Sayt test rejimida ishlamoqda

Хидиров Хошим Ибодуллаевичнинг 
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишнинг ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий жиҳатлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Fal280.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02 
Илмий раҳбар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Ғайбуллаев Отабек Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ҳакимов Назар Ҳакимович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади янгиланаётган Ўзбекистон шароитида коррупцияга қарши курашишнинг ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамият тарихий тараққиёти босқичларида коррупция ходисаси салбий ижтимоий феномен сифатида ривожланишининг маънавий-мафкуравий, қонуний жазо чоралари билан боғлиқ тарғибот жараёнини тизимга солинмаганлиги, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси етишмаслиги, назорат қилишнинг етарли даражада ташкиллаштирилмаганлиги каби сабаблари ва унинг жамият ҳаётига хавф солувчи ишончсизлик, масъулиятсизлик, қонунбузарлик сингари ижтимоий оқибатлари фалсафий очиб берилган;
халқимизнинг ахлоқий-маънавий қадриятлари акс эттирилган меъёр ва тамойиллар асосида шаклланган ҳалоллик, касбга садоқатлилик туйғуларига эҳтиёжнинг ортиши сабабли коррупцияга қарши курашишнинг бошқариш, назорат қилиш, ташкиллаштирувчи каби мезонларини ишлаб чиқиш зарурлиги фалсафий исботланган; 
Марказий Осиёда яшаб ўтган мутафаккирларининг бурч, мажбурият ва масъулият билан боғлиқ ахлоқий қарашлари орқали аҳоли сиёсий тафаккурини ривожлантириш мумкинлиги, уларнинг коррупция-порахўрлик ҳақидаги фикрлари ижтимоий-фалсафий жиҳатдан парадигмал хусусиятга эга эканлиги асосланган; 
мамлакатимизда камбағаллик ва қашшоқликни тугатишга салбий таъсир этувчи коррупцион ҳолатларнинг моддий-техник базасига боғлиқ объектив ва шахс аралашуви билан боғлиқ субъектив омилларни бартараф этишнинг маънавий-маърифий характердаги миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган замонавий инновацион усуллари (таълим-тарбия-тарғибот) далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Коррупцияга қарши курашишнинг ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий жиҳатларини тадқиқ қилиш натижалари асосида:
жамият тарихий тараққиёти босқичларида коррупция ходисаси салбий ижтимоий феномен сифатида ривожланишининг маънавий-мафкуравий, қонуний жазо чоралари билан боғлиқ тарғибот жараёнини тизимга солинмаганлиги, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси етишмаслиги, назорат қилишнинг етарли даражада ташкиллаштирилмаганлиги каби сабаблари ва унинг жамият ҳаётига хавф солувчи ишончсизлик, масъулиятсизлик, қонунбузарлик сингари ижтимоий оқибатларига оид илмий хулоса ва таклиф-тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг II йўналишига оид “Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс сари” ғоясини рўёбга чиқаришга қаратилган умуммиллий ҳаракатни юзага келтириш чора-тадбирлари” 12 банди Ватанпарварлик, юртга садоқат туйғуларини кучайтириш, ёшларнинг ижодий фикрлашини қўллаб-қувватлаш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 18 мартдаги 02/02/432-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли, айниқса, ёшларнинг коррупция иллатларига қарши курашувчанлик ҳислатларини онгига сингдириш ва уларни баркамол инсон қилиб тарбиялашга хизмат қилган;
халқимизнинг ахлоқий-маънавий қадриятлари акс эттирилган меъёр ва тамойиллар асосида шаклланган ҳалоллик, касбга садоқатлилик туйғуларига эҳтиёжнинг ортиши сабабли коррупцияга қарши курашишнинг бошқариш, назорат қилиш, ташкиллаштирувчи каби мезонларини ишлаб чиқиш зарурлигига оид илмий таклиф ва тавсияларидан “Фалсафа” дарслигининг “Глобал жараёнлар ва барқарор тараққиёт” деб номланган IX боб “Глобал коррупция ижтимоий-маданий инқироз оқибати” номли мавзусини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат университетининг 2021 йил 16 декабрдаги 10-5183-сон маълумотномаси.) Натижада, мамлакатимиз аҳолиси, айниқса, талаба-ёшларида бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш ҳолатларини олдини олиш, жамиятимиздаги салбий иллатлардан бири бўлган коррупция иллатига қарши мафкуравий иммунитетини шакллантириш ва улар онгида ғоявий-мафкуравий хавфсизлик тушунчаларини сингдиришга хизмат қилган;
Марказий Осиёда яшаб ўтган мутафаккирларининг бурч, мажбурият ва масъулият билан боғлиқ ахлоқий қарашлари орқали аҳоли сиёсий тафаккурини ривожлантириш мумкинлиги, уларнинг коррупция-порахўрлик ҳақидаги фикрлари ижтимоий-фалсафий жиҳатдан парадигмал хусусиятга эга эканлигига оид хулоса ва таклиф-тавсияларидан “Адолатли ҳуқуқий демократик давлатни бунёд этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш учун адолатсизликка, унинг жирканч кўриниши бўлган коррупцияга қарши курашиш зарурлиги каби ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар”нинг дастур сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг 2021 йил 21 декабрдаги 01-1/1/461- сон маълумотномаси). Натижада, фуқароларда жамиятда камбағаллик ва қашшоқликни бартараф этиш жараёнида ушбу салбий иллатга нисбатан муросасизлик туйғусининг шаклланишига, уларда давлат ва жамият ҳаётига дахлдорлик ҳисининг янада юксалишига, жамият ҳаётида қарор топаётган адолат ва ҳақиқат ғояларини такомиллаштириш каби туйғуларни ривожлантиришга хизмат қилган;
мамлакатимизда камбағаллик ва қашшоқликни тугатишга салбий таъсир этувчи коррупцион ҳолатларнинг моддий-техник базасига боғлиқ объектив ва шахс аралашуви билан боғлиқ субъектив омилларни бартараф этишнинг маънавий-маърифий характердаги миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган замонавий инновацион усуллари (таълим-тарбия-тарғибот)га оид илмий-амалий таклиф ва тавсияларидан Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг 2019 йил 13 май куни эфирга узатилган “Хабарлар” дастурида, 2019 йил 27 майдаги “Ёшлар орасида” радио ток-шоусида “Таълим соҳасида коррупциянинг олдини олиш” мавзусида, 2021 йил 24 апрел ва 8 майдаги “Эътиборингиз марказида” ток-шоуларининг дастур сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Жиззах вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 7 июлдаги 01/08753-сон маълумотномаси). Натижада, кенг аҳоли ва ёшлар ўртасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат, коррупцияга қарши курашишнинг аниқ ҳулқни шакллантиришга қаратилган, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини шакллантиришда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, коррупцияга қарши курашиш борасида тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиш ишларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish