Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекетов Нурсеит Алижан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумтаълим мактабларида тарбиявий ишларни ташкил этиш ва бошқариш технологияларини такомиллаштириш”, 13.00.01. – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3334. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети. 
Илмий раҳбар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, доцент; Қодиров Қувондиқ Айитбаевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида тарбиявий ишларни ташкил қилиш ва бошқариш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактабларида тарбиявий ишларни ташкил қилиш ва бошқаришнинг ижтимоий омиллари ва педагогик функцияси глобал ва тинчлик учун таълим ғоясига устуворлик бериш орқали умуминсонийлик тамойилини замонавий ўқувчига қўйилаётган талабларга ассосацив интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
тарбиявий фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари, йўналишлари ва ҳамкорлик механизмлари ўқувчиларда таянч компетенцияларни шакллантириш ва ижтимоий институтлар (оила, маҳалла, таълим муассасаси ва б.) ўртасида ўзаро интегратив, мақсадли ва тизимли ҳамкорликни қарор топтириш асосида ишлаб чиқилган;
глобаллашув шароитида ёшлар тарбиясини ташкил этишнинг функционал модели ўқувчилар когнитив фаолиятининг алгоритмик босқичларини жамиятнинг ўзгарувчан талабларидан келиб чиққан ҳолда мактаб тарбиявий фаолиятига мувофиқлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
тарбиявий ишларни ривожлантириш механизмининг дидактик таъминоти замонавий ўқитувчи профессиограммасини глоббаллашувнинг парадоксал ёндашувларига таълим ва тарбия омили ракурси ҳамда давр жараёнларига мувофиқ уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларида тарбиявий ишларни ташкил қилиш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
глобаллашув жараёнининг умуминсонийлик, яхлитлашув, замон ва макон бирлиги тамойилларини замонавий ўқувчига қўйилаётган ташкилотчилик, коммуникатив ва гностик малакалар ҳамда когнитив, дидактик, академик ва перцептив қобилиятларга интеграциялаш асосида аниқлаштирилган умумтаълим мактабларида тарбиявий ишларни ташкил қилиш ва бошқаришнинг ижтимоий омиллари ва педагогик функцияси бўйича хулоса ва таклифлардан умумий ўрта таълим мактаблари тарбиявий фаолиятини ташкил қилиш ва бошқаришда “Тарбия” ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-буйруғи, рўйхат рақами 166-155). Натижада, умумтаълим мактабларида тарбиявий ишларни замонавий талабларга мос ҳолда ташкил қилиш ва бошқаришга хизмат қилган;
ўқувчиларда таянч компетенцияларни шакллантириш ва ижтимоий институтлар (оила, маҳалла, таълим муассасаси ва б.) ўртасида ўзаро интегратив, мақсадли ва тизимли ҳамкорликни қарор топтириш асосида ишлаб чиқилган тарбиявий фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари, йўналишлари ва ҳамкорлик механизмлари бўйича амалий таклиф ва методик тавсиялардан Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалида А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий – ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳада доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалининг 2022 йил 18 майдаги  123/1-сон далолатномаси). Натижада, умумтаълим мактабларида тарбиявий ишларни ташкил қилишда ҳамкорлик механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўқувчилар когнитив фаолиятининг танишув-билиш, тушуниш-қўллаш, таҳлил қилиш-умумлаштириш, рефлексия-баҳолаш каби алгоритмик босқичларини жамиятнинг ўзгарувчан талабларидан келиб чиққан ҳолда мактаб тарбиявий фаолиятига мувофиқлаштириш асосида ишлаб чиқилган глобаллашув шароитида ёшлар тарбиясини ташкил этишнинг функционал модели ва замонавий ўқитувчи профессиограммасини глобаллашувнинг парадоксал ёндашувларига таълим ва тарбия омили ракурси ҳамда давр жараёнларига мувофиқ уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган тарбиявий ишларни ривожлантириш механизмининг дидактик таъминоти бўйича билдирилган хулосалардан 2017-2020 йилларда бажарилган Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалида Ф3-2016-09081165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” фундаментал лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалининг 2022 йил 18 майдаги  123/1-сон далолатномаси). Натижада, ёшлар тарбиясида глобаллашув омилини ҳисобга олиш ва уларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш ғояси асосида бойитилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish