Sayt test rejimida ishlamoqda

Аҳмадов Олимжон Шодмоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “XIX аср охири - XX аср биринчи чорагида Бухорода таълим-тарбия тизими”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1240.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03. 
Расмий оппонентлар: Рўзиева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қодиров Қутлуғ Бекмуродович, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХIХ аср охири - XX аср биринчи чорагида Бухородаги таълим-тарбия тизимини ундаги илғор ғоя ва қарашлардан замонавий таълим-тарбия жараёнида фойдаланишга оид илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХIХ аср охири - ХХ аср бошларида Бухоро амирлигидаги мактабларда диний фанларнинг ўқитилиши ва дунёвий билимларнинг ўргатилмаслиги жадидлар томонидан таълим тизимини ислоҳ қилиш учун ҳаракат бошлаганликларига сабаб бўлгани очиб берилган;
 XX аср бошларида таълимни модернизациялаштириш йўлидаги ислоҳотчилик ҳаракатларининг янги усул мактаблари, гимназия, прогимназия, рус-тузем мактаблари, ўқув билим юртлари каби туркумлари анъанавий мактабхона ва мадраса таълими тизими ўқитиш тизимининг шакл ва воситаларидан фойдаланганлиги далилланган;
Бухоро Халқ Совет Республикаси йилларида таълимни дунё стандартлари даражасига ривожланган дунёвий ҳамда диний таълимни биргаликда ташкил қилиш орқали таълим-тарбия тизимини юксалтириш, чет элда ўқитиш орқали маҳаллий аҳоли орасидан рақобатбардош миллий малакали кадрлар тайёрлаш чоралари кўрилганлиги ҳамда замонавий таълим тизимини яратиш учун амалий ҳатти-ҳаракатлар олиб борилганлиги халқ хўжалигининг барча соҳаларигаривожига хизмат қилгани аниқланган;  
ХIХ аср охири - ХХ аср бошларидаги Бухородаги таълим-тарбия ҳамда педагогик тараққиёт босқичлари, тажрибалари ва ташкилий-дидактик компонентларининг ҳозирги баркамол шахсни юксак маънавий-ахлоқий тарбиялашдаги миллий қадриятлар ҳамда ижтимоий тарихий тажрибалар асосида ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XIX  аср охири – XX аср биринчи чорагида Бухорода таълим-тарбия тизими масалаларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар, хулоса ва таклифлар асосида:
ХIХ аср охири - ХХ аср бошларида Бухоро амирлигидаги мактабларда диний фанларнинг ўқитилиши ва дунёвий билимларнинг ўргатилмаслиги жадидлар томонидан таълим тизимини ислоҳ қилиш учун ҳаракат бошлаганликларига сабаб бўлганлиги тўғрисидаги тарихий маълумотлар асосидаги таклиф ва тавсиялардан педагогик таълим соҳаси бакалавриат йўналишлари талабалари учун «Умумий психология ва педагогика» ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда қўлланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сон буйруғи, 106-198-рақамли гувоҳнома). Натижада, педагогика тарихи модулини ўқитишда бирламчи манбалардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Бухоро Халқ Совет Республикаси йилларида таълимни дунё стандартлари даражасига даврининг ривожланган дунёвий ҳамда диний таълимни биргаликда ташкил қилиш орқали таълим-тарбия тизимини кўтариш, чет элда ўқитиш орқали маҳаллий аҳоли орасидан рақобатбардош миллий малакали кадрлар тайёрлаш чоралари кўрилганлиги ҳамда замонавий таълим тизимини яратиш учун  амалий ҳатти – ҳаракатлар олиб борилганлиги халқ хўжалигининг барча соҳаларига ривожига хизмат қилганлиги тўғрисидаги натижаларидан Бухоро телерадиокомпаниясининг “Мозий бисотидан”, “Асрларнинг асраганлари”, “Ассалом Бухоро” кўрсатувлари сценарийсини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 1 ноябрдаги 1/281-сон маълумотномаси). Материаллар кўрсатувларни мазмунан бойитишга, телетомошабинларда Россия империяси даврида ўлкага янги кириб келган таълим-тарбия шакллари, Бухорода таълим-тарбия тизими ҳақида кенг тушунчага эга бўлишларига хизмат қилган;
ХIХ аср охири - ХХ аср бошларидаги Бухородаги таълим – тарбия ҳамда педагогик тараққиёт босқичлари, тажрибалари ва ташкилий-дидактик компонентларининг ҳозирги баркамол шахсни юксак маънавий-ахлоқий тарбиялашдаги миллий қадирятлар ҳамда ижтимоий тарихий тажрибалар асосида ривожлантиришдаги ўрни  очиб берилганлигига доир илмий хулосаларидан ҳамда ХIХ аср охири - ХХ аср бошларидаги Бухородаги таълим – тарбия ҳамда педагогик тараққиёт босқичлари, тажрибалари ва ташкилий-дидактик компонентларининг ҳозирги баркамол шахсни юксак маънавий-ахлоқий тарбиялашдаги ўрни тўғрисидаги маълумотлардан «Ўзбекистон давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи» дарслигининг «Бухоро амирлигининг ағдарилиши, Бухоро Халқ Совет Республикасининг ташкил топиши» сарлавҳали 10-мавзусини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги 394-сонли буйруғи, 394-186-рақамли гувохнома). Бу олий таълимнинг тарих йўналиши талабаларига Бухоро амирлиги ва Бухоро Халқ Совет Республикаси даври педагогика тарихини ўрганишларига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish