Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдарова Нигора Тохиржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон анимация санъатининг асосий тамойиллари”, 17.00.03 – Кино санъати. Телевидение  (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/San54.
Илмий раҳбар: Раҳматуллаева Дилфуза Назруллаевна, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, DSс. 02/30.12.2019. San.51.01.
Расмий оппонентлар: Қодирова Дилафрўз Муҳсиновна, санъатшунослик фанлари доктори; Мирзамухамедова Махсура Тохировна, санъатшунослик фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек анимацияси шаклланиши ва ривожининг асосий тамойиллари, тур ва жанрлари, бадиий ва техник хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек анимацияси пайдо бўлиши ва шаклланишига рус мультипликациясининг қўғирчоқ фильмлари ижобий таъсир кўрсатгани боис фильмларда қўғирчоқ анимациясига хос бўртма тасвир, бадиий техник асос мавжудлиги, персонаж, макон ва деталлар табиий ашёда ифодалангани аниқланган;
ўзбек анимациясининг ривожланиш босқичларида фильмлар тасвирий ифодаси технологик жиҳатдан ўзгариб, сюжетлар фалсафий-миниатюра, тарихий, замонавий  йўналишларда талқин этилгани сабабли уларда бўртма ва пластик тасвир, табиий-декоратив безак, шарқона услуб, жанр ва технологиялар уйғунлиги, фазовий-визуал эффектлар муҳим ўрин тутгани исботланган;
миллий анимацион фильмларда воқеа ва қаҳрамонлар тасвири бўрттирилиб, шартли ифодалаш принципига асослангани сабаб макон ва персонаж образи, пластик тасвир, ранглар гармонияси, ўйинли сюжет, анимацион ҳаракат каби композиция элементлари экран асари мазмундорлигини оширишга хизмат қилгани очиб берилган; 
ўзбек анимациясининг қўғирчоқ, чизма, перекладка, пластилин, 2D, 3D ва комбинацион турларидаги фильмларида ранг, ҳаракат, махсус эффект, мусиқа каби ифода воситаларининг бўрттирилиб тасвирланиши сабабли қаҳрамонлар характери ва воқеалар мазмуни таъсирчан, ишонарли ифодалангани далилланган;
миллий анимацияда эпик, лирик, ҳаёлий-фантастик, рамзий, аллегорик, юмористик образлар пластика, динамика ва шаклан турлича тузилиши сабабли тасвирий, услубий, композицион ечимининг ўзаро фарқланиши асосланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон анимация санъатининг асосий тамойиллари мавзуси доирасида олиб борилган илмий тадқиқот ишлари натижалари асосида:
ўзбек анимацияси пайдо бўлиши ва шаклланишига рус мультипликациясининг қўғирчоқ фильмлари ижобий таъсир кўрсатгани боис фильмларда қўғирчоқ анимациясига хос бўртма тасвир, бадиий техник асос мавжудлиги, персонаж, макон ва деталлар табиий ашёда ифодалангани аниқлангани бўйича олинган натижалардан “Мультипликация тарихи” дарслиги, “Ўзбекистон анимацион фильмлари” ўқув қўлланмаси, “3D технологиясида анимацион фильм яратиш босқичлари” видео қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2022 йил 7 январдаги 01-17/03-04-сон маълумотномаси). Натижада соҳа бўйича таълим олаётган талабаларнинг мультипликация санъатининг пайдо бўлиши, миллий анимациядаги замонавий жараён, рассом-мультипликатор ижоди ҳамда замонавий технологиялар асосида фильм яратишга доир тушунча ва тасаввурларини янада кенгайтиришга хизмат қилган;
ўзбек анимациясининг ривожланиш босқичларида фильмлар тасвирий ифодаси технологик жиҳатдан ўзгариб, сюжетлар фалсафий-миниатюра, тарихий, замонавий  йўналишларда талқин этилгани сабабли уларда бўртма ва пластик тасвир, табиий-декоратив безак, шарқона услуб, жанр ва технологиялар уйғунлиги, фазовий-визуал эффектлар муҳим ўрин тутгани исботлангани бўйича олинган натижалардан “Astir animation”, “White Line” хусусий студияларининг интернет сайтида ўзбек анимациясига оид маълумот беришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг 2021 йил 11 январдаги 01-05/08-26-сон маълумотномаси). Натижада соҳага қизиқувчилар учун ўзбек анимацион фильмларининг ривожланиш жараёнига доир маълумотлардан хабардор бўлиш ва ўзбек анимациясига оид тасаввурларини кенгайтиришга имкон яратилган;     
ўзбек анимациясининг қўғирчоқ, чизма, перекладка, пластилин, 2D, 3D ва комбинацион турларидаги фильмларида ранг, ҳаракат, махсус эффект, мусиқа каби ифода воситаларининг бўрттирилиб тасвирланиши сабабли қаҳрамонлар характери ва воқеалар мазмуни таъсирчан, ишонарли ифодалангани далиллангани бўйича олинган натижалардан 2021 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси “Infolib Uzbekistan-2021” X Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида ташкил этилган “Ўзбек мультипликацияси дурдоналари” тадбирининг концепциясини ишлаб чиқиш ва уни ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2021 йил 17 ноябрдаги 02-11/1167-сон маълумотномаси). Натижада томошабинлар ўзбек мультипликациясида яратилган классик фильмларнинг ижодкорлари, мавзу, жанр, образ, услуб, технологиялари ҳамда уларнинг хусусиятларига доир батафсил маълумотларга эга бўлган; 
миллий анимацияда эпик, лирик, ҳаёлий-фантастик, рамзий, аллегорик, юмористик образлар пластика, динамика ва шаклан турлича тузилиши сабабли тасвирий, услубий, композицион ечимининг ўзаро фарқланиши асослангани бўйича олинган натижалардан “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК ҳамда “Синема сервис”, “Astir animation”, “Futurist” хусусий анимацион студияларнинг ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг 2021 йил 11 январдаги 01-05/08-26-сон маълумотномаси). Натижада “Совға” (2019), “Пар ёстиқ” (2019), “Миттивойлар” (2019), “Фил ва сичқонча” (2020), “Зағча” (2020), “Қалдирғоч ва майна” (2020) анимацион фильмларида образлар тасвири ва технологиялардан фойдаланишда зарурий натижаларга эришилган;
ўзбек тасвирий санъатига оид шарқ миниатюраси ва рангтасвир картиналарининг ҳаракатдаги тасвирини яратиш асносида ижодий асар сюжетини чуқур англаш, аниқ ва тушунарли талқин этиш имкони юзага келиши бўйича олинган натижалардан буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод миниатюралари асосида “Мусаввир мероси” ҳамда Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур рангтасвир асарлари асосида “Лайли ва Мажнун” номли бадиий анимацион асарлар яратилган ва Ўзбекистон Бадиий Академиясининг 2020 йил 14 октябрда “Буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги”га бағишланган Халқаро симпозиум ҳамда 2021 йил 5 февралда “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги”га бағишланган республика кўргазмасида намойиш этилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2022 йил 7 январдаги 01-17/03-04-сон маълумотномаси). Натижада соҳа ижодкорларида мусаввир картиналарининг анимацион усулда янги кўринишларини талқин этиш, рангтасвирчи рассом ва аниматор ўртасида ижодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкони юзага келган, анимациянинг тасвирий ва амалий санъат асарлари бадиий хусусиятлари билан узвий боғлиқлиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish