Sayt test rejimida ishlamoqda

Хужабаев Сафарбой Тухтабаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Операциядан кейинги катта ва йирик вентрал чурраларни жарроҳлик даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини оптималлаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Tib731.
Илмий маслаҳатчи: Исмаилов Сайдмурад Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Dsc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Тешаев Октябрь Рухуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акбаров Миршавкат Миралимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ходжиев Данияр Шамуратович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «А.В. Вишневский номидаги хирургия миллий тиббий тадқиқот маркази» Федерал Давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: лазерли таъсир кўрсатишнинг янги технологияларини жорий этиш ва оператив даволашнинг тактик-техник жиҳатларини такомиллаштириш орқали ташрихдан кейинги катта ва улкан вентрал чурраларни хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқималарни кенг мобилизация қилиш зарурати ва протезни onlay ҳолатида имплантация қилиш натижасида лимфа капиллярларининг кесишиши, шунингдек, inlay ҳолатида чурра қопининг етарли даражада резорбция функциясининг бўлмаслиги клиник жиҳатдан муҳим бўлган серома ҳосил бўлиши хавфини келтириб чиқариши аниқланган;
протезли герниопластикада нуқсон ҳажми, пластика тури ва семизлик даражаси билан бир қаторда, лигатурали гранулемаларда ёки чандиқли ўзгарган тўқималарда яширинган “мудраган инфекция”нинг бўлиши билан чурранинг қайталанишидаги такрорий аралашув омили яқин даврда асоратлар ривожланиши хавфининг энг муҳим предиктори эканлиги аниқланган;
ташрихдан кейинги яқин давр натижаларини, шунингдек, протезни маҳкамлаш турини, бирламчи ёки такрорий герниопластикани ва семизлик даражасини ҳисобга олган ҳолда улкан ва кенг кўламли чурраларда герниопластиканинг узоқ муддатдаги асоратларининг структурасига ва клиник кечиши хусусиятларига аниқлик киритилган;
қорин олд деворининг катта чурраларида, протезли пластикани тарангликсиз шакллантириш, суюқлик йиғилишини олдини олиш учун махаллий резорбтив функцияни сақлаш ва инфицирланиш хавфини камайтириш каби омиллар мажмуаси билан тавсифланувчи ташрих усули такомиллаштирилган;
вентрал чурралар аллопластикасида антибактериал таъсирни кучайтиришга ҳамда кам энергияли лазер нурланишининг фотосенсибилизацияловчи ва фотодинамик таъсири орқали репаратив фаолликни рағбатлантиришга қаратилган жароҳат инфекцияси ривожланишини ёки зўрайишини олдини олиш усули такомиллаштирилган;
протезни маҳкамлашнинг таклиф қилинган усули лазерли нурлантириш воситасида фотодинамик терапия таъсиридан фойдаланиш билан биргаликда жароҳат асоратлари ривожланиши хавфини камайтиргани ҳолда репаратив жараёнларни кучайтириши протезли пластиканинг тажрибавий моделида аниқланган;
протезли пластикадан кейин жароҳат юзасига антисептик таъсир кўрсатиш ҳамда лазер билан рағбатлантиришнинг барча усуллари маҳаллий инфекция ривожланиши бўйича профилактик чораларни кучайтириши, аммо аллопластик материалдан фойдаланиш фонида ривожланган йирингли-яллиғланиш жараёнида кам самаралилиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ташрихдан кейинги катта ва улкан вентрал чурраларни хирургик даволашнинг тактик ва техник жиҳатларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Қорин олд деворининг улкан чурраларини пластика қилиш усули» такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2022 йил 18 апрелдаги IAP 2022 0148-сонли ихтиро учун патенти). Қорин олд деворининг катта чурраларини апоневрозни тўрли имплантат билан мустаҳкамлаш орқали тарангликсиз пластика қилишнинг таклиф этилган усули асоратлар сонини камайтиришга, даволаш муддатларини қисқартиришга ва чурра қайталаниши хавфини пасайтиришга имкон берган;
«Инфицирланган чурралар аллопластикасида инфекция зўрайишини олдини олиш усули» такомиллаштирилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 октябрдаги 08-32071-сон маълумотномаси). Таклиф этилган усул жароҳатнинг йирингли-яллиғланиш асоратлари сонини камайтиришга ва аллогерниопластикадан сўнг беморларни реабилитация қилиш муддатини қисқартиришга имкон берган;
Ташрихдан кейинги катта ва улкан вентрал чурраларда протезли пластика бщйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий янгилиги асосида ишлаб чиқилган «Ташрихдан кейинги катта ва улкан вентрал чурраларда протезли пластиканинг тактик ва техник жиҳатлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 октябрдаги 08-32071-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган тавсиялар ташрихдан кейинги катта ва улкан вентрал чурралари бўлган беморларда аллогерниопластиканинг тактик ва техник жиҳатларини мақбуллаштиришга имкон берган;
қорин бўшлиғи аъзоларида паренхиматоз қон кетиш кузатилган беморларга хирургик ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Андижон ва Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларининг хирургия бўлимлари ҳамда Самарқанд давлат тиббиёт университети клиникаси фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 октябрдаги 08-32071-сон маълумотномаси). Ташрихдан кейинги вентрал чурраларда протезли пластиканинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштириш яқин даврда специфик асоратлар ривожланиши частотасини 40,9% дан 15,6% гача камайтиришга, реабилитация муддатларини 8,6±2,7 дан 7,1±1,5 кунгача қисқартиришга, шунингдек, узоқ муддатда асоратлар пайдо бўлиш эҳтимолини 11,7% дан 3,1% гача пасайтиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish