Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурасулов Шохрух Абдинаимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон театрларида насрий асарларнинг саҳнавий талқини”, 17.00.01 – театр санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/San48.
Илмий раҳбар: Мухтаров Ильдар Аскадович, санъатшунослик фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, DSc. 02/30.12.2019. San.51.01. 
Расмий оппонентлар: Қодирова Дилафруз Муҳсиновна, санъатшунослик фанлари доктори; Копазде Ойбек Вейсал ўғли, санъатшунослик фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий ва жаҳон насрий адабиёти асосидаги спектаклларнинг эстетик хусусиятлари, саҳнавий тамойиллари ва ўзбек театри тараққиётидаги бадиий-ғоявий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
насрий асарлар спектаклларнинг стилистикаси, режиссёр талқинининг образли жиҳатлари, актёр ижросининг “кечинма санъати”га асосланган хусусиятлари, сценографиядаги рамзий-аллегорик ечимларга бадиий-ғоявий жиҳатдан таъсир кўрсатгани сабабли ўзбек театрининг муҳим тенденцияларидан бирига айлангани далилланган;
замонавий режиссурада насрий асарларга ёндашув, саҳнавий ечим, талқин шакллари такомиллашаётгани, янги услубий ва ифодавий воситалар юзага чиқаётгани боис инсценировканинг “асар асосида инсценировка”, “ғоя асосида инсценировка”, “мотивлар асосида инсценировка”, “композицион коллаж” кабиларга ажратилгани асосланган;      
Чингиз Айтматов ижодининг лирик-поэтик хусусиятлар, халқ оғзаки ижоди мотивлари, мифологик сюжетлар, фантасмогорик элементларга бойлиги сабабли ўзбек театрида миллий мусиқали драма жанри, рамзий-метафорик услубнинг ривожланиши, фольклор анъаналарининг замонавий саҳна эстетикаси билан уйғунлашувига хизмат қилгани исботланган;
истиқлол йиллари миллий ўзликни англаш, тарихий хотирани тиклашда миллий руҳ ва характер сингдирилган саҳна асарларини яратиш долзарб аҳамият касб этгани боис мумтоз адабиёт, миллий наср асарларини саҳнавий талқини янги давр ўзбек театрининг ижодий қиёфасини шакллантиришда муҳим ўрин тутганлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон театрларида насрий асарларнинг саҳнавий талқини мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
насрий асарлар спектаклларнинг стилистикаси, режиссёр талқинининг образли жиҳатлари, актёр ижросининг “кечинма санъати”га асосланган  хусусиятлари, сценографиядаги рамзий-аллегорик ечимларга бадиий-ғоявий жиҳатдан таъсир кўрсатгани сабабли ўзбек театрининг муҳим тенденцияларидан бирига айланганини далилловчи илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институтининг 702 ПЗ-20170928517 “Театр, кино ва мусиқа усталари ижоди  Ўзбекистон миллий маданиятининг устувор омили сифатида” мавзусидаги амалий лойиҳасининг “Ўзбек театр санъатининг бадиий-ғоявий хусусиятлари ва ижтимоий функциялари” деб номланувчи қисмини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 9 мартдаги 3/1255-550-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистон театр санъатининг тарихи ва замонавий жараёнларини ўрганишда аҳамиятли бўлиб, театр назариясига оид билимларни кенгайтиришга хизмат қилган;
Чингиз Айтматов ижодининг лирик-поэтик хусусиятлар, халқ оғзаки ижоди мотивлари, мифологик сюжетлар, фантасмогорик элементларга бойлиги сабабли ўзбек театрида миллий мусиқали драма жанри, рамзий-метафорик услубнинг ривожланиши, фольклор анъаналарининг замонавий саҳна эстетикаси билан уйғунлашувига хизмат қилганини исботловчи илмий хулосалардан республика театрларида Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги (2018 й) муносабати билан адиб асарлари асосида саҳналаштирилган “Момо ер”, “Жамила”, “Оқ кема” спектаклларини бадиий-ғоявий жиҳатдан такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022 йил 1 февралдаги 02-12-05-339-сон маълумотномаси). Натижалар саҳна ижодкорларида насрий асарлар билан ишлаш кўникмасини шакллантириш, адабиёт ва театр ўртасида ижодий алоқаларни мустаҳкамлаш, асар ғояси ва бадииятининг жамият эстетик тараққиёти билан мутаносиблигини таъминлашга хизмат қилган; 
замонавий режиссурада насрий асарларга ёндашув, саҳнавий ечим, талқин шакллари такомиллашаётгани, янги услубий ва ифодавий воситалар юзага чиқаётгани боис инсценировканинг “асар асосида инсценировка”, “ғоя асосида инсценировка”, “мотивлар асосида инсценировка”, “композицион коллаж” сингари турларга ажратилганини асословчи илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУКнинг 2020 йил 27 октябрдаги 02-40-1011-сон маълумотномаси). Натижада,  Ўзбекистон театрларида  насрий асарларнинг саҳнавий талқини алоҳида тенденцияга айлангани асосланган  ва илмий натижалардан телеканалда театр санъати билан боғлиқ дастурлар яратишда фойдаланилган;      
истиқлол йиллари миллий ўзликни англаш, тарихий хотирани тиклашда миллий руҳ ва характер сингдирилган саҳна асарларини яратиш долзарб аҳамият касб этгани боис мумтоз адабиёт, миллий наср асарларини саҳнавий талқини янги давр ўзбек театрининг ижодий қиёфасини шакллантиришда муҳим ўрин тутгани аниқланганини тасдиқловчи илмий хулосалардан “Madaniyat va ma’rifat” телеканалининг “Очиқ намойиш”, “Телехиёбон” кўрсатувларининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Madaniyat va ma’rifat” телеканали давлат муассасасининг 2022 йил 1 февралдаги 01-02-01/16-сон маълумотномаси). Натижада, “Очиқ намойиш” кўрсатувининг “Отабек ва Кумушбиби”, “Отамдан қолган далалар”, “Момо ер”, “Телбанинг номалари” спектакллари таҳлилига бағишланган сонларида фойдаланилгани дастур салмоғини янада оширишга, спектаклларнинг маънавий-маърифий, бадиий-ғоявий аҳамиятини томошабинлар орасида кенг тарғиб қилишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish