концентрация коэффициентларини комплекс қўллаш ҳисобига “турмуш қиймати индекси”, “ҳаёт сифати индекси” ва “даромадлар поляризация индекси” каби интеграл кўрсаткичлар ишлаб чиқилган;
миллий ҳисоблар тизими (МҲТ-2008) халқаро стандарти асосида уй хўжалиги секторининг статистик танланма кузатувларида уларнинг даромадларининг шаклланиши, харажатларининг таснифланиши ҳамда истеъмол ва жамғармаларининг умумлашган кўрсаткичларидан комплекс фойдаланишни ифодаловчи турмуш мезонлари, аҳоли пул даромадлари, товар ва хизматлар истеъмоли, жамғармаларнинг ўсиши каби кўрсаткичлар таклиф қилинган;
турмуш қиймати, реал даромад ва эластиклиги уйғунлигига кўра, аҳоли даромадлари, харажатлари ва жамғармаларининг оптимал тебранишларига (ўзгарувчанлиги)  асосланган ҳолда аҳолининг даромадлилик даражасига таъсир қилувчи омиллар комплекс статистик баҳоланган; 
Ўзбекистон Республикасида аҳоли турмуш даражасининг истиқболдаги ҳолатини баҳолаш мақсадида ўрта муддатли (2022-2026 йиллар) статистик прогнозлар ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Аҳоли турмуш даражаси, фаровонлиги ва даромадлари табақалашувини баҳолаш  жараёнларининг статистик таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
аҳоли турмуш фаровонлиги ва даромадлари табақалашувини баҳолаш мақсадида “турмуш қиймати индекси”, “ҳаёт сифати индекси” ва “даромадлар поляризация индекси” каби интеграл кўрсаткичлар бўйича берилган таклифлар Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг ижтимоий муаммолар бўйича статистика тадқиқотлари бўлими томонидан “Халқаро ташкилотлар тавсиялари асосида аҳоли турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш ҳамда уй хўжаликлари танланма кузатувини ўтказиш услубиятини такомиллаштириш” мавзусидаги услубий тавсияларни ишлаб чиқишда ҳамда 2020 йил 3-августдаги ПҚ-4796-сон Қарори билан тасдиқланган “2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича йўл харитаси”нинг 5.5-бандига киритилган тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти 2022 йил 1 февралдаги 01/1-01-15/2-29-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар аҳоли турмуш тарзини фаровонлаштириш ва пул даромадлари даражасини ифодаловчи кўрсаткичларни аниқлаш, асосий тенденцияларни статистик усулларда баҳолаш имкониятларини оширишга олиб келган; 
миллий ҳисоблар тизими (МҲТ-2008) халқаро стандарти асосида уй хўжалиги секторининг статистик танланма кузатувларида уларнинг даромадларининг шаклланиши, харажатларининг таснифланиши ҳамда истеъмол ва жамғармаларининг умумлашган кўрсаткичларидан комплекс фойдаланишни ифодаловчи турмуш мезонлари, аҳоли пул даромадлари, товар ва хизматлар истеъмоли, жамғармаларнинг ўсиши каби таклиф этилган кўрсаткичлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан "Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш" номли лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 6 майдаги 01/00-03/09-3948-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар институционал бирлик сифатида танланган уй хўжалиги секторининг халқаро стандартлар асосида статистик кузатувларини такомиллаштириш ва баҳолашга хизмат қилган;
турмуш қиймати, реал даромад ва эластиклиги уйғунлигига кўра аҳоли даромадлари, харажатлари ва жамғармаларининг оптимал тебранишларига (ўзгарувчанлиги)  асосланган ҳолда аҳолининг даромадлилик даражасига таъсир қилувчи омилларнинг комплекс статистик баҳолаш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини мустаҳкамлаш" номли лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 6 майдаги 01/00-03/09-3948-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар аҳолининг даромадлилик даражасига таъсир қилувчи омиллар, тамойиллар ва кўрсаткичларни комплекс баҳолаш имкониятларини кенгайтирган; 
Ўзбекистон Республикасида аҳоли турмуш даражасининг истиқболдаги ҳолатини баҳолаш мақсадида ўрта муддатли (2022-2026 йиллар) статистик прогнозлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги амалий фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 6 майдаги 01/00-03/09-3948-сон маълумотномаси). Бу эса истиқболда республикада аҳоли турмуш фаровонлигининг прогноз кўрсаткичларини шаклланишига ҳамда қиёсий таққослаш имкониятларини баҳолашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish