Sayt test rejimida ishlamoqda

Яхьяева Адолат Ходжиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг шаклланиши ва ҳарбий таълимнинг ривожланиш тарихи (1991-2005 йиллар Мудофаа вазирлиги мисолида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tar163.
Илмий раҳбар: Алимова Дилором Агзамовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Ерметов Аваз Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Исмоилова Жаннат Хамидовна, тарих фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида Қуролли Кучларнинг шаклланиши ва ҳарбий таълимни ривожланиши тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақилликнинг дастлабки йилларида армияда бошқарувнинг сусайиши, унинг назоратдан чиқиши жамият учун хатарли эканлиги, Ўзбекистон Республикаси раҳбариятининг мудофаа соҳасида амалий ҳаракатларнинг бошланиши мамлакат мудофаасини таъминлаш баробарида давлатнинг ҳарбий стратегик сиёсатини шаклланишига замин яратганлиги асосланган;
Ўзбекистонда Қуролли кучларни шакллантириш, унинг фаолият юритиши учун ҳуқуқий норматив актлар қабул қилиниши миллий армияни профессионал даражага кўтарилишида муҳим қадам бўлганлиги, бу чора тадбирларни амалга оширишда БМТнинг ҳуқуқий меъёрлари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича Хельсинки якунловчи акти, МДҲ Коллектив хавфсизлик шартномаси каби халқаро ҳужжатларнинг барча талабларига риоя қилинганлиги далилланган;
Қуролли кучлар тизимида ҳарбий ватанпарварлик тарбияси масалалари қатъийлик билан олиб борилганлиги, ҳарбий ватанпарварлик тарбиянинг ривожланиши бой миллий маданий-тарихий анъаналарга, урф-одатлар ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган ҳолда амалга оширилганлиги исботланган;
Мудофаа Вазирлиги тизимидаги олий ҳарбий таълим муассасаларининг кадрлар тайёрлаш тизимини қайта ташкил этилиши ва такомиллаштирилиши ундаги ислоҳот жараёнлари билан бирга амалга оширилиши пировардда кўп тармоқли профессионал кадрлар тайёрлаш тизимига ўтилишига имкон берганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг шаклланиши ва ҳарбий таълимнинг ривожланиш тарихи (1991-2005 йиллар Мудофаа вазирлиги мисолида) мавзусида олиб борилган тадқиқотлар асосида:
мустақилликнинг дастлабки йилларида армияда бошқарувнинг сусайиши, унинг назоратдан чиқиши жамият учун хатарли эканлигини англаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси раҳбариятининг мудофаа соҳасида амалий ҳаракатларнинг бошланиши мамлакат мудофаасини таъминлаш баробарида давлатнинг ҳарбий стратегик сиёсатини шаклланишига замин яратганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар давлат музейининг экспозицияларининг янгиланишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2021 йил 24 февралдаги 25/10/362/1-сон далолатномаси). Натижаларнинг қўлланилиши Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар академиясидаги тингловчилар ва курсантларни ўқитилиши сифатини оширишга қаратилган илмий лойиҳаларни амалга оширишга имкон берган;
Ўзбекистонда Қуролли кучларни шакллантириш, унинг фаолият юритиши учун ҳуқуқий норматив актлар қабул қилиниши миллий армияни профессионал даражага кўтарилишида муҳим қадам бўлиб, бу чора тадбирларни амалга оширишда БМТнинг ҳуқуқий меъёрлари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича Хельсинки якунловчи акти, МДҲ коллектив хавфсизлик Шартномаси каби халқаро ҳужжатларнинг барча талабларига риоя қилинганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида 2003-2005 йилларда бажарилган Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар Қўмитасининг П-4.1 “Ўзбекистонда ҳарбий иш тарихидан (энг қадимги даврдан ҳозиргача)”мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2021 йил 15 сентябрдаги 3/1255-2500-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши лойиҳа доирасида чоп этилган “Ўзбекистонда ҳарбий иш тарихидан” (Тошкент, “Sharq” 2012 йил. 256-б.) номли коллектив монографиянинг “Ўзбекистон Республикасида миллий армиянинг барпо этилиши ва ҳарбий ислоҳотлар” (241-256 бетлар) номли қисмини мазмунан бойитишга хизмат қилган; 
Қуролли кучлар тизимида ҳарбий ватанпарварлик тарбияси масалалари ўз вақтида қатъийлик билан ҳал қилиниб, ҳарбий ватанпарварлик тарбиянинг ривожланиши бой миллий маданий-тарихий анъаналарга, урф-одатлар ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган ҳолда амалга оширилганлигига оид натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston tarixi» телеканалидаги 2020 йил 14 январда эфирга узатилган «Тақдимот» кўрсатувининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2020 йил 13 февралдаги 0240-361-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларда Қуролли Кучлар тизимида ҳарбий ватанпарварлик тарбияси масалаларининг йўлга қўйилиши борасидаги тасаввурларини кенгайтиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish