Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадияров Зокир Тоштемировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Рақамли трансформация жараёнида банк хизматларини масофадан кўрсатишнинг методологик асосларини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» ва 08.00.16 – «Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция» ихтисосликлари бўйича (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Iqt384.
Илмий маслаҳатчи: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахматов Хасан Уткирович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли трансформация жараёнида банк хизматларини масофадан кўрсатишнинг замонавий ёндашувларидан фойдаланиш ҳамда методологик асосларини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Robotic Process Automation тизимининг виртуал механизмларини банклар дастурий таъминотида қўллаш орқали банкларнинг операцион самарадорлик (cost to income ratio, CIR) кўрсаткичининг 50%дан ошмаслигини таъминлаш ва мижозларга хизмат кўрсатувчи ходимлар улушини 60% гача ошириш имконияти асосланган;
депозит-кредит ва бошқа молиявий хизматларни масофадан онлайн кўрсатишда давлат ташкилотлари (Ички ишлар вазирлиги, Ягона интерактив давлат хизматлари портали, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва бошқа) маълумотлар базасини интеграциялаш орқали бир ойда битта ходимга тўғри келадиган ўртача кредитлар сонини 30 бирликка ошириш таклифи асосланган;
рақамли банк хизматлари ва технологияларининг (Regulatory technology, QR кодлар, NFS тизими, маслаҳатчи роботлар, сунъий интеллект ва big data) жорий хисобрақамларга комплекс хизмат кўрсатиши орқали банкларнинг молиявий хизматлари тарифларини мижозлар сегментларига кўра оптималлаштириш асосида банк даромадларини ошириш таклиф қилинган;
инновацион молиявий технологиялар ва банк ҳисоботларини автоматик равишда шакллантириш (Data Base) тизимини татбиқ этиш мақсадида DWH (Data Warehouse) «маълумотлар омбори» тизимини ташкил этиш орқали маълумотлар аниқлигини таъминлаш ва уларни қайта ишлашга сарфланадиган вақтни 2 баробарга камайтириш таклиф қилинган;
мобил банкинг орқали рақамли хизмат кўрсатишда рақамли идентификациялаш механизми (FaceID) билан идентификациялаш ва масофавий биометрик аутинтификациялашни жорий қилиш натижасида молиявий кибер таҳдидларни минималлаштириш ва мижозларни рағбатлантириш мақсадида пул ўтказмаларидан олинадиган хизмат ҳақини 0,5-0,8%, тўловлардан олинадиган хизмат ҳақини 0,3-0,4% чегаралар оралиғида табақалаштириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рақамли трансформация жараёнида банк хизматларини масофадан кўрсатишнинг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Robotic Process Automation тизимининг виртуал механизмларини банклар дастурий таъминотида қўллаш орқали банкларнинг операцион самарадорлик (cost to income ratio, CIR) кўрсаткичининг 50%дан ошмаслигини таъминлаш ва мижозларга хизмат кўрсатувчи ходимлар улушини 60% гача ошириш имконияти бўйича берилган таклифи АТБ «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» ни 2021 йилга мўлжалланган Бизнес режасини ишлаб чиқишда инобатга олинган («Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ бошқарувининг 2022 йил 8 июндаги 08-07/3442-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этиш натижасида «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБни трансформация қилиш, банк хизматлари марказлари ва Фронт-офисларни ташкил этилиши ҳисобига мижозлар билан ишлайдиган ходимлар улуши 2021 йилда 2020 йилга нисбатан трансформация қилинган филиалларда 45%дан 67%га, банкнинг операцион самарадорлик (cost to income ratio, CIR) кўрсаткичи 4 фоизга ошиб 29,6 фоизни ташкил этган;
депозит-кредит ва бошқа молиявий хизматларни масофадан онлайн кўрсатишда давлат ташкилотлари (Ички ишлар вазирлиги, Ягона интерактив давлат хизматлари портали, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва бошқа) маълумотлар базасини интеграциялаш орқали бир ойда битта ходимга тўғри келадиган ўртача кредитлар сонини 30 бирликка ошириш таклифи «Туронбанк» АТБнинг чакана кредитлаш борасидаги низомлари тегишли бандларини ишлаб чиқишда инобатга олинган («Туронбанк» АТБ бошқарувининг 2022 йил 16 майдаги 09/04-740-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида «Туронбанк» АТБда кредитлаш жараёни 1 босқичга ўтиши, яъни, бош офисда андеррайтерлар томонидан кўриб чиқилиши ва молиявий хизматларни кўрсатишни тезлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги маълумотлар базасига интеграция қилиш натижасида 2021 йилда 2020 йилга нисбатан чакана кредит портфел хажми қарийб 500 млрд. сўмга ошган;
рақамли банк хизматлари ва технологияларининг (Regulatory technology, QR кодлар, NFS тизими, маслаҳатчи роботлар, сунъий интеллект ва big data) жорий хисобрақамларга комплекс хизмат кўрсатиши орқали банкларнинг молиявий хизматлари тарифларини мижозлар сегментларига кўра оптималлаштириш асосида банк даромадларини ошириш таклифи АТБ «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» ни 2021-2023 йилларда ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда инобатга олинган («Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ бошқарувининг 2022 йил 8 июндаги 08-07/3442-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этиш натижасида «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ нинг банк тарифини оқилона юритиш натижасида банк даромадлари 2021 йилда 2020 йилга нисбатан 1,25 баробарга ошиб 6,6 трлн. сўмни ташкил этган;
инновацион молиявий технологиялар ва банк ҳисоботларини автоматик равишда шакллантириш (Data Base) тизимини татбиқ этиш мақсадида DWH (Data Warehouse) «маълумотлар омбори» тизимини ташкил этиш орқали маълумотлар аниқлигини таъминлаш ва уларни қайта ишлашга сарфланадиган вақтни 2 баробарга камайтириш таклифи АТБ «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» ни 2021-2023 йилларда ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда инобатга олинган («Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ бошқарувининг 2022 йил 8 июндаги 08-07/3442-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБда банк-мижоз дастуридан фойдаланувчи мижозлар сони 2020 йилга нисбатан 2021 йилда 13%га, СМС банкинг хизматидан фойдаланувчилар 19%га, мобил банкинг хизматидан фойдаланувчилар сони 28%га, мобил иловадан фойдаланувчи жисмоний шахслар сони 42%га ўсиб, банкда DWH Маълумотлар омбори тизими ташкил қилиш орқали ҳисоботларини автоматлаштиришга сарфланадиган иш вақтини 2 баробарга камайтириш имкони яратилган;
мобил банкинг орқали рақамли хизмат кўрсатишда рақамли идентификациялаш механизми (FaceID) билан идентификациялаш ва масофавий биометрик аутинтификациялашни жорий қилиш натижасида молиявий кибер таҳдидларни минималлаштириш ва мижозларни рағбатлантириш мақсадида пул ўтказмаларидан олинадиган хизмат ҳақини 0,5-0,8%, тўловлардан олинадиган хизмат ҳақини 0,3-0,4% чегаралар оралиғида табақалаштириш таклифи «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБнинг 2022 йил 10 мартдаги «Банк ахборот тизимида FaceID технологиясини жорий қилиш бўйича» чора-тадбирлар режасининг 8-бандини ишлаб чиқишда инобатга олинган («Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» АТБ бошқарувининг 2022 йил 8 июндаги 08-07/3442-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида мобил банкинг орқали молиявий хизматлар амалга оширишда молиявий кибер таҳдидларни минималлаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish