Sayt test rejimida ishlamoqda

Яхяева Сожида Абдурахимовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшларда эстетик маданиятни шакллантиришнинг маънавий-мафкуравий масалалари», 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Эстетика) (фалсафа фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fal404.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Ғайбуллаев Отабек Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Насиба Буроновна, фалсафа фанлар доктори (DSc), доцент; Хусанов Баҳодир Эргашович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшлар эстетик маданиятининг юксалишига таъсир этувчи маънавий-мафкуравий механизмларни аниқлаш ва уни такомиллаштириш юзасидан таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эстетик маданият тизимидаги ресурсларнинг экзистенциалистик моҳияти, регулятив, компенсаторлик функциялари санъат, бадиий адабиёт, театр, кино орқали жамиятда ёшлар онгида институционал ва функционал интеграллашиши мантиқий далилланган;
эстетик маданиятнинг маънавий-мафкуравий (дунёвий, диний, илмий) асослари ва уни ривожлантирувчи омиллар (санъат, дин, фан)нинг феноменлари симбиози рационал,  иррационал ривожланиши ёшлар эстетик идеалининг детерминистик характери билан диалектик алоқадорлиги очиб берилган;
миллий қадриятлар билан уйғунлашган валеоэстетик (анъана, урф-одат, соғлом турмуш тарзи) маданият ва маданий мероснинг этноэстетик кўринишлари бўлган халқ ўйинлари, сайлларнинг жамиятда беғараз соғлом эстетик муҳитни яратишдаги гносеологик мотивлари фалсафий жиҳатдан  асосланган;
ёшлар эстетик маданиятининг ривожланишидаги компетенция кўрсатгич (билим, ижодкорлик қобилияти, муомала маданияти, саҳна томоша)лари ва эстетик объект (эстетик назария, дид, баҳо)ларини праксиологик жиҳати бевосита ахлоқий мезонларнинг динамик хусусияти билан диалектик ривожланиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларда эстетик маданиятни шакллантиришнинг маънавий-мафкуравий масалалари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
эстетик маданият тизимидаги ресурсларнинг экзистенциалистик моҳияти, регулятив, компенсаторлик функциялари санъат, бадиий адабиёт, театр, кино орқали жамиятда ёшлар онгида институционал ва функционал интеграллашишига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий университетида бажарилган ПЗ-20170928696 рақамли “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг концептуал-фалсафий методологияси” мавзусидаги амалий грант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2021 йил 21 майдаги 4-13/735-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг маънавий-мафкуравий онгини ривожлантиришга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишларининг самардорлигини оширишга хизмат қилган;  
эстетик маданиятнинг маънавий-мафкуравий (дунёвий, диний, илмий) асослари ва уни ривожлантирувчи омиллар (санъат, дин, фан)нинг феноменлари симбиози рационал,  иррационал ривожланиши ёшлар эстетик идеалининг детерминистик характери билан диалектик алоқадорлигига оид таклиф-тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг ПЗ-20170930386 рақамли “Ўзбекистонда миллий қадриятлар, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда фалсафий мероснинг ўрнини илмий тадқиқ этиш асосида Ўзбекистон фалсафа тарихи (3 томлик ўзбек тилида) китобининг III-томини нашрга тайёрлаш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасидаги вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 24 майдаги 20/02-571-сон маълумотномаси). Натижада, китобга киритилган фалсафий-эстетик атамаларнинг мазмунан бойишига ва эстетик тушунчаларнинг янада замонавийлашишига хизмат қилган;
миллий қадриятлар билан уйғунлашган валеоэстетик (анъана, урф-одат, соғлом турмуш тарзи) маданият ва маданий мероснинг этноэстетик кўринишлари бўлган халқ ўйинлари, сайлларнинг жамиятда беғараз соғлом эстетик муҳитни яратишдаги гносеологик мотивларига доир таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Самарқанд вилояти мусиқа ва драма театри тадбир дастурлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 10 июндаги 20/20-558-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг хулқ-атворидаги мақсадлар эзгуликка интилишнинг барқарорлашишига, акмеологик хусусиятларнинг эстетик қиёфаси ривожланишига хизмат қилган;
ёшлар эстетик маданиятининг ривожланишидаги компетенция кўрсатгич (билим, ижодкорлик қобилияти, муомала маданияти, саҳна томоша)лари ва эстетик объект (эстетик назария, дид, баҳо)ларини праксиологик жиҳати бевосита ахлоқий мезонларнинг динамик хусусияти билан диалектик ривожланишига доир амалий таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг “Кун мавзуси” кўрсатувининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 21 майдаги 09.09/217-сон маълумотномаси). Натижада кенг жамоатчиликнинг эстетик тушунчалари, онги ва ва маданияти нафосатлилик билан уйғунлашишига, мулоқот маданиятидаги эстетик идеалнинг ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish