Sayt test rejimida ishlamoqda

Қосимов Файзуллажон Саъдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янгиланаётган Ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий асослари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fal.598.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02 
Илмий раҳбар: Ғаффарова Гулчеҳра Ғуламжановна, фалсафа фанлари доктори, доцент. 
Расмий оппонентлар: Яхшиликов Журабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Норқулов Дўстмурод Тошпўлатович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янгиланаётган Ўзбекистонда инсон капитали шаклланиши ва ривожланишининг ижтимоий-фалсафий асосларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«инсон капитали» тушунчаси моҳиятининг фундаментал хусусиятидаги илмий гносеологик қизиқишнинг ижтимоий борлиққа прогрессив таъсирига кўра замонавий ижтимоий ҳаётнинг стратегик муҳим соҳаси эканлиги ҳамда унинг таълим, билим, соғлик, бандлик, ҳаёт даражаси, ҳудудий жой сингари ўзига хос хусусиятлари орқали намоён бўлиши аниқланган;
инновация, инвестиция ва рақобатбардошлик иқтисодий ривожланишнинг интенсив ишлаб чиқариши сабабли нафақат жамиятнинг иқтисодий ўсиш даражасини таъминлаши балки инсон капиталини ривожлантиришнинг асосий омили эканлиги ҳамда илмий-назарий ёндашувлардаги ижтимоий-демографик, институционал, ижтимоий-иқтисодий трансформациялар ва ижтимоий жараённинг ҳамкорлик, рақобат, мослашув каби инновацион механизмлари очиб берилган;
жамият ҳаётида инсон капиталининг аҳамияти ортиб боришида билимлар генерацияси ва ижтимоий-технологик инфратузилмани ўзгартириш тезлигининг ортишига кўра иқтисодий ривожланиш, соғлиқни сақлаш билан бирга таълим муҳим омил эканлиги ҳамда ижтимоий тараққиётнинг замонавий қирралари (рақамли иқтисодиёт, хизмат кўрсатиш, постиндустриаллашиш) билан бозор иқтисодиёти чуқурлашуви қонуниятларига асосланган ривожланишдаги ўзаро алоқадорликнинг конструктив моҳияти далилланган; 
инсон фаоллиги, унинг билими, креативлиги, янги тафаккурни шакллантириш жамиятнинг структуравий ўзгаришларига олиб келувчи трансформациялар омили эканлигига кўра нафақат жамиятнинг интеллектуал фаолиятини ошишига балки Янги Ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантиришнинг зарурияти ҳамда қашшоқлик, ижтимоий тенгсизлик, ишсизлик, бандлик, аҳоли саломатлиги, гендер тенглик каби ижтимоий муаммоларнинг рационал ечими эканлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантиришнинг ижтимоий-фалсафий асосларини тадқиқ этишдан олинган илмий натижалар асосида:
«инсон капитали» тушунчаси моҳиятининг фундаментал хусусиятидаги илмий гносеологик қизиқишнинг ижтимоий борлиққа прогрессив таъсирига кўра замонавий ижтимоий ҳаётнинг стратегик муҳим соҳаси эканлиги ҳамда унинг таълим, билим, соғлик, бандлик, ҳаёт даражаси, ҳудудий жой сингари ўзига хос хусусиятлари орқали намоён бўлишига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик» шиори остида «Ёшлар ойлиги»ни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда «Ҳокимнинг ёшларга мурожаати» лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 6 сентябрдаги 2-13-23-2215-сон маълумотномаси). Натижада Фарғона вилоятида ўтказилган тарғибот тадбирларини ҳамда ёшларга вилоят раҳбари томонидан йўлланган мурожаатнинг назарий асосларини такомиллашишига хизмат қилган;
инновация, инвестиция ва рақобатбардошлик иқтисодий ривожланишнинг интенсив ишлаб чиқариши сабабли нафақат жамиятнинг иқтисодий ўсиш даражасини таъминлаши балки инсон капиталини ривожлантиришнинг асосий омили эканлиги ҳамда илмий-назарий ёндашувлардаги ижтимоий-демографик, институционал, ижтимоий-иқтисодий трансформациялар ва ижтимоий жараённинг ҳамкорлик, рақобат, мослашув каби инновацион механизмларига доир тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетининг «Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг концептуал методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)» мавзуидаги ПЗ-20170928696 рақамли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 18 апрелдаги 04/11-2196-сон маълумотномаси). Натижада Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган тизимли ислоҳотларни кенгроқ ҳамда жамиятнинг янги тараққиёт босқичида инсон капиталини ривожлантириш, Ўзбекистонда инсон капитали миграциясини ўрганиш, интеллектуал капитални янада мустаҳкамлаш асосида модернизация қилиш йўллари ва инсон капиталининг функционал хусусиятларини аниқлашга хизмат қилган; 
жамият ҳаётида инсон капиталининг аҳамияти ортиб боришида билимлар генерацияси ва ижтимоий-технологик инфратузилмани ўзгартириш тезлигининг ортишига кўра иқтисодий ривожланиш, соғлиқни сақлаш билан бирга таълим муҳим омил эканлиги ҳамда ижтимоий тараққиётнинг замонавий қирралари (рақамли иқтисодиёт, хизмат кўрсатиш, постиндустриаллашиш) билан бозор иқтисодиёти чуқурлашуви қонуниятларига асосланган ривожланишдаги ўзаро алоқадорликнинг конструктив моҳиятига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими томонидан «Ижтимоий ривожланиш ва дахлдорлик туйғуси» мавзусида ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли ўртасида социологик тадқиқотлар ўтказишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 8 сентябрдаги 03-03-1070-сон маълумотномаси). Натижада жамият аъзолари, айниқса, ёшларда фаол ҳаётий позицияни, англанган эҳтиёжларни шакллантириш ва бу эҳтиёжларни ватанимиз эҳтиёжларига мослаштиришга доир билимларини ривожлантиришга хизмат қилган;  
инсон фаоллиги, унинг билими, креативлиги, янги тафаккурни шакллантириш жамиятнинг структуравий ўзгаришларига олиб келувчи трансформациялар омили эканлигига кўра нафақат жамиятнинг интеллектуал фаолиятини ошишига балки Янги Ўзбекистонда инсон капиталини ривожлантиришнинг зарурияти ҳамда қашшоқлик, ижтимоий тенгсизлик, ишсизлик, бандлик, аҳоли саломатлиги, гендер тенглик каби ижтимоий муаммоларнинг рационал ечими эканлигига доир тавсиялардан Фарғона вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг хотин-қизлар билан тизимли ишлаш мақсадида «Бибихоним мактаблари»ни ташкил этиш, чекка ва олис худудларда иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг таълим ва касбий кўникмалари, қобилиятларини тўғри йўналтириш масалаларида Бешариқ, Фурқат ва Сўх туманларида амалга ошириладиган вазифалар юзасидан чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 27 сентябрдаги 02-02/2294-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда инсон капитали функционал хусусиятларини гендер фарқларига доир тушунчалар тизимини янада бойитишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish