Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзиева Дилноз Салимовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ахборот технологиялари асосида физика фанининг ёруғлик ҳодисаларига доир мавзуларини ўқитишда тизимли ёндашув”,  13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари) .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped2269.
Диссертация иши бажарилган ташкилот: Бухоро муҳандислик- технология институти. 
Илмий раҳбар: Шарипов Мирзо Зокирович, физика-математика фанлари доктори, профессор 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03. 
Расмий оппонентлар: Турсунов Икромжон Гуламжонович, физика-математика фанлари доктори (DSc), доцент; Хужанов Эркин Бердиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ахборот технологиялари асосида физика фанининг ёруғлик ҳодисаларига доир мавзуларини ўқитишда тизимли ёндашув методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида физика фанини ўқитишнинг тизимли ёндашув методикаси амалий таҳлил контекстида физик қонуниятларни классификацияли мушоҳада қила олиш даражасига қўйиладиган илмий-амалий моҳиятни англаш, таҳлил қилиш, хулосалаш каби талаблари орқали  фанни чуқур ўрганиш ва илмий фаолиятни ривожлантиришга таъсир этувчи анализ, синтез, қиёслаш, умумлаштириш ҳамда хулоса чиқариш каби усуллар кетма-кетлигига иерархик тизим шаклида устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
тизимли компетентликнинг шаклланиш даражаси талабалардаги ўзлаштириш бўшлиқларини тўлдиришга йўналтирилган дифференциал муҳитда ижодий, диагностик, вазиятларга мослашувчанлик қобилиятларини ифодаловчи коммуникативлик, интеллектуаллик ҳамда ижодий-яратувчанлик каби элементларни киритиш орқали аниқлаштирилган; 
физика фанининг ёруғлик ҳодисаларига доир мавзуларини ўқитишда индивидуал таълим траекторияларини қуриш модели фанга оид ва интеграл тушунчаларнинг визуал ўзлаштирилишини таъминлашга мўлжалланган топшириқлар вариацияларини модулли ўқитиш жараёнида қўллашга йўналтирилган муаммоли таълим элементлари ҳамда мураккаб масалалар таркибини анализ қилиш ва ечимини синтезлаш каби касбий етилиш даражалари синергетикасига  устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ахборот технологиялари воситасида физика фанининг ёруғлик ҳодисаларига доир мавзуларнинг ўзлаштирилганлигини  интеллектуал баҳолаш мезонлари  муаммоли  таълимнинг оддийдан мураккабга ҳаракатлар тизимини  қиёсий бажариш каби элементини  мустақил ўқув топшириқлари мазмунига  сабаб-оқибат муносабатида сингдириш   асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Физиканинг “Ёруғлик ҳодисалари”га доир мавзуларини ахборот технологияларидан фойдаланиб тизимли ёндашув асосида ўқитишда олинган илмий натижалар асосида:
техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида физика фанини ўқитишнинг тизимли ёндашув методикаси амалий таҳлил контекстида физик қонуниятларни классификацияли мушоҳада қила олиш даражасига қўйиладиган илмий-амалий моҳиятни англаш, таҳлил қилиш, хулосалаш каби талаблари орқали  фанни чуқур ўрганиш ва илмий фаолиятни ривожлантиришга таъсир этувчи анализ, синтез, қиёслаш, умумлаштириш ҳамда хулоса чиқариш каби усуллар кетма-кетлигига иерархик тизим шаклида устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид амалий таклиф ва тавсиялардан “Техникада оптиканинг қўлланилиш асослари” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сон буйруғи). Натижада, техника йўналишидаги олий таълимда физика фанининг ўқитилишида юқори самарадорликка эришилган;
тизимли компетентликнинг шаклланиш даражаси талабалардаги ўзлаштириш бўшлиқларини тўлдиришга йўналтирилган дифференциал муҳитда ижодий, диагностик, вазиятларга мослашувчанлик қобилиятларини ифодаловчи коммуникативлик, интеллектуаллик ҳамда ижодий-яратувчанлик каби элементларни киритиш орқали аниқлаштиришга доир амалий тавсиялар “Физикадан тажриба ишлари тўплами (2-қисм)” номли ўқув қўлланма мазмунига киритилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-0306 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларда тизимли компетентлик элементлари шаклланишига эришилган;
физика фанининг ёруғлик ҳодисаларига доир мавзуларини ўқитишда индивидуал таълим траекторияларини қуриш модели фанга оид ва интеграл тушунчаларнинг визуал ўзлаштирилишини таъминлашга мўлжалланган топшириқлар вариацияларини модулли ўқитиш жараёнида қўллашга йўналтирилган муаммоли таълим элементлари ҳамда мураккаб масалалар таркибини анализ қилиш ва ечимини синтезлаш каби касбий етилиш даражалари синергетикасига  устуворлик бериш асосидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг AМ-ПЗ-2019062031- сонли “Ядро энергетикаси”, “Ядро медицинаси ва технологияси”,“Радиацион медицина ва технология” фанлари бўйича бакалавр ва магистрлар учун мультимедиали дарсликларни яратиш” номли инновацион лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ядро физикаси институтининг 2022 йил 20 майдаги 32-2115-351-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълимда физика фанини ўқитиш бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш имкониятлари янада оширилишига эришилган;
ахборот технологиялари воситасида физика фанининг ёруғлик ҳодисаларига доир мавзуларнинг ўзлаштирилганлигини  интеллектуал баҳолаш мезонлари  муаммоли  таълимнинг оддийдан мураккабга ҳаракатлар тизимини  қиёсий бажариш каби элементини  мустақил ўқув топшириқлари мазмунига  сабаб-оқибат муносабатида сингдириш асосида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Бухоро муҳандислик-технология институтининг АIF2/20 –“Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини ошириш” мавзудаги инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Бухоро муҳандислик-технология институтининг 2022 йил 18 мартдаги 02/02-89-271-сон маълумотномаси).). Натижада, физика дарслари учун қўшимча ўқув дастурий таъминот яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish