Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилов Вохид Исропиловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Самарқанд вилоятининг суғориладиган ерлари шароитида кузги жавдар етиштириш технологиясини такомиллаштириш”, 06.01.08-Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Qx911.
Илмий раҳбар: Ҳамзаев Абдушукур Худойқулович, қишлоқ xўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр yниверситети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Атабаева Халима Назаровна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бозоров Холмурод Махмудович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида жавдар навларидан иқтисодий самарали ва юқори дон ҳосили етиштириш учун мақбул экиш муддатлари ва ўғитлаш меъёрларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор жавдар навларини экиш муддати ва минерал ўғитлаш меъёрлари Самарқанд вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида такомиллаштирилган;
кузги жавдарининг иқтисодий жиҳатдан самарали мақбул экиш муддатилари ва минерал ўғитлаш меъёрларида ўсимликнинг дaлa унувчaнлиги, маҳсулдор, умумий туплaниш, ўсимликлaрнинг қишгa ва ётиб қолишга чидaмлиги қиёсий жиҳaтдaн aниқлaнгaн;
жавдар нaвлaрининг ер устки мaссaси вa илдиз тизимининг шaкллaниши, ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши, фотосинтетик фаолияти, ҳосилдорлиги энг юқори кўрсаткич экиш муддати 15 октябрда, минерал ўғитлаш меъёри N180 P110 K90 кг/га эканлиги аниқланган;
жавдар нaвлaри ҳoсил элементлaрининг шaкллaниши, дон ҳoсилдoрлиги вa сифaт кўрсaткичлaри экиш муддати 15 октябрда, минерал ўғитлаш меъёри N180 P110 K90 кг/га қўлланилган вариантда энг юқори бўлсада, иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари, худди шу экиш муддатида ўғитлаш меъёри N150 P90 K75 кг/га қўлланилган вариантда юқорилиги аниқланиб, Вахшская 116 навида соф фойда 2 млн. 736,5 минг сўм ва рентабеллик даражаси 46,7 %, Шалола навида эса соф фойда 3 млн. 561 минг сўм ҳамда рентабеллик даражаси 60,7 % бўлганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жавдар навларининг ҳосилдорлигига экиш муддатлари ва минерал ўғитлар меъёрларини таъсирини аниқлаш борасида олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
жавдар навларини етиштириш бўйича фермер хўжаликлари учун «Кузги жавдар экиш муддати ва мақбул ўғитлаш тизими бўйича тавсиялар» тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 7 июлдаги № 02/27-04/4525-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда Самарқанд вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлар ва агрокластерлар учун амалий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
жавдарни кузги экиш муддатларида минерал ўғитлар меъёрларини мақбуллаштириш технологисини такомиллаштириш борасида Самарқанд вилояти Пайариқ, Оқдарё, Жомбой, Иштихон, Каттақўрғон туманларидаги ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида жами 68,5 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 7 июлдаги № 02/27-04/4525-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида мақбул экиш муддатида қўлланилган ва иқтисодий жиҳатдан мақбул бўлган ўғитлаш меъёрлари бўйича гектаридан 1,7-11,3 центнер қўшимча дон ҳосили олинган; 
Самарқанд вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида кузги жавдарнинг Шалола навини октябр ойининг иккинчи ўн кунлигида экиш ва гектарига N150 P90 K75 кг меъёрда минерал ўғитларни ўсимликнинг ривожланиш фазалари бўйича табақалаштириб қўллаш технологияси 68,5 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 7 июлдаги № 02/27-04/4525-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур технологияни жорий қилиш эвазига хўжаликларда ўртача 67,0 ц/га дон ҳосили олиниб, гектаридан 3 млн. 561 минг сўм соф фойда ва 60,7 % рентабелликка эришган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish