Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилова Нилуфар Ўлмасовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): « Инглиззабон ғарб ва ўзбек насрида от образи талқини (Сетон-Томпсон, Анна Сювель, Тоғай Мурод, Туроб Тўла асарлари асосида)», 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fil1148.
Илмий раҳбар: Қувватова Дилрабо Ҳамидовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Мўминов Файзулла Абдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор; Ҳажиева Феруза Мелсовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиззабон ғарб ва ўзбек адабиётининг Эрнест Сетон-Томпсон, Анна Сювель, Туроб Тўла, Тоғай Мурод сингари ёзувчиларнинг асарларидан намуналар мисолида от образи талқини, рамзий–тимсолий маъноларини илмий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
от образи генезиси, рамзий-тимсолий маънолари, миллий хусусиятларининг  антик давр адабиётидаги «Илиада», инглиззабон Ғарб фольклоридаги афсона, масал, иборалар ҳамда Уйғониш даври инглиз адабиётидаги Шекспир сонетлари  намуналарида жанговорлик, садоқат, етакчилик ва ҳиёнат тимсолларида намоён бўлиши аниқланган; 
ўзбек фольклори ва мумтоз адабиётида яратилган от образининг бадиий-тадрижийлиги «Гўрўғли», «Алпомиш» достонлари, халқ мақоллари, Н.Рабғузийнинг «Қиссаси Рабғузий» асари, Алишер Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин», «Сабъаи Сайёр» достонларидаги лавҳалар орқали далилланиб, унинг бадиий адабиётда инсонлаштирилиши, серфазилатлиги, мардлик тимсоли, бош қаҳрамонга содиқ дўст, йўлдаги йўлдош сингари маъноларни очиб бериши далилланган;
Эрнест Сетон-Томпсоннинг «Ёввойи йўрға» асаридаги ёввойи йўрға образининг эрк, озодлик, куч-қудрат, жасорат, матонат тимсоли, ҳақиқий йўлбошчи даражасида талқин этилганлиги бадиий лавҳалар орқали далилланиб, мазкур хусусиятлар «Алпомиш» халқ достонидаги Бойчиборга хос такомил белгилари, индивидуаллик ҳамда умумийлик, яқинлик ва ўхшашлик (муштараклик) қирралари асосланган;
Анна Сювелнинг «Қора тулпор» ва Тоғай Муроднинг «От кишнаган оқшом» асарларидаги отнинг умумбашарий жиҳатлари садоқат, дўстлик, озодлик рамзи сифатида ифодаланиши, унинг инсонлаштирилиши сабот-матонат, сезгирлик, ҳушёрлик, жиддийлик, ўйчанлик фазилатлари тасвири акс этган бадиий парчаларда намоён бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиззабон Ғарб ва ўзбек адабиётида яратилган от образи талқини бўйича эришилган илмий натижалар асосида: инглиззабон Ғарб ва ўзбек насрида от образи генезиси ва тадрижини ёритиш, от образи тасвирининг фольклор, мумтоз адабиёт ва замонавий насрда талқин этилишини чоғиштириш, аслият ва таржима хусусиятлари, адиб бадиий маҳорати ва ижодий индивидуаллик масалаларига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг ФА-Ф1-ОО5 рақамли 2017-2020 йилларга мўлжалланган «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг). Натижада инглиззабон Ғарб ва ўзбек насрида яратилган от образининг келиб чиқиш асослари, рамзий-тимсолий маънолари, миллий хусусиятлари ва жиҳатларини очиб  беришга эришилган;
Э.Сетон-Томпсон, А.Сювель, Т.Тўла, Т.Мурод сингари ёзувчилар асарларидаги отнинг умумбашарий жиҳатлари: садоқат, дўстлик, озодлик рамзи сифатида ифодаланиши, унинг инсонлаштирилишига оид натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг «Саккизинчи мўъжиза», «Адабиёт бўстонида» теледастурларининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 27 ноябрдаги 1/310-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида эса ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукамаллаштирилиб, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплик хусусияти оширилган. 
инглиззабон Ғарб ва ўзбек насридаги от образининг бадиий адабиётда инсонлаштирилиши, серфазилатлиги, мардлик тимсоли, бош қаҳрамонга содиқ дўст, йўлдаги йўлдош сингари маъноларининг таҳлил хулосаларидан Истанбул Тикарет Университети таълим жараёнида, яъни  турк ҳамда чет эллик талабаларнинг жаҳон адиблари асарларида от образининг аҳамияти ҳақидаги билимларини бойитишда фойдаланилган (Истанбул Тикарет университетининг 2022 йилнинг 10 мартдаги ÖZ-056-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва хорижий романларига хос от образи хусусиятларнинг умумий таҳлили, жаҳонга машҳур мутахассисларнинг бу борадаги мулоҳаза ва хулосалари изоҳи талабаларнинг от образи талқини ҳақидаги назарий тушунчаларини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish