Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшназарова Фарида Жўрақуловна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таълимда инновацион технологиялардан фойдаланишнинг ижтимоий-фалсафий масалалари», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fal427. 
Илмий раҳбар: Ғайбуллаев Отабек Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Расмий оппонентлар: Саидқосимов Акбар Исоханович, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Чориев Санжарбек Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълимда инновацион технологиялардан фойдаланишнинг фалсафий моҳияти, имкониятлари ва механизмларини модернизациялашнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“инновация”, “инновацион технология” тушунчалари ўртасидаги ўзаро диалектик алоқадорлик ва уларнинг “замонавий таълим” концепцияси ривожида барқарорлаштирувчи ва баҳоловчи фалсафий мезонларнинг методологик аҳамият касб этиши конструктивлик асосида очиб берилган;
олий таълим тизимида трансформацион ўзгаришлар, комплекс модернизациялар натижасида инновацион технологияларга асосланган таълим, креатив, ментал ва дифференциал ёндашувлар юзага келганлиги ва унинг услубий, таълимий, технологик, функционал каби ижтимоий омилларига таъсирчанлиги фалсафий асосланган;
таълимдаги инновацион жараёнларни ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи муҳим омиллар (қонунчилик базаси, замонавий педтехнологиялар, инновацион инфратузилмалар)ни герменевтикаси ишлаб чиқилган бўлиб, унинг натижадорликка асосланган узвийлик, илмий, изчиллик каби ментал хусусиятлари маънавий ислоҳотлар даврида таълим сифатини ижобий ўзгаришида детерминантлиги аниқланган;
рационал фаолият негизида замонавий инновацияларнинг қўлланилиши позитивлиги ёшларнинг креатив фикрлаши, когнитив фаолиятини кенгайишига олиб келиши натижасида таълимнинг циклик, синергетик, синкретик хусусиятларини такомиллаштирувчи сифатида намоён бўлиши мантиқий  далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим тизимида инновацион технологияларни янги босқичга олиб чиқишнинг ижтимоий-фалсафий масалаларини илмий тадқиқи натижасида:
инновация”, “инновацион технология” тушунчалари ўртасидаги ўзаро диалектик алоқадорлик ва уларнинг “замонавий таълим” концепцияси барқарорлаштирувчи ва баҳоловчи фалсафий мезонларининг  методологик аҳамият касб этиши конструктивлигига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий университетида 2019-2020 йилларда бажарилган КА-3-007 рақамли “Ўзбекистонда фан ва таълим интеграциялашуви жараёнининг ижтимоий, маънавий-аҳлоқий, концептуал фалсафий муаммолари таҳлили” мавзусидаги амалий лойиҳа ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2021 йил 23 ноябрдаги 13/735-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим тизимида амалга оширилаётган инновацияларнинг самарадорлигини оширишда тарғибот ва ташқиқот ишларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
олий таълим тизимида трансформацион ўзгаришлар, комплекс модернизациялар натижасида инновацион технологияларга асосланган таълим, креатив, ментал ва дифференциал ёндашувлар юзага келганлиги ва унинг услубий, таълимий, технологик, функционал каби ижтимоий омилларига таъсирчанлиги ҳақидаги таклиф-тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллар институти билан ҳамкорликда Европа Иттифоқи Эрасмус + дастурининг 2016-2018 йилларга мўлжалланган 561624-ЕРР-1-2015-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS + CBHE IMEP рақамли “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли халқаро грант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2021 йил 21 сенятбрдаги 4-13/735-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим соҳасидаги инновацияларни ёшларга кенг кўламда таълим фалсафаси асосида ўргатишда ва уларни амалиётга жорий этишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
таълимдаги инновацион жараёнларни ривожлантиришга таъсир кўрсатувчи муҳим омиллар (қонунчилик базаси, замонавий педтехнологиялар, инновацион инфратузилмалар)ни герменевтикаси ишлаб чиқилган бўлиб, унинг натижадорликка асосланган узвийлик, илмий, изчиллик каби ментал хусусиятлари маънавий ислоҳотлар даврида таълим сифатини ижобий ўзгаришида детерминантлигига доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон миллий университетида 2019-2020 йиллар бажарилган КА-3-007-рақамли “Ўзбекистонда фан ва таълим интеграциялашуви жараёнининг ижтимоий, маънавий-аҳлоқий, концептуал фалсафий муаммолари таҳлили” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2021 йил 23 ноябрдаги 13/735-сон маълумотномаси). Натижада, амалий лойиҳа илмий аппаратини такомиллаштиришга ва инновацион таълимнинг аппаратини оптималлаштиришга хизмат қилган;
рационал фаолият негизида замонавий инновацияларнинг қўлланилиши позитивлиги ёшларнинг креатив фикрлаши, когнитив фаолиятини кенгайишига олиб келиб, таълимнинг циклик, синергетик, синкретик хусусиятларини такомиллаштирувчи сифатида намоён бўлишига оид таклиф ва тавсияларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Ёшлар келажагимиз” телекўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 23 мартдаги 02-10-425-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимиз олий таълим тизимида замонавий кадрлар тайёрлаш, педагог кадрлар фаолиятини кучайтириш ва миллий қонунчиликларни ўзгартиришга қаратилган фикрларини бойишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish