Sayt test rejimida ishlamoqda

Омонов Анвар Жўрақулович нинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Такрорий экин сифатида экилган оддий тариқ (Рanicum miliaceum L) нинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлигига экиш муддати ва меъёрларининг таъсири”, 06.01.08-Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Qx623.
Илмий раҳбар: Халилов Насриддин, қишлоқ xўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр yниверситети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Махматмуродов Алишер Ўлъмасович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Азизов Қобилжон Қаҳрамонович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилоятининг суғориладиган ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида такрорий экин сифатида экилган тариқни “Саратовское 853” навидан юқори ва сифатли дон ҳосили олишни таъминлайдиган мақбул экиш муддатлари ва меъёрларини аниқлаш ҳамда тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарқанд вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида такрорий экин сифатида тариқнинг “Саратовское 853” навини фаол ўсиши ва ривожланишини таъминлайдиган мақбул экиш муддатлари ҳамда меъёрлари аниқланган, коррелятив боғлиқликлар, регрессия тенгламаси (тўғри чизиқли, эгри чизиқли), корреляция коэффициентлари аниқланган;
такрорий экин сифатида тариқ уруғларининг дала шароитидаги унувчанлиги, ўсимликларнинг яшовчанлиги, тупланиши, фотосинтетик фаолияти, барг юзасини шаклланиши, фотосинтетик потенциали, биомасса тўпланиши, фотосинтез соф маҳсулдорлигини ўзгаришига экиш муддатлари ва меъёрларини таъсир кўрсатиши аниқланган;
тариқни такрорий экин сифатида Давлат реестрида мавжуд бўлган “Саратовское 853” навидан юқори ва барқарор дон ҳосили олиш учун энг мақбул экиш муддати 20 июнь, экиш меъёри гектарига 2,5 млн. дона ва кечки муддат 20 июлда гектарига 3,0 млн. дона унувчан уруғ эканлиги исботланган;
тариқнинг “Саратовское 853” навини такрорий экин сифатида 20 июн ва 5 июлда гектарига 2,5 млн. дона унувчан уруғ ҳисобида экилганда дон ҳосилини юқори (31,8; 27,8 ц/га) бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида тариқдан юқори ва сифатли дон ҳосили олиш мақсадида экиш муддатлари ва меъёрларининг қай даражада таъсир этганлик натижалари асосида: 
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун “Тариқни экиш муддати ва меъёрлари бўйича тавсиялар” тасдиқланган (Қишлoқ хўжaлиги вaзирлигининг 2022 йил 16 июлдаги № 02/27-04/4722-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома фермер хўжаликлари ва агрокластерларда тариқдан юқори ва сифатли дон ҳосили етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда.
тариқнинг такрорий экин сифатида мақбул экиш муддатлари 20 июнь ва экиш меъёрлари 2,5 млн. дона/га унувчан уруғ ҳисобида экиш технологияси Самарқанд вилоятининг ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида жами 70,5 гектар майдонга жорий этилган (Қишлoқ хўжaлиги вaзирлигининг 2022 йил 16 июлдаги №02/27-04/4722-сон маълумотномаси). Натижада, тариқни такрорий экин сифатида мақбул экиш муддати ва меъёрларида экилиши ҳисобига гектаридан 1,6-4,7 ц қўшимча дон ҳосили олинган;
Самарқанд вилоятининг суғориладиган ўтлоқи бўз тупроқлари шароитида тариқнинг “Саратовское 853” навини такрорий экин сифатида 20 июлда экиш ва гектарига 2,5 млн. дона уруғ қўллаш технологияси 70,5 гектар майдонга жорий этилган (Қишлoқ хўжaлиги вaзирлигининг 2022 йил 16 июлдаги №02/27-04/4722-сон маълумотномаси). Натижада, тариқни “Саратовское 853” навидан 30,1-28,6 ц/га дон ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 60,9-69,3 % ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish