Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳакимова Меҳринисо Ҳомитовнанинг 
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача ва бошланғич таълим жараёнида узвийликни таъминлашнинг методик имкониятлари”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped655.  
Илмий тадқикот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий рахбар: Қосимов Файзулло Муҳаммедович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК раками: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор; Жумаев Маманазар Иргашович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ва бошланғич таълим жараёнида узвийликни таъминлаш негизида компетенциявий ёндашув йўлларини аниқлаш, ҳамда замонавий технологияларни таълим-тарбия амалиётида қўллаш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ва бошланғич таълим жараёнида узвийликни таъминлаш ўқувчиларининг боғланишли нутқи вербал ва новербал мулоқот давомида нутқий ва лингвистик, коммуникатив, ўйин, ижтимоий ва билиш компетенцияларининг зарурий шаклланганлик даражаси ва нутқнинг грамматик тузилишига оид зарурий мотив ва таълимий эҳтиёжларни рефлексив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
қуйи босқич таълим тизимида узвийликни таъминлашга йўналтирилган диагностик компонентнинг тизимли, шахсга йўналтирилган, компетенциявий, квалиметрик ёндашувлари,  методологик компонентнинг ўз устида ишлаш, креативлик, амалий компонентнинг когнитив ва эмоционал ҳамда натижавийлик компоненти ўз-ўзини баҳолаш ва ривожлантириш мезонларига кўра такомиллаштирилган;
мактабгача ва бошланғич таълимда узвийликни таъминлашга хизмат қиладиган ўқувчиларининг мантиқий, ижодий фикрлашини ривожлантириш ва шахснинг интеллектуал қобилиятини ўстириш, ҳозиржавобликка ўргатиш, эвристик изланишга йўналтириш каби шартлари ўқув топшириқлари, матнли масалалар, мантиқий савол ва топшириқлар, эвристик машқлар ҳамда савол-жавоблар, паузали ўқиш, матн устида ишлаш, дидактик вазиятларни туркумлаштиришга доир дидактик топшириқлар ишлаб чиқилган;
мактабгача ва бошланғич таълим жараёнида узвийликни таъминлаш самарадорлигини оширишда фойдаланиладиган топшириқлар ўқувчиларда мантиқий фикрлаш кўникмаларининг ривожланганлик даражаси кўрсаткичлари, болаларнинг муносабат, фаолият ва мулоқот маданияти, маънавий-иродавий, ижобий ҳиссий каби шахсий сифатларни интеллектуал ривожланиш траекторияси билан интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ва бошланғич таълим жараёнида узвийликни таъминлашнинг методик имкониятлари бўйича олинган натижалар асосида:
мактабгача ва бошланғич таълим жараёнида узвийликни таъминлаш ўқувчиларининг боғланишли нутқи вербал ва новербал мулоқот давомида нутқий ва лингвистик, коммуникатив, ўйин, ижтимоий ва билиш компетенцияларининг зарурий шаклланганлик даражаси ва нутқнинг грамматик тузилишига оид таклифлар “Математика ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 7 декабрдаги 648-сон буйруғи, 648-004-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, мактабга тайёрлов гуруҳи ва бошланғич синф ўқувчиларининг математик тасаввурларини шакллантириш ва бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини инновацион касбий-педагогик фаолиятга креатив тайёрлашга хизмат қилган;
қуйи босқич таълим тизимида узвийликни таъминлашга йўналтирилган диагностик компонентнинг тизимли, шахсга йўналтирилган, компетенциявий, квалиметрик ёндашувлари,  методологик компонентнинг ўз устида ишлаш, креативлик, амалий компонентнинг когнитив ва эмоционал ҳамда натижавийлик компоненти   ўз-ўзини баҳолаш ва ўз-ўзини ривожлантиришга оид таклифлардан Бухоро давлат университетида 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф1-002 рақамли “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2022 йил 2 февралдаги 01-01/01-1267-сон маълумотномаси). Натижада, мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчиларини бошланғич таълимга асосланган ўқув-билув фаолиятини ривожлантириш методларидан самарали фойдаланиш кўникмалари  ва ўқув предметларга оид тасаввурлари шакллантирилган;
мактабгача ва бошланғич таълимда узвийликни таъминлашга хизмат қиладиган ўқувчиларининг мантиқий, ижодий фикрлашини ривожлантириш ва шахснинг интеллектуал қобилиятини ўстириш, ҳозиржавобликка ўргатиш, эвристик изланишга йўналтириш каби шартлари ўқув топшириқлари, матнли масалалар, мантиқий савол ва топшириқлар, эвристик машқлар ҳамда савол-жавоблар, паузали ўқиш, матн устида ишлаш, дидактик вазиятларни туркумлаштириш ва қўллашга оид таклифлардан Наманган давлат университетида 2017-2018 йилларда бажарилган А-5-37 рақамли “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларини шакллантиришга мўлжалланган мультимедиали интеллектуал ўйинлар”  мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2022 йил 2 февралдаги 01-01/01-1267-сон маълумотномаси). Натижада,  мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчи-ларининг дастлабки математик билимларини шакллантириш орқали бошланғич таълимга бўлган мотивациясини ривожлантиришга  эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish